Sayt test rejimida ishlamoqda

Норбоев Шерзод Бердиали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Аутсорсинг муносабатларини шартномавий ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш”, 12.00.03-Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu247.
Илмий раҳбар: Чориев Мурод Шокиржонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Топилдиев Бахромжон Рахимжонович, юридик фанлар доктори, профессор; Сайидвалиева Хуршида Хожиакбаровна, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: ЎзР ИИВ Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади аутсорсинг муносабатларини шартномавий ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аутсорсинг – бу бир тараф (мижоз) ишлаб чиқариш жараёнида фаол иштирок этиш учун ўз функциялари ёки фаолиятининг (ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, ахборот, молиявий, бошқарув ва бошқаларни) ёҳуд бизнес жараёнлари (ташкилий, молиявий, иқтисодий, ишлаб чиқариш-технологик, маркетинг ва бошқалар)нинг бир қисмини зарур малакали кадрларга (ресурсларга) эга бўлган бошқа тараф (аутсорcер)га топширишни ва бунинг учун ҳақ тўлашини назарда тутувчи ҳамда узоқ муддатга мўлжалланган келишув ҳисобланиши асослантирилган;
аутсорсинг шартномаси аралаш фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўлиб, қоида тариқасида, ўз таркибига биринчи навбатда пудрат шартномаси элементларини, иккинчидан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси элементларини, шунингдек, баъзи бошқа шартномалар, шу жумладан бошқа соҳага мансублиги билан ажралиб турадиган шартномалар (масалан, меҳнат шартномаси) элементларини ҳам олиши асослаб берилган;
аутсорсинг муносабатларида тарафларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш заруратидан келиб чиқиб, аутсорсер – шартнома асосида буюртмачига аутсорсинг хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти бўлиши лозимлиги асослантирилган;
аутсорсинг муносабатларини муайян муддат билан аниқ чегараланиши мақсадида, аутсорсер билан шартнома бир йилдан уч йилгача бўлган муддатга тузилиши лозимлиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аутсорсинг муносабатларини шартномавий ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
аутсорсинг – бу бир тараф (мижоз) ишлаб чиқариш жараёнида фаол иштирок этиш учун ўз функциялари ёки фаолиятининг (ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, ахборот, молиявий, бошқарув ва бошқаларни) ёҳуд бизнес жараёнлари (ташкилий, молиявий, иқтисодий, ишлаб чиқариш-технологик, маркетинг ва бошқалар)нинг бир қисмини зарур малакали кадрларга (ресурсларга) эга бўлган бошқа тараф (аутсорcер) га топширишни ва бунинг учун ҳақ тўлашини назарда тутувчи ҳамда узоқ муддатга мўлжалланган келишув ҳисобланиши тўғрисидаги таъриф “Жамоат хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш” мутахассислиги тинловчилари учун тайёрланган “Шартнома ҳуқуқи” дарслиги (V-Боб 12-§. Аутсорсинг шарномаси) да ўз ифодасини топган (ЎзР ОЎМТВ нинг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сонли буйруғи, 302-1071-сонли ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Ушбу таъриф фуқаролик –ҳуқуқий муносабатларнинг янги тури сифатида аутсорсинг шартномасининг илмий назарий асосларини янада бойитишга хизмат қилган;
аутсорсинг шартномаси аралаш фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўлиб, қоида тариқасида, ўз таркибига биринчи навбатда пудрат шартномаси элементларини, иккинчидан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси элементларини, шунингдек, баъзи бошқа шартномалар, шу жумладан бошқа соҳага мансублиги билан ажралиб турадиган шартномалар (масалан, меҳнат шартномаси) элементларини олиши ҳақидаги назарий ғоялар “Шартнома ҳуқуқи” дарслиги (V-Боб 12-§. Аутсорсинг шарномаси) да ўз ифодасини топган (ЎзР ОЎМТВ нинг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сонли буйруғи, 302-1071-сон ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Ушбу таъриф фуқаролик –ҳуқуқий муносабатларнинг янги тури сифатида аутсорсинг шартномасининг илмий назарий асосларини янада бойитишга хизмат қилган;
аутсорсер – шартнома асосида буюртмачига аутсорсинг хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти бўлиши лозимлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 218-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисида” ги низомнинг 2-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик бошқармасининг 2023 йил 24 апрелдаги 12/05-2403-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши аутсорсинг фаолияти субъектлари таркибини аниқ ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга хизмат қилган;
аутсорсер билан шартнома бир йилдан уч йилгача бўлган муддатга тузилиши лозимлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 218-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисида” ги низомнинг 22-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик бошқармасининг 2023 йил 24 апрелдаги 12/05-2403-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши аутсорсинг шартномасининг муддатларини аниқ ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish