Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадирова Барно Туранбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қийноққа қарши курашишга оид қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини такомиллаштириш масалалари”, 12.00.07 -“Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура” (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Yu488.
Илмий раҳбар: Каримов Хуршид Акрамович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Ахроров Бахром Жаббарович, юридик фанлар доктори, профессор; Султонов Ойбек Султонбоевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади қийноққа қарши курашишга оид қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
судя, прокурор, терговчи, суриштирувчи билан бир қаторда терговга қадар текширув органи мансабдор шахси ҳам ишда қатнашаётган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари шартлиги ҳақидаги таклиф жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини кучайтириши, терговга қадар текширув органларининг бу борадаги мажбуриятларини принцип даражасига кўтариши асослантирилган;
терговга қадар текширув органлари томонидан жиноят содир этилгани тўғрисидаги ариза ва хабарларни кўриб чиқиш ҳамда ҳал қилишнинг тартиби, прокурор назорати асосида тезкор-қидирув фаолияти, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни олиб боришнинг қонунчиликда белгиланган тартиби прокурор назоратининг предмети сифатида қонунчиликда мустаҳкамланиши асослантирилган;
қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш тартибини қонунчиликда мустаҳкамланиши зарурати асосланган;
ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазоларни ва жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларини ижро этиш чоғида, шунингдек, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига риоя этилишини назорат қилиш прокурор назоратининг предмети сифатида белгиланиши асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қийноққа қарши курашишга оид қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини такомиллаштириш масалалари мавзусида олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда қийноққа солиш ва бошқа шафқациз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва бошқа жазоларнинг олдини олиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Жиноят-процессуал кодекси лойиҳасининг 7-моддасида (шахснинг дахлсизлиги), шунингдек, “Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш” номли 8-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 29 мартдаги 27/2-53-22-сон далолатномаси). Мазкур таклиф шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан инсон қадр - қимматини ҳурмат қилишни таъминлашга хизмат қилган;
терговга қадар текширув органлари томонидан жиноят содир этилгани тўғрисидаги ариза ва хабарларни кўриб чиқиш ҳамда ҳал қилишнинг тартиби, чиқарилган қарорларнинг қонунийлигини таъминлаш прокурор назоратининг предмети эканлиги ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Жиноят-процессуал кодекси лойиҳасининг 33-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 29 мартдаги 27/2-53-22-сон далолатномаси). Мазкур таклиф терговга қадар текширув органларида қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2022 йил 29 мартдаги ЎРҚ-761-сон Қонуни 1-моддасига Қийноққа солиш ва бошқа шафқациз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш билан боғлиқ жиноятнинг жабрланувчиларига етказилган зарарни қоплаш доирасида ишлаб чиқилган таклифлари амалдаги Фуқаролик кодексининг 991-моддаси биринчи қисми ҳамда 1021-моддаси учинчи хатбошисига киритилишида фойдаланилган (Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг 2022 йил 27 декабрдаги 01/1346-сон далолатномаси). Мазкур таклиф қийноққа қарши курашишга оид қонунчиликнинг таъминланиши ҳамда жабрланувчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси 8-бобининг номланишига “маъмурий қамоқ” ва лойиҳанинг 59-моддасига “маъмурий қамоқ” сўзларини киритилишида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2023 йил 4 майдаги 27/2-129-23-сон далолатномаси). Мазкур таклиф қийноққа қарши курашишга оид қонунчилик ижросини таъминлаш, шунингдек, ушлаб турилганлар, қамоққа олинганлар, маъмурий қамоққа олинган шахслар, маҳкумларнинг ҳамда жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чоралари қўлланилган шахсларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларига риоя этилишини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish