Sayt test rejimida ishlamoqda

Омонов Анварбек Муродовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Селунгур ғор маконининг тош индустрияси (техник-типологик тадқиқот)”, 07.00.06–Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tar1150.
Илмий раҳбар: Сайфуллаев Бахтиёр Қурбонович, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий археология маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSc.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: Асқаров Аҳмадали Асқарович, тарих фанлари доктори, профессор, академик; Хушвақов Наби Олимович, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Селунгур ғор маконидан 1980-1990 йиллар оралиғида Ў.И. Исломов ва К.А. Крахмаллар томонидан қазиб олинган тош буюмларни замонавий техник-типологик усуллар ёрдамида ўрганиш ва уларнинг об'ектив маданий-даврий хусусиятларини, шунингдек ёдгорликнинг Евроосиё палеолитида тутган ўрнини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 Селунгур ғор макони тош синдириш технологияларида тизимлилик, зарб майдонлар тайёрлашнинг йўқлиги, йўнилғилари чақмоқланиш бурчакларининг ўта очиқлиги ва ёдгорликда тошга ишлов беришнинг примитив анʼаналари ҳукм сурганлиги аниқланган;
Селунгур макони тош буюмлари орасидан Ўрта Осиёда янги чақмоқлаш технологияси - тошларни сандонга уриб синдириш усуллари мавжуд бўлганлиги исботланган; 
Селунгур макони тош индустриясида бифаслар, кливерлар, чоппер-чоппингларнинг биргаликда учраши, қисман ишлов берилганлиги ва қўполлиги билан ашел маданияти материалларидан тубдан фарқ қилиши аниқланган;
 Селунгур ғор макони тош индустрияси Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё илк палеолити ёдгорликларига ўхшашлиги, келиб чиқиши ҳамда маданий жиҳатдан мазкур ҳудудларнинг илк палеолит даври маданиятлари билан боғлиқлиги ҳамда ушбу маданиятлар тарқалишининг энг ғарбий чегарасида жойлашганлиги ва Ўрта Осиёда ўхшаши йўқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Селунгур ғор макони тош индустрияси (техник-типологик тадқиқот)” мавзусидаги  диссертация  бўйича  қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Селунгур ғор макони тош синдириш технологияларида тизимлилик, зарб майдонлар тайёрлашнинг йўқлиги, йўнилғилари чақмоқланиш бурчакларининг ўта очиқлиги ва ёдгорликда тошга ишлов беришнинг примитив анʼаналари ҳукм сурганлиги ҳамда Селунгур макони тош буюмлари орасидан Ўрта Осиёда янги чақмоқлаш технологияси - тошларни сандонга уриб синдириш усуллари мавжуд бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Маданий мерос агентлиги томонидан Ўзбекистоннинг қадимги тош даври тарихи республика музейларининг экспозицияларини ташкил этиш учун муҳим маълумот сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 19 июндаги 04-06/2032-сон маълумотномаси). Натижалар халқимизнинг бой ўтмиш меросимиз тарихига доир янги маълумотларни қўлга киритишга хизмат қилган;  
Селунгур макони тош индустриясида бифаслар, кливерлар, чоппер-чоппингларнинг биргаликда учраши, қисман ишлов берилганлиги ва қўполлиги билан ашел маданияти материалларидан тубдан фарқ қилиши, шунингдек, ёдгорликни Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё илк палеолити маданиятлари тарқалишининг энг ғарбий чегарасида жойлашганлигига доир маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги «Ўзбекистон тарихи» телеканалида эфирга узатилган “Бир экспонат тарихи”, “Халқ мулки” ва “Ибтидо” кўрсатувлари сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023 йил 4 июлдаги 02-31-1041-сон маълумотномаси). Натижалар  телетомошабинларга Ўрта Осиёнинг қадимги тош даври тарихи, ҳамда ушбу ҳудудда яшаган қадимги одамларнинг моддий ва маданий ҳаётига доир янги маълумотлар билан танишишларига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish