Sayt test rejimida ishlamoqda

Холбутаева Шахноза Абдувалиевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Темир йўл транспорти тизимида консалтинг хизматларидан фойдаланишни такомиллаштириш (“Ўзбекистон темир йўллари ” аксионерлик жамияти мисолида”, 08.00.05 - “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Iqt316
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc. 15/31.12.2020.1.09.04
Илмий рахбар: Шодмонов Эркин Шерқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Турсунходжаев Марат Лутфуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Махбуба Тойчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд Давлат университети
Диссертация йўналиши: Иқтисодиёт
II. Тадқиқотнинг мақсади Темир йўл транспорти тизимида консалтинг хизматларни такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра муайян бозор бўгинида  консултация хизматини юритувчи қисқа бир фаолият сифатида талқин қилинувчи “консалтинг” тушунчаси барча хизматлар сохасида амал қилувчи хуқуқий,ташкилий-молиявий, ҲР, ИТ, инновацион –инвестицион  лойихаларни жорий этиш ва самарали жойлаштириш бўйича малакали мутахасисслар фаолияти нуқтаи назаридан  такомиллаштирилган;
темир йўл транспорти тизимида курсатиладиган консалтинг  хизматларининг устувор йўналишларини аниқлашда мутахассислар фикрининг келишуванлиги  инобатга олишнинг “жуда паст келишувчанлик” [ ]; “пасти келишувчанлик” [ ]; “ўрта келишувчанлик”[ ];“ юқори даражада келиишувчанлик ” [ ]; “Жуда юқори даражада келишувчанлик” [ ]миқдорий чегаралари асосланган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда амалий молиявий консалтинг хизматлари кўрсатишни халқаро ва миллий стандартлар талаблари асосида консолидациялашган молиявий хисоботни тайёрлашнинг асосий  босқич ва жараёнлари кесимида ташкил этиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган; 
“Ўзбекистон темир йўллари”АЖда консалтинг хизматларини ривожлантириш  орқали харажатларни оптималлаштириш,юк айланмаси хажмини ошириш,жамиятнинг умумий даромадининг ошишига тасир этувчи  эндоген омил хамда унга тасир  кўрсатувчи экзоген омилларга миқдорий боглиқлигининг кўп омилли  регрессия моделининг эконометрик тахлили асосида 2030 йилгача тренд прогноз қийматлари  ишлаб чиқилган
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Консалтинг хизматларининг “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра муайян бозор бўғинида консултация хизматини юритувчи қисқа бир фаолият сифатида талқин қилинувчи “консалтинг” тушунчаси барча хизматлар соҳасида амал қилувчи ҳуқуқий, ташкилий-молиявий, ҲР, ИТ, инновацион-инвестицион лойиҳаларни жорий этиш ва самарали жойлаштириш бўйича малакали мутахассислар фаолияти нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий маълумотлардан 60310100 – Иқтисодиёт (темир йўл транспорти); 60411200 – Менежмент (транспорт соҳасида лойиҳаларни бошқариш) йўналишлари талабалари учун тавсия этилган “Организация производства на промышленных предприятиях” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат транспорт университети ректорининг 2023 йил 5 майдаги 97-У-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда барча хизматлар соҳасида амал қилувчи ҳуқуқий, ташкилий-молиявий, ҲР, ИТ, инновацион-инвестицион лойиҳаларни жорий этиш ва самарали жойлаштириш бўйича малакали мутахассислар фаолияти нуқтаи назаридан такомиллаштирилган консалтинг тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
темир йўл транспорти тизимида кўрсатиладиган консалтинг хизматларининг устувор йўналишларини аниқлашда мутахассислар фикрининг келишувчанлигини инобатга олишнинг “жуда паст келишувчанлик” [ ]; “паст келишувчанлик” [ ]; “ўрта келишувчанлик” [ ]; “юқори даражада келишувчанлик” [ ]; “жуда юқори даражада келишувчанлик” [ ] миқдорий чегараларидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ амалиётида фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023 йил 3 майдаги НСТ-25/282-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифни амалиётга жорий қилиниши истиқболда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда консалтинг хизматларини ривожлантириш ва такомиллаштириш самарадорлиги аниқлаш имконини берган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда амалий молиявий консалтинг хизматлари кўрсатишни халқаро ва миллий стандартлар талаблари асосида консолидациялашган молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг асосий босқич ва жараёнлари кесимида ташкил этиш орқали такомиллаштириш таклифидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2020 йил 5 мартдаги 1-сонли ““Ягона ойна” тамойили бўйича юк ташиш соҳасида хизматлар кўрсатиш учун мижозлар билан ўзаро муносабатлар тизимини яратиш ва амалга ошириш” Низомининг 4.5.1-бандида фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023 йил 3 майдаги НСТ-25/282-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга татбиқ қилиниши натижасида темир йўл транспорти самарадорлиги ва рақобатбардошлигини оширишнинг асосий вазифаларини ҳал қилишда, хизматлар бозори, ташиш ҳажми ва сифатини ошириш, корхоналарнинг молиявий натижаларни таҳлил қилиш, транспорт харажатларини камайтириш ҳамда молиявий консалтингни янада ривожлантиришни такомиллаштириш имкони яратилган;
 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда консалтинг хизматларини ривожлантириш орқали харажатларни оптималлаштириш, юк айланмаси ҳажмини ошириш, жамиятнинг умумий даромадининг ошишига таъсир этувчи эндоген омил ҳамда унга таъсир кўрсатувчи экзоген омилларга миқдорий боғлиқлигининг кўп омилли регрессия моделининг эконометрик таҳлили асосида ишлаб чиқилган 2030 йилгача тренд прогноз қийматларидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятини истиқболдаги ривожланиш параметрларини аниқлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023 йил 3 майдаги НСТ-25/282-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётган жорий қилиниши натижасида эконометрик таҳлили бўйича олинган даромаднинг 2030 йилга қадар прогноз қийматлари аниқланиб, 2030 йилда 1,7 марта ошиши ҳисоблаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish