Sayt test rejimida ishlamoqda

Сулайманбеков   Ойбек  Дусбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларда ижтимоий бурч ҳиссини қарор топтиришнинг педагогик механизмлари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3451.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиали.
Илмий раҳбар: Ботирова Шаҳло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.01.
Расмий оппонентлар: Маҳкамов Улфат Илхамович, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Шаҳзода Абдулаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларда ижтимоий бурч ҳиссини қарор топтиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий бурч ҳиссини қарор топтиришнинг педагогик омил ва шарт-шароитлари унинг тартибга солиш, йўналтирувчи ва мувофиқлаштирувчи функсияларини таълим мазмунига кучайтириш (адаптив), кенгайтириш (қисман моделлаштирувчи) ва такомиллаштириш (тизимли моделлаштирувчи) хусусиятларига мувофиқ когнитив ва мотивасион компонентлар воситасида сингдириш асосида аниқлаштирилган;   
ижтимоий бурч ҳиссини қарор топтиришнинг таълим имкониятлари ижтимоий билимларни оширишга қаратилган тадбирлар мажмуи, усул ва воситаларни ижтимоий ахлоқни кучайтиришга қаратилган метод ва усулларга шахсга йўналтирилган таълим технологиялари воситасида интеграсиялаш асосида такомиллаштирилган;
ижтимоий бурч ҳиссини қарор топтиришнинг педагогик модели ижтимоий кўникма ва малакага асосланган рефлексив технологиялар мазмунини таянч, умумий ва хусусий компетенсияларга мотивасион (прагматик омил), эмпирик (когнитив омил) ва фаолиятли (детерминистик омиллар) компонентлар воситасида сингдириш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларида ижтимоий бурч ҳиссини қарор топтиришнинг методик-дидактик асослари ижтимоий онг ва ижтимоий ахлоқни ижтимоий фаолият кўникмасига айлантиришда педагогиканинг когнитив, маданий ва компетентлик парадигмаларига детерминистик омил сифатида устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда ижтимоий бурч ҳиссини қарор топтиришнинг педагогик механизмлари мавзусида олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
ижтимоий бурчнинг тартибга солиш, йўналтирувчи ва мувофиқлаштирувчи функсияларини кучайтириш, кенгайтириш ва такомиллаштириш хусусиятларига мувофиқ когнитив ва мотивацион компонентлар воситасида сингдириш асосида аниқлаштирилган ижтимоий бурч ҳиссини қарор топтиришнинг педагогик омил ва шарт-шароитлари, бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий бурч ҳиссини қарор топтиришга доир ишлаб чиқилган диагностик воситалар мажмуи бўйича таклиф ва тавсиялар умумий ўрта таълим мактаблари бошлағич синфлари учун нашр этилган “Внеклассная работа в начальной школе” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи билан берилган 302-0887-сон нашр гувоҳномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаблари бошлағич синфларининг методик таъминоти бойитилган;
ижтимоий билимларни оширишга қаратилган тадбирлар мажмуи, усул ва воситаларни ижтимоий ахлоқни кучайтиришга қаратилган метод ва усулларга шахсга йўналтирилган таълим технологиялари воситасида интеграсиялаш асосида такомиллаштирилган ижтимоий бурч ҳиссини қарор топтиришда таълим имкониятлари, ўқувчиларда ижтимоий бурч ҳиссини қарор топтиришнинг рефлексив техника ва усуллари мажмуи борасидаги таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 15-августдаги 433-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда ижтимоий бурч ҳиссини қарор топтириш орқали уларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
ижтимоий кўникма ва малакага асосланган рефлексив технологиялар мазмунини таянч, умумий ва хусусий компетенсияларга прагматик, эмперик ва детерминистик омиллар воситасида сингдириш асосида такомиллаштирилган бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий бурч ҳиссини қарор топтиришнинг педагогик модели, ижтимоий онг ва ижтимоий ахлоқни ижтимоий фаолият кўникмасига айлантиришда педагогиканинг когнитив, маданий ва компетентлик парадигмаларига детерминистик омил сифатида устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларида ижтимоий бурч ҳиссини қарор топтиришнинг методик-дидактик асослари бўйича илмий хулоса ва методик тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан бажарилган Ф3-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 15-августдаги 433-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда ижтимоий бурч ҳиссини шакллантириш ота-она, мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги механизмлари такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish