Sayt test rejimida ishlamoqda

Низаметдинов Нажмиддин Ғуламовичнинг 
фан доктори (DSc) илмий даражаси учун тайёрланган тақдимнома асосида
 илмий маъруза шаклидаги ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жанубий, Жануби-Шарқий ва Шарқий Осиё халқлари қадимги тарихи, диний эътиқоди ва маданият”, 07.00.04 – Диншунослик (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Tar289.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Аҳаджон Ахмеджанович, тарих фанлари доктори, профессор; Каримова Наталия Эрмановна, тарих фанлари доктори, профессор; Ҳамидов Ҳожиакбар, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти.
Тақдимот йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жанубий, Жануби-Шарқий ва Шарқий Осиё халқларининг қадимги тарихи, диний эътиқоди ва маданиятининг жаҳон сивилизациясида тутган ўрнини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ҳиндуизмнинг муқаддас манбаи “Веда  тароналари” (वैदिक शास्त्र) дастлаб оғзаки тарзда жамланганлиги, бироқ китобат (الكتابة) илмининг ривожланиши “инсон хотирасининг кучсизлиги” туфайли манбани сақлаб қолишга бўлган ҳаракат натижасида бундан В минг йил муқаддам Ведани биринчи бор “Вясадева” (व्यासदेव) охирзамон одамлари учун ёзма шаклга келтирилганлиги аниқланган;
ўрта аср мусулмон-араб савдогарларидаги тўғрилик (الصداقة), маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарга бўлган эътибор ҳамда илиқ муомала-муносабатлари сабабли Малайзия ва Индонезия аҳолиси исломни осон қабул қилганликлари ҳамда ҳинд денгизи соҳили минтақасидаги ҳиндларнинг уларни ўз тилларида “мапилла” (मपिल्ला — “яхши йигитлар”) деб атаганликлари очиб берилган;
ВИИИ асрдаги “Ҳинд юриши” (भारतीय अभियान)дан кейин арабларнинг ҳинд илм-фани эришган муваффақиятларга қизиқиши натижасида Браҳмагуптанинг астрономияга оид “Браҳмасиддҳанта” (ब्रह्मसधांत), “Кҳандаяка” (खंडायका) асарлари ва бошқа  ҳинд илмий манбалари араб тилига таржима қилинганганлиги, Бағдод ва Дамашқда ҳинд олимларининг илмий маърузалар ўқиганликлари, ёгларнинг мусулмон талабалари билан мунозаралар қилганликлари ҳамда бихарли Преммукҳанинг араб халифалигида Бош вазир лавозимида хизмат қилганлиги аниқланган;
қадимдан индонезияликларнинг Ҳиндистон билан мавжуд бўлган алоқалари туфайли бу ерга дастлаб ҳиндуизм, сўнг буддизм кириб келиб маҳаллий маданиятга катта таъсир кўрсатгани ҳамда кейинчалик ИХ асрга келиб, денгиз ва қуруқликда савдо-сотиқ ишларида муваффақиятга эришиши натижасида Индонезиянинг Жануби-Шарқий ва ҳатто дунё буддизм марказига айлангани очиб берилган;
конфуцийлик ва даосизм диний таълимотларининг корейс ва япон сарзаминида тарқалиши сабаблари мазкур минтақа халқларининг маънавий ва ижтимоий муштарак дунёқарашлари ўтмиш аждодлар руҳига эъзозли муносабатлар замирида таърифланганлиги очиб берилган; 
тадқиқотда Ҳиндистон сарҳади оша И асрда Хитой, ИВ асрда Корея ва ВИ асрда эса Япония ҳудудида тарқалган буддизмнинг “Чан буддизми” (禅宗), “Дзен буддизми” (선불교) ва “Сон буддизми” (ドリームブッディシム) каби янги талқинларининг шаклланишида Шарқий Осиё халқлари миллий менталитети хусусиятлари муҳим ўрин эгаллаганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий, Жануби-Шарқий ва Шарқий Осиё халқлари қадимги тарихи, диний эътиқоди ва маданиятига оид илмий хулосалар ва таклифлар асосида: 
ҳиндуизмнинг муқаддас манбаи “Веда  тароналари” (वैदिक शास्त्र) дастлаб оғзаки тарзда жамланганлиги, бироқ китобат (الكتابة) илмининг ривожланиши “инсон хотирасининг кучсизлиги” ва манбани сақлаб қолишга бўлган ҳаракат натижасида бундан В минг йил муқаддам Ведани биринчи бор “Вясадева” (व्यासदेव) охирзамон одамлари учун ёзма шаклга келтирилганлиги ҳақидаги илмий хулосалар “Қадимги Ҳиндистон тарихи, диний эътиқоди ва маданияти” номли китобга сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом сивилизацияси марказининг 2023 йил 9 мартдаги 08-17/213-сон маълумотномаси). Натижада илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари учун Жанубий, Жануби-Шарқий ва Шарқий Осиё халқлари қадимги тарихи, диний эътиқоди ва маданияти мавзуларини ёритиш учун қўшимча манба бўлишига хизмат қилган;
ўрта аср мусулмон-араб савдогарларидаги тўғрилик (الصداقة), маҳаллий урф-одатлар ва анъанларга бўлган эътибор ҳамда илиқ муомала-муносабатлари сабабли Малайзия ва Индонезия аҳолиси исломни осон қабул қилганликлари ҳамда денгиз соҳили минтақасидаги ҳиндларнинг уларни ўз тилларида “мапилла” (मपिल्ला), яъни “яхши йигитлар” деб атаганликлари ҳақидаги илмий қарашлар “Жануби-Шарқий Осиё диний-фалсафий таълимотлар ва ислом” номли китоб мазмунига сингдирилган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 23 мартдаги 02/122-сон маълумотномаси). Натижада илмий-тадқиқот муассасалари талабалари учун Жануби-Шарқий Осиё диний-фалсафий таълимотлар ва ислом мавзуида маърузалар мажмуига қўшимча манбаа бўлиб хизмат қилган;
буддизм таълимотида илоҳ масаласига асосий эътибор қаратилмаган ва Будданинг ўзи гарчи “бутун дунё илоҳни тан олгач, мен ҳам эътироф этаман ва у ҳақ” деган бўлса-да, бироқ Яратувчи ҳақидаги қарашлар ушбу таълимотда шаклланмаганлиги сабабли милодий И асрдан Будданинг ўзи тош бутларда илоҳийлаштирилгани ҳар қандай динларда Илоҳ тимсоли бўлиши кераклиги тўғрисидаги илмий қарашлар “Жанубий, Жануби-Снарқий ва Шарқий Осиё диний-фалсафий таълимотлари” китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасининг 22.05.2023 йил 22 майдаги 06-49-312-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг буддавийлик таълимоти моҳиятини кенгроқ тушунишларига ёрдам берган;
ВИИИ асрдаги “Ҳинд юриши” (भारतीय अभियान)дан кейин арабларнинг ҳинд илм-фани эришган муваффақиятларга қизиқиши натижасида, Браҳмагуптанинг астрономияга оид “Браҳмасиддҳанта” (ब्रह्मसधांत), “Кҳандаяка” (खंडायका) асарлари ва бошқа ҳинд илмий манбалари араб тилига таржима қилинганлиги, Бағдод ва Дамашқда ҳинд олимларининг илмий маърузалар ўқиганликлари, ёгларнинг мусулмон талабалари билан мунозаралар қилганликлари ҳамда бихарли Преммукҳанинг араб халифалигида Бош вазир лавозимида  хизмат қилганлиги ҳақидаги илмий хулосалар “Жанубий, Жануби-Шарқий ва Шарқий Осиёда ислом тарихи” китобда фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 23 мартдаги 02/122-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчилар ҳинд-мусумон муносабатлари тарихига доир маълумотлар билан кенгроқ танишишларига хизмат қилган;
қадимдан индонезларнинг Ҳиндистон билан мавжуд бўлган алоқалари туфайли бу ерга дастлаб ҳиндуизм, сўнг буддизм кириб келиб маҳаллий маданиятга катта таъсир кўрсатгани, ИХ асрга келиб эса, денгиз ва қуруқликда савдо-сотиқ ишларида муваффақиятга эришиши натижасида Индонезиянинг Жанубий-Шарқий ва ҳатто дунё буддизм марказига айлангани ҳақида маълумотлар “Жанубий, Жануби-Шарқий ва Шарқий Осиё халқлари қадимги тарихи, диний эътиқоди ва маданияти” китобида фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 23 мартдаги 02/122-сон маълумотномаси). Натижада мазкур минтақаларга исломнинг кириб бориши ҳақидаги маълумотларнинг аниқланишига ёрдам берган;
Жанубий, Жануби-Шарқий ва Шарқий Осиё халқларининг диний эътиқодларига қадимдан Веда ва заостризм диний таълимотлари катта таъсир кўрсатганлиги боис аҳоли орасида Ведизм ва заостризмга оид илоҳлар номи, жаннат, дўзах, олов култи, қурбонликлар жараёни сингиб кетганлиги тўғрисидаги илмий маълумотлар “Жанубий, Жануби-Шарқий ва Шарқий Осиё диний-фалсафий ва тарихий манбалари таржимаси” китобида фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 23 мартдаги 02/122-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчилар Жанубий, Жануби-Шарқий ва Шарқий Осиё халқларининг диний эътиқодлари ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлишларига хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish