Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Рустамжон Ғуломжановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик ўлчамли яримўтказгичли структураларда кўндаланг магнитоқаршилик ва электр ўтказувчанлик оссилляцияларига ҳарорат ва ёруғликнинг таъсири» 01.04.10 – «Яримўтказгичлар физикаси» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/FM853 
Илмий раҳбар: Эркабоев Улуғбек Инаятиллаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.11.2022.FM/Т.66.04.
Расмий оппонентлар: Зайнабидинов Сирожиддин Зайнабидинович, физика-математика фанлари доктори, академик; Расулов Рустам Явкачович, физика-математика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик ўлчамли яримўтказгичли тузилмаларда кўндаланг магнитоқаршилик ва электр ўтказувчанлик оссилляцияларини ёруғлик ва ҳароратга боғлиқлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор, кичик ўлчамли яримўтказгичли тузилмаларнинг электр ўтказувчанлик оссилляцияларини ҳароратга боғлиқлигини ҳисоблаш мумкинлиги энергетик ҳолатлар зичлигининг делта-функсияларни қаторга ёйиш усули ёрдамида асосланган;  
ҳажмий тор соҳали яримўтказгичлар учун кўндаланг магнитоқаршилик  оссилляцияларини ҳароратга боғлиқлигида, уни вертикал бўйлаб жиддий силжишига  Варшни методи орқали ҳисоблаш мумкинлиги асосланган;   
илк бор, магнит майдон индуксияси бўйича биринчи ва иккинчи тартибли дифференсиал кўндаланг магнитоқаршилик оссилляцияларини ҳароратга боғлиқлигини кичик ўлчамли яримўтказгичли тузилмалар учун математик модели ишлаб чиқилган;
таклиф этилаётган математик модел ёрдамида, кичик ўлчамли яримўтказгичларнинг кўндаланг магнитоқаршилик ва электрўтказувчанлик оссилляцияларини магнит майдон индуксияси бўйича иккинчи тартибли дифференсиал тенгламалари топилган ва уларнинг ҳароратга боғлиқлиги аниқланган. 
кичик ўлчамли яримўтказгичли тузилмаларнинг Ферми энергияси оссилляцияларига ёруғликнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда қоронғулик ва ёруғлик ҳолатлардаги кўндаланг дифференсиал магнитоқаршилик оссилляцияларини ҳароратга боғлиқлигини ифодаловчи янги аналитик ифодалар топилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик ўлчамли яримўтказгичли структураларда кўндаланг магнитоқаршилик ва электр ўтказувчанлик оссилляцияларига ҳарорат ва ёруғликнинг таъсирини тадбиқ этиш натижалари асосида: 
квант ўрали гетеротузилмали яримўтказгичларнинг кўндаланг магнитоқаршилик оссилляцияларини ҳароратга боғлиқлигини аниқловчи модел ҳорижий тадқиқотчилар томонидан фойдаланилган (ҳалқаро илмий журналлардаги ҳаволалар: Модерн Пҳйсиcс Леттерс Б 2023 (Қ3, СитеСcоре:3.5), Вол.37, Но.14, 2350035; Пҳйсиcал Ревиеw Б 2023 (Қ1, СитеСcоре:6.7), Вол.107, Исс.7, 075134; Модерн Пҳйсиcс Леттерс Б 2023 (Қ3, СитеСcоре:3.5), Вол.37, Но.13, 2350034; Модерн Пҳйсиcс Леттерс Б 2023 (Қ3, СитеСcоре:3.5), Вол.37, Но.27б 2350114).  Натижаларнинг қўлланилиши ташқи омиллар таъсиридаги кичик ўлчовли яримўтказгичларнинг электр ва магнит хоссаларини тавсифлаш имконини берган;
Ёруғлик ва қоронғулик шароитдаги кичик ўлчамли яримўтказгичли тузилмаларда дифференсиал магнитоқаршилик оссилляцияларини ҳароратга боғлиқлигини ҳисоблашнинг математик модели “Магнитооптикада фойдаланиш учун гранат типидаги материалларни ишлаб чиқариш ва тавсифлаш” амалий илмий лойиҳасида магнитооптик эффекти оссилляцияларини аниқлаш учун фойдаланилган (Туркия давлати Эгей университетининг 2023 йил 1 июндаги маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш натижасида, лойиҳадаги квант ўрали яримўтказгичли тузилмаларнинг дифференсиал магнитоқаршилиги оссилляцияларини қиймати икки хил ташқи омил шароитда солиштирилганда 11 фоиз ижобий ўзгаришга эришилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish