Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадреймов Берик Джалгасбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Борса-Келмес ботиғи палеолити замонавий тадқиқотларда (Эсен-2 ва Қорақудуқ 1-3 тошга ишлов бериш устахоналари материаллари асосида)”, 07.00.06–Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tar965.
Илмий раҳбар: Сайфуллаев Бахтиёр Қурбонович, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSc.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: Сулейманов Рустам Хамидович, тарих фанлари доктори, профессор; Мирсоатова Сайёра Турғуновна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Хоразм Маъмун академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг 80-йилларида очиб ўрганилган Борса-Келмес ботиғи тошга ишлов бериш устахоналари (Эсен-2, Қорақудуқ) археологик материалларини замонавий типологик, технологик ва морфологик усуллар ёрдамида маданий-даврий ва функционал хусусиятларини ҳамда Ўрта Осиё тош даври тошга ишлов бериш устахоналари тизимида тутган ўрнини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 Эсен-2 топилмажойи тош индустрияси сўнгги палеолит даврининг бошларига оид Ўрта Осиёда ўхшаши йўқ бифаслар ишлаб чиқаришга ихтисослашган устахона эканлиги ва бу ихтисослашув неолит давридагидек айирбошлаш учун эмас, балки ишлаб чиқарувчи жамоанинг ўз эҳтиёжлари билан “чекланган” характерда эканлиги аниқланган;
Қорақудуқ устахонасини археологик материаллари сақланиш даражаси (дефляция даражаси) ва ишланиш техникасига кўра бир-биридан кескин фарқ қиладиган учта: илк, ўрта ва сўнгги палеолит даврларига оид хронологик комплекслардан иборатлиги исботланган;
замонавий морфологик ва технологик усуллар Қорақудуқ тошга ишлов бериш устахонасида қадимги аждодлар томонидан ташлаб кетилган тош буюмларни бир неча маротаба қайта ишлов берилганлиги, натижада икки ёки уч хилда патинизациялашган артефактлар сериялари пайдо бўлганлиги ва бу ҳолат палеолитшуносликда ноёб ҳодиса “қорақудуқ феномени” (доубле патине, трипле патине) сифатида далилланган;
 Қорақудуқ-1 устахонаси маданий-даврий жиҳатдан илк палеолит даврининг охирларида яшаган гоминидлар (ҳомо эректус?), Қорақудуқ-2 эса ўрта палеолитнинг ашел анъанали мусте маданияти вакиллари (неандерталлар?) ва Қорақудуқ-3 сўнгги палеолит даври одамлари (илк ҳомо сапиенс сапиенс?) томонидан ўзлаштирилгани, Эсен-2 устахонаси асосан бифаслар ва параллел-леваллуа технологиялари асосида йўнилғилар ишлаб чиқариш жойи бўлганлиги ҳамда Ўрта Осиё ҳудудида аналогияси йўқлиги, Қорақудуқ устахонасининг иккинчи комплекси эса Туркманистон ҳудудидаги Янгаджа-Қоратенгир топилмажойи материаллари билан яқин ўхшашликларга эга эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Борса-Келмес ботиғи палеолити замонавий тадқиқотларда (Эсен-2 ва Қорақудуқ 1-3  тошга ишлов бериш устахоналари материаллари асосида)” мавзусидаги  диссертация  бўйича  қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Қорақудуқ устахонасини археологик материаллари сақланиш даражаси (дефляция даражаси) ва ишланиш техникасига кўра бир-биридан кескин фарқ қиладиган учта: илк, ўрта ва сўнгги палеолит даврларига оид хронологик комплекслари ҳамда Эсен-2 топилмажойи тош индустрияси сўнгги палеолит даврининг бошларига оид Ўрта Осиёда ўхшаши йўқ бифаслар ишлаб чиқаришга ихтисослашган устахона эканлиги ва бу ихтисослашув неолит давридагидек айирбошлаш учун эмас, балки ишлаб чиқарувчи жамоанинг ўз эҳтиёжлари билан “чекланган” устахона эканлигидан Қорақалпоғистон Республикаси маданий мерос бошқармаси томонидан Қорақалпоғистоннинг энг қадимги тарихи бўйича кўргазмалар қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2023 йил 31 октябрдаги 01-03/04-442-сон далолатномаси). Натижада музей экспонатлари орасига жойлаштирилган ушбу буюмлар музейга ташриф буюрувчиларда Устюрт ҳудудида яшаган аждодларимизнинг ҳаёт тарзи, тошга ишлов бериш технологиялари, хўжалиги ва маданий ҳаёти ҳақида тўлақонли тасаввурлар ҳосил қилишларига хизмат қилган;
Замонавий морфологик ва технологик усуллар Қорақудуқ тошга ишлов бериш устахонасида қадимда аждодлар томонидан ташлаб кетилган тош буюмларни бир неча маротаба қайта ишлов берилганлиги, натижада икки ёки уч хилда патинизациялашган артефактлар сериялари пайдо бўлган ва бу холат палеолитшуносликда ноёб ҳодиса “қорақудуқ феномени” (доубле патине, трипле патине) сифатида исботланганлиги ҳамда Қорақудуқ-1 устахонаси маданий-даврий жиҳатдан илк палеолит даврининг охирларида яшаган гоминидлар (ҳомо эректус?), Қорақудуқ-2 эса ўрта палеолитнинг ашел анъанали мусте маданияти вакиллари (неандерталлар?) ва Қорақудуқ-3 сўнгги палеолит даври одамлари (илк ҳомо сапиенс сапиенс?) томонидан ўзлаштирилгани, Эсен-2 устахонаси асосан бифаслар ва параллел-леваллуа технологиялари асосида йўнилғилар ишлаб чиқариш жойи бўлганлиги ҳамда Ўрта Осиё ҳудудида аналогияси йўқлиги, Қорақудуқ устахонасининг иккинчи комплекси эса Туркманистон ҳудудидаги Янгаджа-Қоратенгир топилмажойи материаллари билан яқин ўхшашликларга эга эканлиги ҳақидаги хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг “Тарийхтан дереклер”, “Ассаламу-алейкум, Қарақалпақстан!” каби дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2023 йил 15 мартдаги 05-22/141-сон маълумотномаси). Кўрсатувлар телетомашабинларга Оролбўйи тош даври одамларининг моддий ва маданий ҳаёти тўғрисида янги маълумотлар билан танишишларига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish