Sayt test rejimida ishlamoqda

Жураева Феруза Нурматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Темир-алюминийли монтмориллонитларни олиш ва уларнинг текстур хоссалари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/К645.
Илмий раҳбар: Эшметов Иззат Дўсимбатович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Ойбек Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Элдор Баратович, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Fe ва Al полиоксокатионлари асосида интеркалирланган тизимларни синтез қилиш, полиоксокатионлар таркиби ва тузилишининг интеркалирланган тизимларининг ҳусусиятлари ва фаоллигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Fe3+ ва Fe3++Al3+ полиоксокатионлари синтезининг мақбул шароитлари аниқланиб, пилларловчи агентларнинг мустаҳкамлиги полиоксокатионлар эритмалари pH қийматининг ўзгариш кенглигига боғлиқлиги ҳам да Fe3+ ва Fe3+/Al3+ поликатионларининг юқори барқарорлиги 0,1 М эритма учун мос равишда 1,55-1,7 ва 2,5-2,85 ни ташкил этганлиги исботланган;
пиллар материалларни олишда интеркалирловчи золь системасининг барқарорлиги нуқтаи назаридан Fe (III) хлориддан фойдаланиш юқори самара бериши, бунда d001 рефлекснинг интенсивлиги сульфатларга нисбатан доим 5-6% юқори эканлиги аниқланган;
поликатион + бентонит тизимидаги алмашинув мувозанати 20-24 соатдан сўнг рўй бериши ҳамда Fe3+ полиоксокатиони учун 48 соатдан сўнг деинтеркаляция жараёни бошланиб, унум 50 % ва ундан камайиши, аралаш поликатионли тизимда эса унуми дастлабки 93 %дан фақатгина 70-75% гача камайиши аниқланган;
анион бўйича фаоллиги ортгани боис интеркалирланган бентонитлар табиий бентонитларга нисбатан анион бўёқларини самаралироқ сорбциялаши, ПХНИБ ва ПСНИБ интеркалирланган намуналарнинг бўёқ модда турига боғлиқ ҳолда максимал сорбцион сиғимга 2-3,5 соатда эришиши аниқланган;
ПХНИБ намунасида метилен кукининг сорбцияси учун Фрейндлих моделига мос келиши, ПСНИБ намунаси учун эса ушбу модель қўлланганда адсорбцион мувозанат ҳолатидан бир мунча чекинишлар кузатилиб, бу ПСНИБ юзасидаги адсорбцион марказларнинг хилма-хиллиги ва боғ энергияларининг турличалиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бентонитларни интеркалирлаш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
Fe полиоксокатионлари ва бентонит асосидаги интеркалирланган тизимлар «SOF MEGA TEKSTIL» МЧЖнинг «2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати»га киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экология қўмитасининг 2023 йил 17 апрелдаги 01/18-2-1008-сон маълумотномаси). Натижада, оқава сувлардан 91-95% гача бўёқ моддаларнинг адсорбцион тозаланишига ёрдам беради;
оқава сувларда бўёқларни фото Фентон тизимида каталитик зарарсизлантириш усули « SOF MEGA TEKSTIL» МЧЖнинг «2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати»га киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экология қўмитасининг 2023 йил 17 апрелдаги  01/18-2-1008-сон маълумотномаси). Натижада, Fe интеркалирланган материал асосида оқава сувларни 99% гача бўёқ моддалардан тозалаш хамда 5 марта фойдаланиш имкониятини беради.
 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish