Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўлаев Дониёр Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғарбий Тян-Шанда грек ёнғоғининг истиқболли шаклларини танлаш ва табиий кўпайишининг экологик асослари”, 06.03.01 – Ўрмон экинлари. Селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиоратсияси ва ҳимоя ўрмонларини барпо этиш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022/1.PhD/Қх884
Илмий раҳбар: Қайимов Абдухалил, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, ДСc.05/29.04.2022.Қх.13.04
Расмий оппонентлар: Тухтаев Бобокул Ёркулович, биология фанлари доктори, профессори; Мисирова Сурайё Абдумуталовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ғарбий Тян-Шан ҳудудидаги табиий ёнғоқзорлардан унинг истиқболли шаклларини танлаш, ёнғоқзорлардаги табиий кўпайиш кўрсаткичларини баҳолаш ва экологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор баҳорги кечки совуқларда грек ёнғоғининг новда, барг, куртак ва гулларининг 91% гача зарарланганлиги ҳамда баргларнинг зарарланиш даражаси бошқа органларга нисбатан 1,25-4,8 марта юқорилиги аниқланган;
баҳорги кечки совуқларда зарарланган органларнинг қайта тикланиш даражаси 20-95,7% ҳамда гулларнинг қайта тикланиш кўрсаткичи энг паст яъни 20% га тенг эканлиги аниқланган;
табиий ёнғоқзорлардан танланган шаклларни комплекс баҳолаш орқали Ғазалкент-3, Сижжак -2 ва Паркент-2 истиқболли шакллари танлаб олинган бўлиб, улардаги ёнғоқ мағзининг чиқиш даражаси Хумсон-5 (57,8%), Ғазалкент-3 (60,4%), Сижжак–1 (57.1%), ва Паркент-2 (57,2%) эканлиги аниқланган;
танланган шаклларнинг вегетатсия давомийлиги Сижжак–1 (204 кун) ва Ғазалкент-3 (205 кун) шаклларида энг қисқа бўлиши аниқланган;
Ғарбий Тян-Шандаги табиий ёнғоқзорларнинг кўпайиш кўрсаткичларини баҳолаш орқали гомогенлик коеффитсиенти КГ<1 яхши эканлиги аниқланган;
Ғарбий Тян-Шандаги табиий ёнғоқзорларнинг кўпайишида экологик омиллар, ёз мавсумидаги ҳарорат ва йиллик ёғингарчилик муҳим ҳисобланиб, уларнинг ўзгариш таъсири натижасида ёнғоқзорларнинг майдони 400 км2 га қисқариши аниқланган;
МахЕнт дастуридан фойдаланилган ҳолда грек ёнғоғининг биоиқлим моделини яратиш асосида, 2070 йилга бориб Ўзбекистон ҳудудининг 1,2% майдонида ёнғоқзорларни табиий кўпайиши учун қулай бўлган биоиқлим массаси сақланиб қолиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғарбий Тян-Шанда грек ёнғоғининг истиқболли шаклларини танлаш ва табиий кўпайишининг экологик асослари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Бўстонлиқ тумани ҳудудидаги табиий ёнғоқзорларни комплекс баҳолаш натижалари асосида танлаб олинган Хумсон-5 шакли Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигида 2,0 гектар майдонда жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 7 декабрдаги 03/21-6036-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, ёнғоқзорнинг ҳосилдорлиги 600 кг/га га ортган ва қўшимча иқтисодий самарадорлик 12 млн. сўмни ташкил этган;
Паркент тумани ҳудудидаги табиий ёнғоқзорларни комплекс баҳолаш натижалари асосида танлаб олинган Паркент-2 шакли Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигида 2,0 гектар майдонда жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 7 декабрдаги 03/21-6036-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, ёнғоқзорнинг ҳосилдорлиги 500 кг/га ортган ва қўшимча иқтисодий самарадорлик 10 млн. сўмни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish