Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайқулов Анвар Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Функсионал ёғ маҳсулотлари олиш учун хом ашё композит аралашмаларини ишлаб чиқиш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т664.
Илмий раҳбар: Джураева Нафиса Раджабовна, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Курбонов Жамшед Маджидович, техника фанлари доктори, профессор; Жахангирова Гулноза Зинатуллаевна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори  (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: функсионал ўсимлик-ёғ маҳсулотларини олиш учун хом ашёнинг композит аралашмаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ω6 ва ω3 политўйинмаган ёғ кислоталарининг мувозанатли таркибига (10:1 ва 5:1) эга бўлган унли қандолат ва миллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда мойли уруғларни майдалаб ёғсизлантирилмаган массаларининг турли модел аралашмаларидан фойдаланиш бўйича технологик ечимлар назарий асосланган ва ишлаб чиқилган;
рецептура компонентларининг турлари ва нисбатлари мутаносиблаштирилган мойли уруғларнинг ёғсизлантирилмаган массаси ҳамда ёғ маҳсулотлари (маргарин) аралашмасидан иборат икки ва уч компонентли композитларни қўллаш тайёр маҳсулотлар функсионал хусусиятларининг яхшиланишига таъсири илмий асосланган;
олинган функсионал модел аралашмалардан унли қандолат (кекслар) ва миллий маҳсулотлар (кунжут пастаси, атола) ишлаб чиқаришда фойдаланиш самарадорлиги исботланган;
эмизикли аёллар овқатланиши учун ихтисослаштирилган маҳсулотларнинг (атола) рецептура ингредиенти сифатида мойли зиғир уруғининг майдаланган ва ёғсизлантирилмаган массасини ишлатишнинг мақсадга мувофиқлиги исботланган бўлиб, бу маҳсулотнинг озиқавий қийматини ошириш, шунингдек маҳсулотдаги рецептуравий миқдорларига нисбатан ун миқдорини 5,0 кг га, ёғ миқдорини 3,0-4,0 кг га камайиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Унли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ёғлар ва мойли уруғларнинг янчиб майдаланган ҳамда  ёғсизлантирилмаган массасидан олинган композит модел аралашмаларидан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Саломатлик” кексларини ишлаб чиқариш усули “Олтин Бошоқ Иссиқ Нони” МЧЖда амалиётга жорий қилинган (“Ўздонмаҳсулотлари” АКнинг 2023 йил 5 сентябрдаги 6-1-2/591-886-сонли маълумотномаси). Натижада, қаймоқли маргариннинг рецептура миқдорини 20,0% га ва навли буғдой уни рецептура миқдорини 5,0% га камайтириш имконини берган; 
“Шифобахш” кунжут пастасини ишлаб чиқариш усули “Олтин Бошоқ Иссиқ Нони” МЧЖда амалиётга қилинган (“Ўздонмаҳсулотлари” АКнинг 2023 йил 5 сентябрдаги 6-1-2/591-886-сонли маълумотномаси).  Натижада, кунжутнинг рецептура миқдорини 10,0 дан 30,0% гача камайтириш имкони пайдо бўлиб, бу маҳсулот таннархини пасайтириш имконини берган;
“Бухоро янги” атоласини ишлаб чиқариш усули “Пасқуале” МЧЖда амалиётга жорий қилинган (“Ўздонмаҳсулотлари” АКнинг 2023 йил 5 сентябрдаги 6-1-2/591-886-сонли маълумотномаси). Натижада эритилган қўй ёғининг (эритилган сариёғ) рецептура миқдорини 10,0% гача камайтириш имкони пайдо бўлиб, бу маҳсулот таннархини пасайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish