Sayt test rejimida ishlamoqda

Баротова  Мунира Муротовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бачадон бўйни  фон ва рак олди  касалликларини инновацион даволаш  усуллари»  14.00.01 –  Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib.2588.
Илмий раҳбар: Хамдамова Мухайёхон Тухтасиновна, тиббиёт фанлар доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: : Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022. Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева  Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каттаходжаева Махмуда Ҳамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Тожикистон акушерлик ,гинекология ва перинатология илмий амалий институти (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: илк маротаба бачадон бўйни  фон ва рак олди  касалликлари билан касалланган беморларда  патогенетик даво сифатида фотосенсибилизаторлар “Метилен кўки” ва “Хлорофиллипт” препаратларидан фойдаланиш, фотодинамик терапия усулини маҳаллий қўллашнинг юқори самарадорлиги исботлашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бачадон бўйни  фон ва рак олди  касалликларини даволашда фотодинамик терапиядан фойдаланиш  патологик  ўчоғнинг лейкоцитлар инфилтрациясини камайтирган, репаратив жараёнларни тезлаштирган , асоратлар ва қайталанишлар фоизини пасайтириши асосланган; 
“АЛТ Восток” Модел 03 аппарати ва 0.05 % метилен кўки эритмасининг фотосенсибилизатори ёрдамида даволовчи фотодинамик терапияни маҳаллий қўллаш қисқа вақт ичида бачадон бўйнидаги патологик жараённинг авж олиш кўрсаткичларини 26.7% дан 6.7 % гача камайтириши исботланган;
ишлаб чиқилган даво тактикасини танлаш алгоритмига кўра, беморлардаги  патологик жараённинг  кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олган  ҳолда, уларни хар бири учун тегишли даво тактикасини қўллаган ҳолда, даводан кейинги даврни силлиқ ўтиши, ёток кунини қисқартириб, шифо жараёнини тезлаштириши асосланган; 
фотодинамик терапия ўтказилган аёлларда ҳужайра иммунитети  кўрсаткичлари даволашдан 3 кун ўтгач, деярли барча параметрлар даволанишдан олдинги маълумотларга нисбатан 1,2-1,6 баравар ошган, бу  ҳужайра иммунитетига тааллуқли иммунокомплимент ҳужайраларнинг нисбий ва мутлақ сонининг сезиларли даражада кўпайиши билан фотодинамик терапиянинг ижобий иммунорегулясияси таъсирига эга эканлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 02 август  №23-з/057 сон хулосасига кўра: 
биринчи илмий янгилик: бачадон бўйни фон ва рак олди касалликларини инноваисон технология фотодинамик терапиядан фойдаланишнинг аниқ кўрсаткичлари ишлаб чиқилган, фотодинамик терапиянинг оптимал дозалари ва энергия зичлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: бачадон бўйни фон ва рак олди касалликларини даволашда фотодинамик терапия дан фойдаланиш патологик ўчоғнинг лейкоцитар инфилтрациясини камайтирган, репаратив жараёнларни тезлаштирган, асоратлар ва қайталанишлар фоизини пасайтирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят перинатал маркази бўйича буйруқ (04.03.2022 й.; №5/1), Бухоро вилоят аҳоли саломатлиги репродуктив маркази бўйича буйруқ (10.02.2022 й.; №3), Бухоро     шаҳар 6-сон оилавий поликлиника бўйича буйруқ (10.02.2022 й.; №4) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (04.03.2022 й.; №7) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: фотодинамик терапия туғмаган аёлларда бачадон бўйни патологиясини даволаш учун танлов усули эканлиги, амалий соғлиқни сақлашда энг кўп қўлланиладиган диатерможаррохлик усулига нисбатан даволаш самарадорлиги юқори эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ташҳислаш ва махаллий  даволаш тактикасини танлаш дастуридан фойдаланиш, бачадон бўйни фон ва рак олди касалликларини ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаган.Хулоса: Бачадон бўйни фон ва рак олди касалликларини бўлган беморларда касаллик ривожланиши зўрайиши ва асоратланишини олдини олиш мақсадида ташхисот жараёнида маҳаллий иммунитет кўрсатгичларини ўрганиш ва уларнинг эрта коррекциясини амалга ошириш  орқали беморларнинг врачга мурожаати сони 1,6 бараварга камаяди ва ўз вақтида самарали даволаш орқали 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 3 987 679 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 450 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бачадон бўйни фон ва рак олди касалликларини даволашнинг инновасион усуллари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори  томонидан 2022 йил 4 октябрдаги 04/4305-сонли хат юборилган.
иккинчи  илмий йангилик: илк маротаба бачадон бўйни  фон ва рак олди касалликри билан касалланган беморларда  патогенетик даво сифатида фотосенсибилизаторлар “Метилен кўки” ва “Хлорофилиппт” препараратларидан  фойдаланиш, фотодинамик терапия усулини маҳаллий қўллашнинг юқори самарадорлиги  исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: таклиф этилган алгоритм ва  комплекс диагностик ёндашувдан фойдаланиш, бачадон бўйни фон касаллик ва рак олди касалликри билан касалланган беморларни эрта ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят перинатал маркази бўйича буйруқ (04.03.2022 й.; №5/1), Бухоро вилоят аҳоли саломатлиги репродуктив маркази бўйича буйруқ (10.02.2022 й.; №3), Бухоро     шаҳар 6-сон оилавий поликлиника бўйича буйруқ (10.02.2022 й.; №4) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (04.03.2022 й.; №7) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: “АЛТ Восток” Модел 03 аппарати ва 0,05% метилен кўки эритмасининг фотосенсибилизатори ёрдамида даволовчи фотодинамик терапияни маҳаллий қўллаш қисқа вақт ичида бачадон бўйнидаги патологик жараённинг авж олиш кўрсаткичларини 26,7% дан 6,7% гача камайтиришга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бачадон бўйни фон ва рак олди касалликри билан оғриган беморларда эрта ташхисот жараёнида шартли патоген микрофлорарини аниқлаш ва касаллик асоратланишини олдини олишга эришилиши орқали даволашда сарфланадиган харажатларини 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 219 927 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 120 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: бачадон бўйни фон ва рак олди касалликри билан касалланган беморларда патоген бўлмаган микроорганизмлар таркибининг пасайиши ва шартли патоген микрофлоранинг кўпайиши оқибатида   ривожланадиган дисбиозни эрта аниқлаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 219 927 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 120 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бачадон бўйни фон ва рак олди касалликларини даволашнинг инновасион усуллари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори  томонидан 2022 йил 4 октябрдаги 04/4305-сонли хат юборилган.
учинчи  илмий янгилик:фотодинамик терапия ўтқазилиши учун  зарур бўлган лазер нурланишининг мақбул дозаси аниқланиб, бачадон бўйни фон ва рак олди касалликларини даволаш усули ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: фотодинамик терапия ўтқазилган аёлларда ҳужайра иммунитети кўрсаткичлари даволашдан 3 кун ўтгач, деярли барча параметрлар даволанишдан олдинги маълумотларга нисбатан 1,2-1,6 баравар ошган, бу ҳужайра иммунитетига тааллуқли иммунокомпетент ҳужайраларнинг нисбий ва мутлақ сонининг сезиларли даражада кўпайиши билан фотодинамик терапиянинг ижобий иммунорегулясия таъсирига эга эканлиги исботланган.Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят перинатал маркази бўйича буйруқ (04.03.2022 й.; №5/1), Бухоро вилоят аҳоли саломатлиги репродуктив маркази бўйича буйруқ (10.02.2022 й.; №3), Бухоро шаҳар 6-сон оилавий поликлиника бўйича буйруқ (10.02.2022 й.; №4) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (04.03.2022 й.; №7) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги  қуйидагилардан иборат: маҳаллий иммунитет тизими фаолияти яллиғланиш воситачиларининг назорациз чиқарилишини олдини олади ва микроорганизмнинг инвазиясига макроорганизмнинг адекват жавобини тъаминлайди, ҳамда патогенезида маҳаллий иммунититет фаолиятининг оширади мавжуд бўлган микрофлоранинг патоген фаолиятини пасайтиради, беморларга маҳаллий иммунитет фаолиятини эрта аниқлаш орқали касаллик асоратланишининг олди олиш (69,9%) ва касалликни даволашга (98,7%) хизмат қилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бачадон бўйни фон ва рак олди касалликларини бўлган беморларда таклиф этилган  диагностика алгоритмини қўллаш натижасида уларнинг врачга мурожаати 1,6 бараварга, стационар даволаниш кунлари 18,8 кундан 8, 1 кунга қисқариши ҳисобидан 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 3 987 679 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 1100 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: бачадон бўйни фон ва рак олди касалликларини бўлган беморларда таклиф этилган  диагностика алгоритмини қўллаш натижасида уларнинг врачга мурожаати 1,6 бараварга, стационар даволаниш кунлари қисқариши ҳисобидан 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 3 987 679 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 1100 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бачадон бўйни фон ва рак олди касалликларини даволашнинг инновасион усуллари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори  томонидан 2022 йил 4 октябрдаги 04/4305-сонли хат юборилган.
тўртинч илмий янгилик:  бачадон бўйни фон ва рак олди касалликлари даволаш учун алгоритм таклиф этилган бўлиб, у асосида адекват даво тактикасини танлаш ва комплекс даволашни аниқлашга имкон берган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Ишлаб чиқилган даво тактикасини танлаш алгоритмига кўра, беморлардаги патологик жараённинг кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олган ҳолда, уларни ҳар бири учун тегишли даво тактикасини қўллаган ҳолда, даводан кейинги даврни силлиқ ўтиши, ётоқ кунини қисқартириб, шифо жараёнини тезлаштиради. Ишлаб чиқилган дастур шартларига мувофиқ ушбу бачадон бўйни фон ва рак олди касалликларининг сифати ва унинг оқибатларининг прогностик эҳтимолини инобатга олган ҳолда даволаш усулини танлашга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят перинатал маркази бўйича буйруқ (04.03.2022 й.; №5/1), Бухоро вилоят аҳоли саломатлиги репродуктив маркази бўйича буйруқ (10.02.2022 й.; №3), Бухоро шаҳар 6-сон оилавий поликлиника бўйича буйруқ (10.02.2022 й.; №4) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (04.03.2022 й.; №7) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бачадон бўйни фон ва рак олди касалликлари даволашни янги инновацион усули ишлаб чиқилган, бу амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги шифокорларга беморларни даволаш тактикасини танлашга мақсадли ёндашув имкониятини берган.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) даволаш жараёнида дориларни қўллаш камайтирилиб, фотосенсибилизация қилувчи метилен куки эритмалари билан маҳаллий даволаш кифоя эканлиги  ва бу кунлик сарф харажатларнинг 56,8% га қиқартириш имконини берган; метилен куки эритмалари билан маҳаллий даволаш, анъанавий ва диатерможаррохлик даволаш усулига қараганда 98,7 % га юқори самарадорликга эга; даво ва ташхисот жараёнида бир йилда 25-65% гача иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: бачадон буйни рак олди касалликларини эрта аниқлаш ва асоратланишини олдини олишга қаратилган таклиф этилган диагностика ва даво усуллари ёрдамида бир йилда 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 5 011 931,8 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 1450 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бачадон бўйни фон ва рак олди касалликларини даволашнинг инновасион усуллари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори  томонидан 2022 йил 4 октябрдаги 04/4305-сонли хат юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish