Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбанов Абдималик Жўраевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мош ҳосилини янчиб, донини ажратадиган қурилма параметрларини асослаш”, 05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б.2023.4 PhD/Т1354
Илмий раҳбар: Астанақулов Комил Дуллиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.06.2020.Т.111.02.
Расмий оппонентлар: Равшанов Ҳамроқул Амирқулович, техника фанлари доктори, доцент; Имомқулов Қутбиддин Боқижонович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мош ҳосилини кам сарф-харажатлар билан янчиб донини ажратадиган қурилмани ишлаб чиқиш, унинг параметрлари ва иш режимларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мош ҳосилини йиғиштиришда донни дуккакдан шикастлантирмасдан тўлиқ ажратиб олиш учун дуккакга қия зарба бериб, донини ажратадиган бармоқларга эга роторли янчиш-ажратиш қурилмасининг конструксияси ишлаб чиқилган;
донларнинг қурилма янчиш-ажратиш аппарати декасида ажралиши роторга дека тешикли юзасини майда қипиқлардан тозалаш учун ҳаво оқими ҳосил қиладиган парраклар қўйиш орқали жадаллаштирилган ва унинг технологик иш жараёни асосланган;
қурилма янчиш-ажратиш аппаратида мош пояли массасининг ротордаги қия ўрнатилган бармоқлар таъсиридаги ҳаракати ва ён томонга силжиши ротор радиуси ва тезлигига боғлиқ ҳолда аниқланган;
янчиш-ажратиш қурилмаси роторига ўрнатилган парраклар ҳосил қилган ҳаво оқими таъсирида майда қипиқ ва енгил аралашмаларни пуркаб ташқарига чиқариб юборилиши моҳияти очиб берилган ва донларнинг жадал ажралиши ҳамда тозалиги ортиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Мош ҳосилини янчиб донини ажратувчи қурилма параметр ва иш режимларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
янчиш-ажратиш аппарати ичида қўшимча ҳаво оқими ҳосил қилиб, янчилган донни ажратиш жараённи жадаллаштирилган қурилмага Ўзбекистон Республикаси давлат патент идорасининг фойдали моделга патенти олинган («Роторли янчиш-сепарациялаш қурилмаси» ФАП 00470-2009 й). Натижада мош ҳосилини янчиб, донини кам шикастланиш билан ажратадиган қурилманинг конструксиясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
мош ҳосилини янчиб, донини ажратадиган қурилма Сурхондарё вилояти Қумқўрғон, Бойсун ва Термиз тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 14-августдаги 07/34-05/4036-сон маълумотномаси). Натижада фермер ва деҳқон хўжаликларида мош ҳосилини кам ҳаражатлар билан сифатли янчиб олиш имкони яратилган;
мош ҳосилини янчиб, донини ажратадиган қурилма бўйича лойиҳа конструкторлик ҳужжатлари (техник топшириқ ва чизмалар) «БМКБ-Агромаш» АЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 14-августдаги 07/34-05/4036-сон маълумотномаси). Натижада мош ҳосилини янчиб, донини ажратиш учун такомиллашган қурилмани ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish