Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлчиева Марғуба Ғафуржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Карбамидформалдегид смолани таркибида азот бўлган реагентлар билан модификациялаш асосида ионитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т3836.
Илмий раҳбар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Нормуродов Бахтиёр Абуллаевич, техника фанлари доктори, доцент; Эшмуродов Хуршид Эсанбердиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибида азот бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда олинган ионитлар ёрдамида д-металлар сорбсиясидан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таркибида комплекс ҳосил қилиш хусусиятига эга бўлган органик реагентлар: карбамид формалдегид смолани анилин, 1-нафтиламин 2,4-динитрофенилгидразин ва дифенилкарбазон билан модификациялаш асосида таркибида азот бўлган янги КФ-А, КФ-НА, КФ-ФГ ва КФ-ФК ионитлар олинган;
синтез қилинган ионитларнинг Cu(II), Ni(II), Zn(II) ва Co(II) ионларига нисбатан статик алмашиниш сиғимлари аниқланган ва ушбу металларнинг олинган ионитларда сорбсияланиш қатори тузилган;
синтез қилинган ионитларнинг таркиби ва тузилиши замонавий физик-кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида аниқланган;
таркибида азот бўлган комплекс ҳосил қилувчи янги полифунксионал ионитлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Карбамидформалдегид смолани таркибида азот бўлган реагентлар билан модификациялаш асосида ионитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар асосида олинган таркибида комплекс ҳосил қилувчи янги ионитлар ёрдамида Cu(II), Ni(II), Zn(II) ва Co(II) ионларини мураккаб таркибли эритмалардан сорбсион консентрлашнинг мақбул шароитлари аниқланиб, ушбу металл ионларини сорбсион ажратиш усуллари «Петромаруз-Узбекистан» хорижий корхонасида амалиётга жорий этилган («Petromaruz-Uzbekistan» хорижий корхонасининг 2023 йил 4-сентябрдаги ЭCО-CЕР 362-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида олинган карбамидформалдегид смолани кимёвий модификациялаш асосида олинган ионитлар эритмалардан баъзи д-металларини ажратиш имконини берган;
карбамидформалдегид ва таркибида азот, бўлган комплекс ҳосил қилувчи реагентлар асосида олинган ионитлар «Petromaruz-Uzbekistan» хорижий корхонасида оқова сувларни тозалашда жорий этилган («Petromaruz-Uzbekistan» хорижий корхонасининг 2023 йил 4-сентябрдаги ЭCО-CЕР 362-сонли маълумотномаси). Натижада, корхона оқова сувларини баъзи д - металлардан самарали тозалаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish