Sayt test rejimida ishlamoqda

Элмуродов Элдоржон Шодиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг олий таълим соҳасидаги давлат сиёсатида Япония тажрибасини қўллаш йўллари», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.3.PhD/Ss292.
Илмий раҳбар: Жалилов Актам Тошназарович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Ss/Tar.21.02.
Расмий оппонентлар: Раҳимов Мирзоҳид Акрамович, тарих фанлари доктори, профессор; Қосимова Зилола Ғуломиддин қизи, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда олий таълим соҳасидаги давлат сиёсатини такомиллаштиришда сиёсий институтларнинг иштироки ва уларнинг ўзаро муносабатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ва Япония олий таълим муассасалари ўртасида қўшма илмий тадқиқотлар ҳамда лойиҳавий шартномаларни амалга ошириш орқали таълим ва тадқиқотдаги узоқ муддатли ҳамкорлик самарадорлигини таъминлаш асосланган;
олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини ривожлантиришда нодавлат ва нотижорат ташкилотларнинг таълим сифатини ошириш, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамгʻармаларни бошқариш ҳамда грант лойиҳалари натижаларини биргаликда назорат қилишдаги иштирокини фаоллаштиришга асосланган шаффоф бошқарув механизми далилланган;
олий таълим тизимида халқаролашувни кенгайтириш, таълим сифатини ошириш ҳамда ушбу соҳадаги давлат сиёсатини изчил ривожлантириш мақсадида тегишли сиёсий консепциялар, стратегиялар ҳамда норматив ҳужжатлар лойиҳаларини Республика олий таълим Кенгаши билан келишиш амалиётини татбиқ этиш зарурати асослаб берилган;
олий таълим соҳасида коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида республикадаги олий таълим муассасаларида “комплаенс назорат” (коррупцияга қарши курашишда ички назорат) тизимини жорий қилиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда олий таълим давлат сиёсатини такомиллаштиришда ва таълим сифатини таъминлашда хорижнинг илгʻор тажрибасига асосланган инновацион технологияларни қўллаш имкониятларини ўрганиш натижасида ишлаб чиқилган таклиф-мулоҳазалар асосида:
Ўзбекистон ва Япония олий таълим муассасалари ўртасида қўшма илмий тадқиқотлар ҳамда лойиҳавий шартномаларни амалга ошириш орқали таълим ва тадқиқотдаги узоқ муддатли ҳамкорлик самарадорлигини таъминлаш борасидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси томонидан 2022-йилнинг январида тасдиқланган “Ўзбекистон ва Япониянинг дипломатик муносабатларининг ўрнатганлигининг 30-йиллигига багʻишланган чора-тадбирлар режаси”нинг “таълим, фан, академик алмашинув ва инновациялар” соҳасидаги бандларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонасининг 2023-йилнинг 24-августидаги 033/1008-сонли далолатномаси). Натижада,  Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат юридик университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Термез давлат университетиларининг халқаро ҳамкорлик сиёсатида Япония олий таълим муассасалари лойиҳаларининг мавқеини оширишга хизмат қилган.
Олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини ривожлантиришда нодавлат ва нотижорат ташкилотларнинг таълим сифатини ошириш, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамгʻармаларни бошқариш ҳамда грант лойиҳалари натижаларини биргаликда назорат қилишдаги иштирокини фаоллаштиришга доир илмий-амалий хулосаларидан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан 2023-йилнинг 30-сентябрида эълон қилинган «Ўзбекистондаги ТОП 20 “Ақл марказлар” лойиҳаси» доирасида сиёсатининг устувор ёʻналишларини белгилаш ва мустақил баҳоловчи институтларнинг аҳамиятини ошириш методларини такомиллаштиришда қўлланилган (“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг 2023-йилнинг 25-октйзбриаги 664/23-сонли далолатномаси). Натижада, нодавлат ва нотижорат ташкилотларнинг иштироки орқали олий таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини мониторинг қилиш ва мавжуд муаммоларни тизимли ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш имконини берди.
олий таълим соҳасига тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Республика олий таълим Кенгаши билан келишиш амалиётини татбиқ этишга доир таклифлари 2022-йилнинг 8-июнида Вазирлар Маҳкамасининг 319-сонли “Республика олий таълим Кенгашини ташкил этиш тўгʻрисида” 2019-йил 26-декабридаги 1037-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги  қарорнинг 5 ва 7.а) бандларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2023 йилнинг 25 октябридаги 02/01-01-142-сонли маълумотномаси). Натижада, Республика олий таълим Кенгаши меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз фикр-мулоҳазалари ва тавсияларини билдириш ваколати орқали олий таълим сифатини ошириш ва соҳадаги бошқарув тизимини такомиллаштиришга ҳисса қўшган;
олий таълим соҳасида коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида республикадаги олий таълим муассасаларида “комплаенс назорат” (коррупцияга қарши курашишда ички назорат) тизимини жорий қилиш юзасидан таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2022-2023-йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни  Япония тажрибаси асосида такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2023 йил 25 октябридаги 04/10-01-5167-сон далолатномаси). Натижада, ОТМ томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва мақсадли тадбирларни ўтказишнинг ташкилий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида 96 давлат олий таълим муассасасида “Коррупцияга қарши курашиш ва “комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлимлари” ташкил этилган.
 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish