Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаева Наргиза Музафаровна
фан доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғурта компаниялари инвестисион фаолияти самарадорлигини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Iqt273 
Илмий маслахатчи:  тайинланмаган
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Қўзиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низамиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қўлдошев Қамариддин Мансурович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), досент.
Этакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали.
II. Тадқиқотнинг мақсади суғурта компанияларининг инвестисия фаолияти самарадорлигини баҳолаш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг капиталлашув даражасини ошириш, талаб этиладиган минимал устав капитали талабларини 4тадан 3тага ихчамлаштириш зарурлиги илмий асосланган;
суғурта соҳаларида суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) учун устав капиталининг минимал миқдорларини босқичма-босқич ошириб бориш асосида уларнинг капиталлашув даражасини камида 1,5 мартага ошириш таклиф этилган;
суғурта компанияларининг тўлов қобилияти ва молиявий барқарорлигини оширишда суғурталовчиларнинг инвестисия фаолиятининг мақсадли кўрсаткичлари асосида инвестисия портфелини  диверсификасиялаш таклифи асосланган;
суғурталовчилар томонидан суғурта захираларини хисоблаш методикасини суғурта тармоқлари хусусиятларини инобатга олган ҳолда, умумий ва ҳаёт суғуртаси соҳалари учун алоҳида қайта шакллантириш ва жойлаштириш тартибини такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
давлат улуши бўлган суғурта ташкилотларининг акцияларини хусусий, хорижий инвесторларга сотиш шарти билан қўшимча эмиссия қилиш орқали уларнинг устав капиталларини ошириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Суғурта компаниялари инвестисион фаолияти самарадорлигини оширишнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг капиталлашув даражасини ошириш, талаб этиладиган минимал устав капитали талабларини ихчамлаштириш зарурлиги бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 14 августдаги 06/04-01-32/1255-сон маълумотномаси). Натижада, суғурта компанияларининг устав капитали бўйича мавжуд минимал талаблар тўрттадан учтага мувофиқлаштирилган;
суғурта соҳаларида суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) учун устав капиталининг минимал миқдорларини босқичма-босқич ошириб бориш асосида уларнинг капиталлашув даражасини камида 1,5 мартага ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 14 августдаги 06/04-01-32/1255-сон маълумотномаси). Натижада, суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) учун устав капиталининг минимал миқдорлари биринчи босқичда (2020 йил 1 июлдан бошлаб) умумий суғурта ёки ҳаётни суғурта қилиш тармоғида ихтиёрий суғурта учун 15 миллиард сўм, умумий суғурта ёки ҳаётни суғурта қилиш тармоғида мажбурий суғурта учун 25 миллиард сўм, фақат қайта суғурта учун 35 миллиард сўмни ташкил этди. Иккинчи босқичда (2022 йил 1 июлдан бошлаб) умумий суғурта ёки ҳаётни  суғурта қилиш тармоғида ихтиёрий суғурта учун 20 миллиард сўм, умумий суғурта ёки ҳаётни суғурта қилиш тармоғида мажбурий суғурта 35 миллиард сўм, фақат қайта суғурта 45 миллиард сўмни ташкил этиши белгилаб қўйилган;
суғурта компанияларининг тўлов қобилияти ва молиявий барқарорлигини оширишда суғурталовчиларнинг инвестисия фаолиятининг мақсадли кўрсаткичлари асосида инвестисия портфелини  диверсификасиялаш, шунингдек, суғурталовчиларнинг инвестисия фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 14 августдаги 06/04-01-32/1255-сон маълумотномаси). Натижада, 2019 – 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларининг бажарилиши таъминланган, яъни 2022 йил суғурта ташкилотларининг жами инвестисиялари ҳажми 4,7 трлн.сўмни ташкил этган ва бу 2021 йилга нисбатан 175 фоизга кўп бўлган;
суғурталовчилар томонидан суғурта захираларини ҳисоблаш методикасини суғурта тармоқлари хусусиятларини инобатга олган ҳолда, умумий ва ҳаёт суғуртаси соҳалари учун алоҳида қайта шакллантириш ва жойлаштириш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 14 августдаги 06/04-01-32/1255-сон маълумотномаси). Натижада, суғурта захираларини ҳисоблаш методикаси, уларни шакллантириш ва жойлаштириш тартиби методологияси жаҳон стандартларига мос равишда қайта ишлаб чиқилган;
давлат улуши бўлган суғурта ташкилотларининг акцияларини ҳусусий, шу жумладан хорижий инвесторларга сотиш шарти билан қўшимча эмиссия қилиш орқали уларнинг устав капиталларини ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 14 августдаги 06/04-01-32/1255-сон маълумотномаси). Натижада, электрон биржа савдоларида «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамиятининг устав капиталидаги 25 фоиз давлат акция пакети 2020 йил 4 июнда  22 598,2 млн. сўмга сотилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish