Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадиева Мадина Юсуповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Брендларнинг номинатив функсияси ва лингвомаданий аспекти”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2699. 
Илмий раҳбар: Тешабаева Дилфуза Мўминовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз муҳандислик-технология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.l32.01.
Расмий оппонентлар: Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор;  Расулов Илхом Инамович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бренд номларининг номинатив функсиясида номловчи тил бирликлари лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
брендларнинг классификацияси ва уларнинг номинатив функсияси лисоний воситаларни тўғри танлашга боғлиқлиги, бу жараёнда компания, ишлаб чиқариш корхоналари, меҳмонхона, озиқ-овқат маҳсулотлари, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кийим-кечак маҳсулотлари, оммавий ахборот воситалари номлари ҳар бир халқнинг миллий-ментал феноменлари, маънавий қадриятлари, миллий тафаккури ва ҳаёт тарзи асосида шаклланиши исботланган;
ҳар уччала тилда «бренд тасвири»нинг лингвомаданий аспектда тадқиқи миллий-маданий белгилар, рамзлар, диний эътиқод ва қадриятларни акс эттирувчи консептлар воситасида юзага келиши ҳамда брендларнинг лингвистик мақоми ва таснифининг экстралингвистик жиҳатлари прагматик, экспрессив, баҳоловчи омилларга асосланиши, «сифат – иқтисодиёт – баҳо» таснифи эса номинация ҳодисасига миллий-маданий мазмун касб этиши далилланган;   
брендларнинг деривасион ва структур хусусиятлари ҳамда семантик маъноси морфемик элементдан тортиб туб, ясама, қоришма, мураккаб сўз бирикмасигача бўлган шаклларни ўз ичига олиши, содда терминларнинг аффиксация усулида ясалишининг сермаҳсуллиги лексик бирликларни ясовчи воситаларнинг аглютинативлик хусусиятидан келиб чиқиши аниқланган;
маҳсулот ёки хизматнинг инсонлар онгида идрок этиши, оламнинг лисоний манзарасида брендларнинг бирламчи ва бошланғич номинацияларининг намоён бўлиши, шунингдек, маълум бир имидж номларининг яратилиш асоси – соф лингвистик ва ижтимоий-маданий омиллар таъсирида шаклланган фитоним, топоним, антропоним, зоонимлар каби тил бирликларидан таркиб топиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бренд номларининг  шаклланиши, деривацион, лексик, синтактик ва  лингвомаданий  хусусиятлари таҳлили бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
брендларнинг классификацияси ва уларнинг номинатив функсияси лисоний воситаларни тўғри танлашга боғлиқлиги, бу жараёнда компания, ишлаб чиқариш корхоналари, меҳмонхона, озиқ-овқат маҳсулотлари, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кийим-кечак маҳсулотлари, оммавий ахборот воситалари номлари ҳар бир халқнинг миллий-ментал феноменлари, маънавий қадриятлари, миллий тафаккури ва ҳаёт тарзи асосида шаклланиши каби илмий хулосаларидан Европа Иттифоқининг Эрасмус + дастури доирасидаги “617309-ЭПП-1-2020-1-СК-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “ТРИГГЕР: Марказий Осиёда битирувчиларни иш билан таъминлаш учун қулай муҳит яратиш орқали университет талабалари ўртасида инновацион ёндашувлар, тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш” мавзусидаги халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2022-йил 16-декабрдаги 06/12-6036-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган 6030100 – Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз филологияси) таълим йўналишининг танлов фанлари блокига киритилган “Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари” фанининг ўқув дастури ва силлабуси маълумотлар билан тўлдирилган, ушбу ўқув адабиётлари талабаларнинг шахсий брендини яратиш ва уларни номланиш ҳақидаги билимларини янада ошишига хизмат қилган;
брендларнинг деривасион ва структур хусусиятлари ҳамда семантик маъноси морфемик элементдан тортиб туб, ясама, қоришма, мураккаб сўз бирикмасигача бўлган шаклларни ўз ичига олиши, содда терминларнинг аффиксация усулида ясалишининг сермаҳсуллиги лексик бирликларни ясовчи воситаларнинг аглютинативлик хусусиятидан келиб чиқиши ҳақидаги назарий хулосалардан Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020-йилларда бажарилган ФЗ-2016-0908165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” номли фундаментал лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022-йил 12- декабрдаги 363-сон маълумотномаси).  Натижада брендлар номинациясида ўзбек ва қорақалпоқ тиллари деривацион хусусиятлари қиёсий ўрганилишига эришилган;
маҳсулот ёки хизматнинг инсонлар онгида идрок этиши, оламнинг лисоний манзарасида брендларнинг бирламчи ва бошланғич номинацияларининг намоён бўлиши, шунингдек, маълум бир имидж номларининг яратилиш асоси – соф лингвистик ва ижтимоий-маданий омиллар таъсирида шаклланган фитоним, топоним, антропоним, зоонимлар каби тил бирликларидан таркиб топиши каби назарий маълумотлардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузурида 2020-2022-йиллардаги Давлат илмий-техника доирасида бажарилган ФЗ-2019062034 “Хорижий тилларда сўзлашувчилар учун ўзбек тилини интенсив ўргатувчи мултимедиа маҳсулотларини яратиш” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2023-йил 10-мартдаги 24/105-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ўзбек тилини ўрганувчи чет тилида сўзлашувчиларга мўлжалланиб яратилган манбалар ўзбек тилида ижобий маънога эга бўлган миллий брендлар, фитоним, топоним, антропоним, зооним тўғрисида маълумотга эга бўлиши учун муҳим манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish