Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшанкулов Хасан Нурмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Изопрен каучук ва металл тутган акрил олигомерлар билан модификацияланган битумлар олиш технологиясини яратиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4061.
Илмий раҳбар: Касимов Шерзод Абдузаирович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Бекназаров Ҳасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор; Шукуров Дилмурод Хурсандович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: изопрен каучук ва металл тутган акрил олигомерлар билан модификацияланган битумлар олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таркибида Ни, Сн бўлган акрил олигомерларини синтез қилиш усули ишлаб чиқилган ва синтез жараёнининг мақбул шароитлари аниқланган;
таркибида Зн бўлган акрилонитрил-стирол-изопрен сополимери олинган ва  унинг таркиби, тузилиши, физик-кимёвий хоссалари замонавий таҳлил усуллари ёрдамида аниқланган;
БНД 60/90 маркали битумни изопрен каучук, таркибида металл бўлган акрил олигомер ва сополимерлари ҳамда олтингугурт ёрдамида модификацияланган Х-1, Х-2, Х-3 маркали битумлар олинган;
Х-1, Х-2, Х-3 маркали битумларнинг эластиклик, реологик, ёпишқоқлик, термик барқарорлик хусусиятлари замонавий усуллар ёрдамида аниқланган;
БНД 60/90 маркали битум асосида изопрен каучук, олтингугурт ва металл тутган олигомерлар билан модификацияланган битумлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Изопрен каучук ва металл тутган акрил олигомерлар билан модификацияланган битумлар олиш технологияси ва қоʻлланилиши боʻйича олинган натижалар асосида:
изопрен каучук ва металл тутган акрил олигомерлар билан модификацияланган битумлар олиш технологияси “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ корхонасида янги юқори самарали битумлар олишда жорий этилган (Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ корхонасининг 2023 йил 23 июндаги 06-ҒК-434-сон маълумотномаси). Натижада, изопрен каучук ва металл тутган акрил олигомерлар асосида импорт ўрнини босувчи янги битумлар олиш имконини берган;
модификацияланган битумлар асосида изоляцияловчи қопламалар олиш усули “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ корхонасининг 2023 йил 23 июндаги 06-ҒК-434-сон маълумотномаси). Натижада, БНД 60/90 маркали битумни модификациялаш орқали олинган изоляцияловчи қопламаларнинг эластиклик ва ёпишқоқлик хусусиятларини 20 % га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish