Sayt test rejimida ishlamoqda

Бўриев Жалолиддин Алиқуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асарида диний мотивлар», 24.00.04 – Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fil1534.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Илмий раҳбар: Равшанов Фазлиддин Равшанович, сиёсий фанлар доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Содиқов Қосимжон Позилжонович, филология фанлари доктори, профессор; Жўраев Жалолиддин Олимжонович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асаридаги диний мотивларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Қутадғу билиг»да Юсуф Хос Ҳожиб биринчилардан бўлиб туркий адабиётда ислом ақидаси ғоялари – тавҳид (توحيد) (Аллоҳнинг ягоналиги), кавниёт (کونیات), ғайбиёт (غیبیات) ва нубувват (نبوة) масалаларини оятларда келган дидактик қарашлар асосида байтларга сингдириб, инсонларнинг эътиқодига таъсир этгани далилланган;
адиб 152 ўринда 139 та оятдаги ақида (عقیدة), таълим (تعلیم), руҳият (روحیة), инсон (إنسان) ва коинот (کائنات)га доир ҳукмларни туркий халқларга осон эслаб қолиш ҳамда содда тушунтириш мақсадида бадиий адабиётга сингдиргани аниқланган;
Юсуф Хос Ҳожиб «Қутадғу билиг»да ижтимоий масалаларга оид ҳадисларни байтлар орқали бадиий ифодалашда мусулмон жамияти ва тарбия талабларидан келиб чиққан ҳолда энг ишончли (саҳиҳ)ларидан фойдаланишга аҳамият қаратгани асарда келтирилган 118 та ҳадисдан 82 таси Имом Бухорийнинг «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ»и (الجامع الصحيح)даги ҳадислар экани орқали исботланган;
адиб вазир, ҳарбий қўмондон, давлат маслаҳатчиси (ҳожиб), элчилар, амалдорлар ва хизматчиларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини диний мотивлар асосида бадиий тарзда ёритиши натижасида «Қутадғу билиг» барча туркий мусулмон халқлар учун ХИ аср давлат бошқарувида дастуриламал сифатида хизмат қилгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асарида диний мотивлар бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида: 
адиб 152 ўринда 139 та оятдан фойдаланган ҳолда уларнинг таржима ҳамда маъно-мазмунини байтларда бадиий тарзда ифодалаб оятлардаги мазмунни содда тушуниш имкониятини яратгани борасидаги хулосалар Ўзбекистон Мусулмонлар идораси буюрмаси билан тайёрланган «Ёш хатибга» номли китобни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг 2023-йил 20-июлдаги 2045-сон далолатномаси). Натижада китобхонларнинг биринчи Ренессанс даврида жаҳон илм-фани ва ислом сивилизацияси ривожига ҳиссасини қўшган аллома ҳақидаги фикрларини бойитишда хизмат қилган;
Юсуф Хос Ҳожиб «Қутадғу билиг»да ижтимоий масалаларга оид ҳадисларни байтлар орқали бадиий ифодалашда мусулмон жамияти ва тарбия талабларидан келиб чиққан ҳолда энг ишончли (саҳиҳ)ларидан фойдаланишга аҳамият қаратгани асарда келтирилган 118 та ҳадисдан 82 таси Имом Бухорийнинг «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ»и (الجامع الصحيح)даги ҳадисларга мос келишига оид илмий хулосалардан «Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси» номли асарида фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2023-йил 13-июлдаги 02/323-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда тарихий жараёнларни тасаввур қилиш ва амалда фойдаланиш кўникмалари бўйича янги ғояларни уйғонишига хизмат қилган;
«Қутадғу билиг»да Юсуф Хос Ҳожиб биринчилардан бўлиб туркий адабиётга ислом ақидаси ғоялари – тавҳид (توحيد) (Аллоҳнинг ягоналиги), кавниёт (کونیات), ғайбиёт (غیبیات) ва нубувват (نبوة) масалаларини бадиий тарзда ёритиб, оятларда келган дидактик қарашларни байтларга сингдириши натижасида инсонларнинг эътиқоди шаклланишига таъсир этгани ҳақидаги хулосалардан «Буюк аждодларимиз» номли китобда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизация марказининг 2023-йил 1-августдаги 08-17/599-сон далолатномаси). Натижада мазкур маълумотлар юртимизда ислом сивилизацияси ривожига оид янги хулоса ва қарашлар асосида буюк ўтишимизнинг ҳақиқий тарихини яратишга хизмат қилган;
адиб вазир, ҳарбий қўмондон, давлат маслаҳатчиси (ҳожиб), элчилар, амалдорлар ва хизматчиларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини диний мотивлар асосида бадиий тарзда ёритиши натижасида «Қутадғу билиг» барча туркий мусулмон халқлар учун ХИ аср давлат бошқарувида дастуриламал сифатида хизмат қилгани ҳақидаги маълумотдан фойдаланиб Ўзбекистон МТРКнинг «Ўзбекистон тарихи» каналида эфирга узатилган «Тақдимот» кўрсатуви тизимли сенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРКнинг 2023-йил 9-январдаги 01-13-37-сон маълумотномаси). Натижада ёшларда аждодлар моддий-маънавий меросини ўрганиш, миллий ўзликни англаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини уйғотишга асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish