Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоғаев Тохир Рўзиевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси    ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тирсак бўғимининг жарохатдан кейинги контрактураларини комплекс даволаш, 
14.00.22-Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/Tib456.
Илмий маслахатчи: Ирисметов Муроджон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01
Расмий оппонентлар: Уринбаев Пайзулла Уринбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хўжаназаров Илхом Эшқулович, тиббиёт фанлари доктори; Нишанов Донияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти (Ўзбекистон Республикаси). 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тирсак бўғимининг жароҳатдан кейинги контрактуралари  бўлган беморларни, реабилитация технологиясини ишлаб чиқиш орқали комплекс даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тирсак бўғимининг жароҳатдан кейинги контрактураларида елканинг антогонист мушаклари ва параартикуляр юмшоқ тўқималарининг эластиклигини  тиклаш ва бир маромда ишлаш имконини берувчи қурилма ишлаб чиқилган ҳамда бўғимнинг эксцентрик ҳаракатини амалга ошириш  ва бир вақтнинг ўзида функционал холатини тиклаш самараси исботланган;
тирсак бўғимининг жароҳатдан кейинги контрактураларида билакнинг айланма харакатлари амплитудаси бурчагини ўлчаш учун ротатометр ишлаб чиқилган, бунда билак супинацион-пронацион харакатларини жарохатдан кейин чегараланишида қурилма харакат хажми  ўлчовларини аниқ кўрсатиш асосланган;
тирсак бўғимининг жароҳатдан кейинги контрактураларини комплекс ташҳислаш ва даволаш тактикаси беморларда бўғим элементларининг  анатомик  ва структура ўзгаришларига асосланган ҳолда  аниқ даволаш усулини индивидуал танлаш ҳамда бўғим функционал ҳаракатини  эрта тиклаш имкониятларини бериши исботланган;
гистологик тадқиқотлар асосида механотерапия ўтказиш давомида тирсак бўғимида эксцентрик ҳаракатни амалга ошириш натижасида уч бошли мушак-пайи ва икки бошли мушак-пайининг дистал қисми толалари саркоплазмасида оқсил массасининг кўпайиши ва миофибриллаларнинг қалинлашиши, икки бошли ва уч бошли мушак ва пайларининг суякка бирикиш соҳасида бириктирувчи тўқима толалари зичлашиши ва чўзилиши аниқланган;
экспериментал қуёнларнинг тирсак бўғимининг жароҳатдан кейинги контрактураларида функционал шина ёрдамида бўғимнинг харакатини тиклаш давомида елканинг антогонист мушак-пай толаларини фаоллигини ошиши, бўғимнинг функционал ҳаракатини тиклаш имкониятини ошириши исботланган;
қуёнларда ўтказилган экспериментал ва морфологик текширувларда тирсак бўғимининг жароҳати натижасида елканинг антагонист мушак-пайларида кучланиш, чўзилиш-сиқилиш функционал ҳолатининг издан чиқишидаги патологик ўзгаришлари тирсак бўғими контрактураларининг ривожланишида асосий “доминант” эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази Эксперт кенгашининг 2023 йил 29 августдаги 03/17-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғликни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий марказининг 2021 йил 25 октябрдаги 03/932 ва 03/932 н-сон хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: тирсак бўғимининг жароҳатдан кейинги контрактураларида елканинг антогонист мушаклари ва параартикуляр юмшоқ тўқималарининг эластиклигини  тиклаш ва бир маромда ишлаш имконини берувчи қурилма ишлаб чиқилган хамда бўғимнинг эксцентрик ҳаракатини амалга ошириш  ва бир вақтнинг ўзида функционал холатини тиклаш самараси исботланган, тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази,  Тошкент вилояти (03.25.2021.;№38), ва Сурхондарё 03.27.2021.; №74 Т.) вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникаларида  амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тирсак бўғимининг жароҳатдан кейинги  контрактураларида, бўғимларнинг ҳаракатини тиклаш учун қурилмани комплекс усулда қўллаш, бўғимнинг функционал  ҳаракатини тўлиқ тиклашга ёрдам беради ва даволаш муолажасини олиб боришда  беморларнинг «соғайиш» доминантига айланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) электромеханотерапия жараёнида тиббиёт ходимлари вақтини  тежаб қолишига эришилди; 2) электромеханотерапия ўтказилиши 1 нафар бемор учун сарфланадиган давлат бюджети маблағларининг тежалишига олиб келди. Хулоса:Тирсак бўғимининг жароҳатдан кейинги контрактураларини комплекс даволашда электромеханотерапия усулида  даволашда 1 нафар бемор учун 2782000 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган. 
иккинчи илмий янгилик: тирсак бўғимининг жароҳатдан кейинги контрактураларида билакнинг айланма харакатлари амплитудаси бурчагини ўлчаш учун ротатометр ишлаб чиқилган, бунда билак супинацион-пронацион харакатларини  посттравматик чегараланишида қурилма харакат хажми  ўлчовларини аниқ кўрсатиш имконини берган, тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази,  Тошкент (03.25.2021.;№38), ва Сурхондарё (03.27.2021.; №74Т.) вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникаларида  амалиётга жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: билакнинг ўз ўқи атрофида харакатланишини аниқлаш учун   ишлаб чиқилган ротатометр, беморларда контрактура даражасини аниқлашга ёрдам беради, даволашдан олдин ва кейинги холатни таққослаш ва даволашнинг яқин ва узоқ натижаларини асослашга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тирсак бўғимининг жарохатдан кейинги контрактураларида билакнинг ўз ўқи атрофида харакатланишини аниқлаш учун   ишлаб чиқилган ротатометр хорижда ишлаб чиқарилган мослама билан таққосланганда 1650000 сўм арзонга тайёр  бўлди. Хулоса: Бу эса даволаниш даври давомида бемор учун 3350000 сўм маблағни тежаб қолиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: тирсак бўғимининг жароҳатдан кейинги контрактураларини комплекс ташҳислаш ва даволаш тактикаси беморларда бўғим элементларининг  анатомик  ва структура ўзгаришларига асосланган ҳолда  аниқ даволаш усулини индивидуал танлаш ҳамда бўғим функционал ҳаракатини  эрта тиклаш имкониятларини бериши исботланган, тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази,  Тошкент вилояти (03.25.2021.;№38), ва Сурхондарё 03.27.2021.; №74 Т.) вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникаларида  амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморнинг тирсак бўғими контрактураси даражаси ва структурал ўзгаришларига асосланган холда даволаш тактикасини ҳар бир бемор учун индивидуал танлаш комплекс даволашдан олдинги, эрта ва кечки муддатларда олинган натижаларни тахлил қилиш ва ўзаро солиштириш орқали даволашнинг ижобий натижаларини ошириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тирсак бўғимининг жарохатдан кейинги контрактураларини комплекс даволашда ишлаб чиқилган комплекс ташхислаш ва даволаш тактикаси беморларнинг поликлиника ёки стационар шароитларда қисқа муддатда ташхислаш ва даволашдан олдинги ва кейинги натижаларни солиштириш имконини берди. Тирсак бўғимининг жарохатдан кейинги контрактураларини комплекс даволашда ишлаб чиқилган комплекс ташхислаш ва даволаш тактикаси бўйича даволаш муолажаси олиб борилса иқтисодий самарадорлик қуйидаги кўрсаткичда бўлади: 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини 5 кундан 12 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 2065000 сўмга камайтирди (шифохонада 1 кун қолиш 295000 сўмни ташкил қилади); агарда 1 нафар бемор клиникада даволаниш мобайнида ЭМА дан фойдаланишни ўрганиб, уй шароитда  даволанишдан кейинги олинган иқтисодий самарадорлик бир нафар бемор учун 2782000 ташкил қилиши давлат учун иқтисодий самарани берди. 2) юқоридаги кўрсатмалар бўйича даволанган беморларнинг эрта реабилитациясини бошлаш уларнинг кейинчалик ногиронлик сабабларини бартараф этиш имконини беради. Хулоса: Ишлаб чиқилган ташхислаш ва даво усулини танлаш тактикаси тирсак бўғимининг жарохатдан кейинги контрактураларини комплекс даво-чораларини илмий асосланган равишда танлаш имконини яратди. Тирсак бўғимининг жароҳатдан кейинги контрактураларини комплекс даволашда ишлаб  чиқилган тактикани амалиётда қўллаш узоқ муддатли даволашни таҳлил қилиш натижаларига кўра 93,39% ҳолатда самарали бўлди ва  89,8% беморларда олинган натижалар доимий ва   турғун бўлди. 
тўртинчи илмий янгилик: гистологик тадқиқотлар асосида механотерапия ўтказиш давомида тирсак бўғимида эксцентрик ҳаракатни амалга ошириш натижасида елканинг дистал қисми уч бошли мушак-пайи ва билакнинг проксимал қисми икки бошли мушак-пайининг дистал қисми толалари саркоплазмасида оқсил массасининг кўпайиши ва миофибриллаларнинг қалинлашиши, икки бошли ва уч бошли мушак ва пайларининг суякка бирикиш соҳасида бириктирувчи тўқима толалари зичлашиши ва чўзилиши аниқланган ва олинган натижалар асосида амалиётда тирсак бўғимининг жароҳатдан кейинги контрактураларини комплекс даволашда электромеханотерапиядан кейин бўғимнинг морфологик ва функционал холатини тиклаш самараси исботланган, тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази,  Тошкент вилояти (03.25.2021.;№38), ва Сурхондарё 03.27.2021.; №74Т) вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникаларида  амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: экспериментда олинган натижалар асосида, беморларнинг тирсак бўғимининг жароҳатдан кейинги  контрактураларида, бўғимларнинг ҳаракатини тиклаш учун қурилмани комплекс усулда қўллаш, бўғимнинг функционал  ҳаракатини тўлиқ тиклашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) электромеханотерапия жараёнида тиббиёт ходимлари вақтини  тежаб қолишига эришилди; 2) электромеханотерапия ўтказилиши 1 нафар бемор учун сарфланадиган давлат бюджети маблағларининг тежалишига олиб келди. Хулоса: Тирсак бўғимининг жароҳатдан кейинги контрактураларини комплекс даволашда электромеханотерапия усулида  даволашда 1 нафар бемор учун 2782000 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган. 
бешинчи илмий янгилик: экспериментал қуёнлар тирсак бўғимининг жароҳатдан кейинги контрактураларида функционал шина ёрдамида бўғимнинг харакатини тиклаш давомида елканинг антагонист мушак-пай толаларини фаоллигини ошиши, бўғимнинг функционал ҳаракатини тиклаш имкониятини ошириши исботланган ва олинган натижалар асосида амалиётда тирсак бўғимининг жароҳатдан кейинги контрактураларини комплекс даволашда электромеханотерапиядан кейин бўғимнинг функционал холатини тиклаш самараси исботланган, тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази,  Тошкент (03.25.2021.;№38) ва Сурхондарё (03.27.2021.; №74Т) вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникаларида  амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: экспериментда олинган натижалар асосида тирсак бўғимининг жароҳатдан кейинги  контрактураларида бўғимларнинг ҳаракатини тиклаш учун қурилмани комплекс усулда қўллаш тирсак бўғимлари функциясини тўлиқ тиклаш имконияти туфайли қониқарсиз натижалар улушини 92,73%гача камайтиришга; стационар даво муддатининг қисқариши, реабилитация муддатларининг камайиши,  83,9% холларда яхши натижалар олишга, даволаш самарадорлигини оширишга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: экспериментда, қуёнларнинг, тирсак бўғимининг жароҳатдан кейинги  контрактураларида кузатилган елканинг антогонист мушак-пайлари ва параартикуляр юмшоқ тўқималарининг эластиклиги ва функционал ҳолатини тиклаш учун  механотерапия ўтказилгандан кейинги ижобий хулосалар ва олинган натижалар клиник амалиётга тадбиқ қилиниб комплекс даволаш муолажаси олиб борилса иқтисодий самарадорлик қуйидаги кўрсаткичда бўлади:1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини 5 кундан 12 кунгача    қисқартириб, шифохонада    қолиш    тўлов миқдори тахминан 2065000 
сўмга камайтирди (шифохонада 1 кун қолиш 295000 сўмни ташкил қилади);- агарда 1 нафар бемор даволаниш учун клиникага мурожаат қилиб, даволаниш мобайнида электромеханик аппаратдан  фойдаланишни ўрганиб, уй шароитда  даволанишдан кейинги олинган иқтисодий самарадорлик бир нафар бемор учун 2782000 ташкил қилиши давлат учун иқтисодий самарани беради. Хулоса: экспериментал текширувидан кейинги олинган натижалар клиник амалиётга тадбиқ қилиниб, комплекс даволашда  электромеханотерапия усули қўлланилганда 1 нафар бемор учун 2782000 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради. 
олтинчи илмий янгилик: қуёнларда ўтказилган экспериментал ва морфологик текширувларда, тирсак бўғимининг жароҳати натижасида елканинг антагонист мушак-пайларида кучланиш, чўзилиш-сиқилиш функционал ҳолатининг издан чиқишидаги патологик ўзгаришлар, тирсак бўғими контрактураларининг ривожланишида асосий «доминант» эканлиги исботланган, тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази,  Тошкент (03.25.2021.;№38) ва Сурхондарё (03.27.2021.; №74Т) вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникалари  амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тирсак бўғимининг жарохатдан кейинги контрактураларида елканинг антагонист мушаклари ва параартикуляр юмшоқ тўқималарининг эластиклигини  тиклаш ва бўғимнинг эксцентрик ҳаракатини амалга ошириш  хамда бир вақтнинг ўзида функционал холатини тиклаш   орқали реабилитация сифатини оширишга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат (1 нафар бемор ҳисобига): тирсак бўғимининг жарохатдан кейинги контрактураларини комплекс даволашда электромеханотерапиянинг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1493000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1243000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: Тирсак бўғимининг жароҳатдан кейинги контрактураларини комплекс даволашда электромеханотерапия усулида  даволашда 1 нафар бемор учун 2782000 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish