Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Жасурбек Якубовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Турли тоифадаги поездлар ҳаракатини ташкил этишда темир йоъл участкаларининг оътказувчанлик қобилиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, 05.08.03 – Темир йўл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.3.PhD/3364.
Илмий раҳбар: Расулов Маруфджан Халикович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи PhD.15/31.08.2022.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Илесалиев Дауренбек Ихтиярович, техника фанлари доктори (DSc), профессор; Махкамов Алимжан Хамдамович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли тоифадаги поездлар ҳаракатини ташкил этишда темир йоъл участкаларининг оътказувчанлик қобилиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалаларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
поездларни темир йўл участкаларидан барқарор ўтказишнинг муқобил технологиялари ўтказувчанлик қобилиятига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
темир йўлдан фойдаланиш иш кўрсаткичларининг поездларни участкалардан барқарор ўтказишнинг муқобил технологиялари параметрларига боғлиқлиги энг кичик квадратлар усули ёрдамида аниқланган;
поездларнинг ҳаракат графигида жойлашиш схемаси ҳамда поездлар оқими параметрларини ҳисобга олган ҳолда ўтказувчанлик қобилияти захирасини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
тезюрар йўловчи поездлари қатновини кўпайтириш мақсадида темир йўл участкаларининг ўтказувчанлик қобилияти захирасига бўлган заруратни ҳисобга олган ҳолда поездларни барқарор ўтказишнинг муқобил вариантларини таққослаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли тоифадаги поездлар ҳаракатини ташкил этишда темир йўл участкаларининг поезд ўтказиш қобилиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
турли тоифадаги поездларнинг ҳаракат графигида жойлашиш схемаси ҳамда поездлар оқими параметрларини ҳисобга олган ҳолда темир йўл участкасининг ўтказувчанлик қобилияти захирасини аниқлаш усули “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Ташишларни ташкил этиш” бошқармасига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023-йил 17-июлдаги 01/2119-23-сонли маълумотномаси). Натижада таклиф этилган усул бўйича темир йўл участкаси ўтказувчанлик қобилиятининг 8,7% захираси мавжудлиги аниқланган ва участкадан қўшимча поездлар ўтказиш имконияти яратилган. 
тезюрар йўловчи поездлари қатновини кўпайтириш мақсадида темир йўл участкаларининг ўтказувчанлик қобилияти захирасига бўлган заруратни ҳисобга олган ҳолда поездларни барқарор ўтказишнинг муқобил вариантларини таққослаш усули “Озбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкил этиш ва фойдаланиш” бўйича бошқармасига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023-йил 17-июлдаги 01/2119-23-сонли маълумотномаси). Натижада “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг муайян участкасида ҳаракатланадиган юк поездларининг 0,5 улушини меъёрдан узун таркибли поездлар тузиб ўтказиш орқали ҳаракат миқдорини амалдаги ҳолатга нисбатан 9,8 % га, оралиқ станцияларда тўхташлар сонини 45% га, эксплуатация қилинаётган локомотивлар паркини 19,4% га қисқартиришга ва участка тезлигини 11,9% га оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish