Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамраев Дилшод Хамдамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таркибадахшон” достони сюжетининг генезиси ва эволюцияси, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil2334.
Илмий раҳбар: Насим Ачилов, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01 (бир марталик Илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Ёрматов Исомиддин Тургунович, филология фанлари доктори, профессор; Палимбетов Камалбай, филология фанлари доктори (DSc), доцент.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Таркибадахшон” достони сюжетининг генетик илдизлари, достон матнида сақланган мифологик инончлар ва исломий эътиқодга хос хусусиятларнинг бадиий талқини ҳамда матн структурасига хос лингвопоетик масалаларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Гўрўғли” туркуми достонлари таркибида “Таркибадахшон” алоҳида достон намунаси бўлиб, унинг сюжетига хос хусусиятлари “Малика айёр” достони воқеаларига ўхшашлиги аниқланган;
достон сюжетининг генезиси, мотив ва образлари, уларнинг манбаси мифологик тасаввурлар, кейинроқ эса исломий эътиқоднинг таъсири натижасида юзага келганлиги исботланган;
достон сюжетининг мифологик фабулат – мифологик  ривоят – бадиий контекст босқичида давом этишида эпик куйчи типининг устоз-шогирд, достончилик анъаналаридаги ижодий жараёнлар сабаб бўлганлиги очиб берилган;
достон композициясига хос анъанавий ўринлар, мотив ва образлар тизимининг эволюцион ривожланиши ҳамда вариантларининг пайдо бўлишига бахши-шоирларнинг бадиҳагўйлиги ва индивидуал ижрочилик маҳорати асосий ўрин тутганлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Таркибадахшон” достони сюжетининг генезиси, жанрий хусусиятлари, мотив ва образлари, эволюцияси, ғоявий асоси, манбалари ҳамда поетик хусусиятларини ўрганиш орқали олинган натижалар асосида:
“Гўрўғли” туркуми достонлари таркибида “Таркибадахшон” алоҳида достон намунаси бўлиб, унинг сюжетига хос хусусиятлари “Малика айёр” достони воқеаларига ўхшашлиги аниқланганига ҳамда достон сюжетининг генезиси, мотив ва образлари, уларнинг манбаси мифологик тасаввурлар, кейинроқ эса исломий эътиқоднинг таъсири натижасида юзага келганлиги исботланганига доир назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги ПЗ – 2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформаси”ни яратиш амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 3-июндаги 01/10-1086-сон малумотномаси). Натижада туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратишда эпик сюжет, мотив ва образларнинг бадиий олами, эволюцияси, жанрига хос белгилари, ғоявий асослари, тарихий-типологик хусусиятларига доир лисоний омилларини асослаш имконини берган;
достон сюжетининг мифологик фабулат – мифологик  ривоят – бадиий контекст босқичида давом этишида эпик куйчи типининг устоз-шогирд, достончилик анъаналаридаги ижодий жараёнлар сабаб бўлганлиги ҳамда достон композициясига хос анъанавий ўринлар, мотив ва образлар тизимининг эволюцион ривожланиши ҳамда вариантларининг пайдо бўлишига бахши-шоирларнинг бадиҳагўйлиги ва индивидуал ижрочилик маҳорати асосий ўрин тутганлиги далилланганлигига доир хулосаларидан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Халқ достонлари - тарбия қомуси”, “Элда ардоқланган бахшилар” номли кўрсатув ва радиоешиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2023- йилдаги 2-сон малумотномаси). Натижада, ушбу кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий оммабоплиги, мазмунининг мукаммаллашуви таъминланган ҳамда миллий эпосимиз ва унинг ижрочиларининг ёш авлод маънавий тафаккурини ўстиришда тутган ўрнини кенг оммалаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish