Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимбердиев Шохрухбек Равшанбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Йод танқислиги шароитида гипотиреоз касаллигида когнитив фаолият ҳолатини баҳолаш, даволаш йўллари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib925.
Илмий раҳбар: Рахимбаева Гулнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aндижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Аликулова Нигора Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Раимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади йод танқислиги шароитида гипотиреозда когнитив бузилишларни ерта ташхислаш ва бирламчи профилактикага ёндашувларни такомиллаштириш орқали диагностика ва даволаш алгоритмини оптималлаштириш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипотиреозда эрта неврологик бузилишлар: пай рефлекслари пасайиши, оёқ ва қўлларнинг дистал қисмида гипостезия ва координацияни бузилиши эканлиги, эрта когнитив бузилишлар эса: хотира пассайиши, гнозис ва диққатни бузилиши эканлиги аниқланган;
гипотиреоз билан хасталанган беморларда тиреоид гормонлар нейроспецифик оқсиллар синтезида иштирок этгани сабабли, эркин Т4 ва когнитив фаолиятни бахолаш шкалалари кўрсатқичлари ўртасида тўғри корреляцион боғлиқлик, шунингдек ТТГ ва когнитив фаолиятни бахолаш шкалалари кўрсатқичлари ўртасида тескари корреляцион боғлиқлик аниқланган;
гипотиреоз билан хасталанган ёш ва ўрта ёшдаги беморларда когнитив бузилишларнинг авж олишида анемия ва депрессия холатлари предикторлиги аниқланган;
йод танқислиги шароитида субклиник гипотиреозда неврологик ва когнитив ассоратларлар ўрин босувчи терапиядан сунг қайтарилувчан бўлиши, манифест гипотиреозда эса ассоратлар турғун ва ифодаланган намоён булиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Aндижон давлат тиббиёт институти експерт кенгашининг 2023 йил 30 сентябрдаги 06/24-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Aндижон давлат тиббиёт институтининг 2021 йил 29 июлдаги 06/2038-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: гипотиреозда эрта неврологик бузилишлар: пай рефлекслари пасайиши, оёқ ва қўлларнинг дистал қисмида гипостезия ва координацияни бузилиши эканлиги, эрта когнитив бузилишлар эса: хотира пассайиши, гнозис ва диққатни бузилиши эканлиги аниқланган, бу ўз навбатида гипотиреозда нейропсиҳологик асоратларни барвақт ташхислаш ва профилатикага имкон бериб, Aндижон вилоят эндокринология диспансери тиреодология бўлимида 21.06.2021й. 54-сонли буйруғи ва Aндижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 22.06.2021й. 68-сонли буйруғи билан амалиётга жорий етилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гипотиреозда неврологик ва когнитив бузилишлар динамикаси ҳақидаги билимлар бирламчи тиббий ёрдам шифокорларига (оилавий поликлиникаларда) иш йукини тўғри тақсимлашга имкон беради; гипотиреозда неврологик ва когнитив бузилишлар диагностикасида янада малакали ёндашувни таминлайди; беморларнинг даво муолажаларига мойиллигини оширади, бу еса ўз навбатида шифохоналар ва клиникалар йукламаларини 58% гача камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Aмбулатор даволаниш муддатларининг қисқариши туфайли халқ хўжалигида эришилган иқтисодий самарадорлик: Aис = М*(A1 – A2) = 50.000 * (10 – 6) = 200 000. Бу ерда М - поликлиникадаги битта қатновнинг ўртача қиймати, A1 ва A2 – йил давомида асосий ва таклиф қилинган поликлиникада амбулатор беморлар томонидан врачларга бўлган қатновларнинг ўртача сони. Хулоса: соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида гипотиреоз билан ҳасталанган беморларда даволаш ва профилактика ишини тўғри ташкиллаштириш халқ хўжалиги ҳисобидан бир бемор учун 200 000 сўм тежашга имкон берди.
иккинчи илмий янгилик: гипотиреоз билан хасталанган беморларда тиреоид гормонлар нейроспецифик оқсиллар синтезида иштирок этгани сабабли, эркин Т4 ва когнитив фаолиятни бахолаш шкалалари кўрсатқичлари ўртасида тўғри корреляцион боғлиқлик, шунингдек ТТГ ва когнитив фаолиятни бахолаш шкалалари кўрсатқичлари ўртасида тескари корреляцион боғлиқлик аниқланганлиги, Aндижон вилоят эндокринология диспансери тиреодология бўлимида 21.06.2021й. 54-сонли буйруғи ва Aндижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 22.06.2021й. 68-сонли буйруғи билан амалиётга жорий етилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аниқланган корреляцион боғлиқлик бирламчи тиббий ёрдам шифокорлари ва шифохона шифокорлари томонидан неврологик ва когнитив асоратларнинг оғирлигини баҳолаш, ва ўз вақтида ташхислаш жараёнини оптималлаштириш, соддалаштириш ва тезлаштириш имконини берди; юқори малакали мутахассисларнинг иш юкини 78% гача қисқартиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат: ушбу банд назарий аҳамиятга эга ва олинган натижалар ишлаб чиқилган услубий тавсияларда акс етади. Хулоса: гипотиреоз маркерлари (ТТГ ва фТ4) ва шкалалар (ММСЕ, МоCA, ФAБ) натижалари ўртасидаги корреляцион боғлиқликни аниқлаш назарий аҳамиятга ега бўлиб, даволаш ва профилактикага муолажаларини ўз вақтида режалаштиришда имкон берди.
учинчи илмий янгилик: гипотиреоз билан хасталанган ёш ва ўрта ёшдаги беморларда когнитив бузилишларнинг авж олишида анемия ва депрессия холатлари предикторлиги аниқланиб, Aндижон вилоят эндокринология диспансери тиреодология бўлимида 21.06.2021й. 54-сонли буйруғи ва Aндижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 22.06.2021й. 68-сонли буйруғи билан амалиётга жорий етилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: когнитив бузилишларнинг хавф омиллари ва авж олиш омилларини аниқлаш гипотиреоз билан хасталанган беморларда иккиламчи ва учламчи профилактикасига қиёсий ва сифатли ёндашишга 63%гача имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Стационар даволаниш муддатларининг қисқариши туфайли халқ хўжалигида ва(ёки) бюджет томондан эришилган иқтисодий самарадорлик: Сис = К * (t1 – t2) = 150.000 * (24 – 14) = 1 500 000. Бу ерда К - стационарда даволланишда бўлган 1 та ўрин-кун қийматини , t1 ва t2 – йил давомида асосий ва таклиф қилинган беморларни стационар даволанишда ўртача бўлиш муддати. Хулоса: соғлиқни сақлаш тизимининг ихтисослаштирилган шифохоналарида гипотиреоз билан ҳасталанган беморларда даволаш ва профилактика ишини тўғри ташкиллаштириш орқали даволаш давомийлигини қисқаришидан келиб чиқадиган умумий (халқ хўжалигида ва(ёки) бюджет томондан) иқтисодий самара ўртача битта беморга йилига 1 500 000 сўм тежашга имкон берди.
тўртинчи илмий янгилик: йод танқислиги шароитида субклиник гипотиреозда неврологик ва когнитив ассоратларлар ўрин босувчи терапиядан сунг қайтарилувчан бўлиши, манифест гипотиреозда эса ассоратлар турғун ва ифодаланган намоён булиши исботлаш асосида такомиллаштирилиб, Aндижон вилоят эндокринология диспансери тиреодология бўлимида 21.06.2021й. 54-сонли буйруғи ва Aндижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 22.06.2021й. 68-сонли буйруғи билан амалиётга жорий етилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гипотиреоз билан ҳасталанган беморларни даволаш жараёнида бирламчи бўғин шифокорлари юкламаларини тўғри тақсимлаш, беморлар ташхисотига малакали ёндашувларни таъминлаш имконини берди. Гипотиреозда когнитив бузилишларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсия ва таклифлар, ўз навбатида стационар ва поликлиникалар йукламаларини 73%гача қисқартиришга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Янги профилактика усулини амалга ошириш ҳажмига нисбатан ўртача йиллик тежаш қиймати: Cйил = (Мд х (D1 – D2) + К х (t1 – t2)) * C = (100 000 х (10-6) + 150 000 х (24-14)) * 2 = 3 800 000. Бу йерда Мд – гипотиреозда неврологик ва когнитив асоратларни профилактикаси ҳажмини танлаш учун диагностика усулининг ўртача нархи; D1 ва D2 асосий ва таклиф қилинган вариантларда текширувлар сони; К - шифохонадаги битта ётоқ кунининг ўртача нархи; t1 ва t2 - асосий ва таклиф қилинган вариантларда берморнинг касалхонада даволанишининг ўртача давомийлиги, C - тавсия етилган Мдни амалга ошириш ўртача йиллик сони. Хулоса: йод танқислиги шароитида гипотиреоз билан ҳасталанган беморларда неврологик ва когнитив асоратларни таклиф қилинган профилактика усулида йиллик стационар давони ўртача 10 койко-кунга камайтиради ва 3 800 000 сўмни тежайди, кунлик иқтисод қилиш қиймати еса 10 410 сўм бўлиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish