Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамроқулов Жалолидин Ҳайдаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Тоҳа ибн Муҳаммад Байқуний «Ал-Манзума» асарининг ҳадис илми ривожидаги ўрни», 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик (исломшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Isl23.
Илмий раҳбар: Исламов Зохиджон Махмудович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедов Неъматулло Асатуллаевич, тарих фанлари доктори, доцент; Эшонжонов Бахтиёр Илҳомович, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тоҳа Байқуний “ал-Манзума” асарининг ҳадис илми ривожида тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
VII асрда шаклланган ҳадис илми (علم الحديث) ўзининг тадрижий босқичларини босиб ўтиши ва кенг ривожланиши натижасида ХV-XVI  асрларга келиб, насрий(نصر)  услубда ёзилган асарлардан назмий (نظم) услубдаги асарлар ёзилишига ўтилиши илм ва бадиийликнинг бир-бирига қоришиши самараси эканлиги далилланган;
Тоҳа ибн Муҳаммад Байқуний “ал-Манзума” (المنظومة) асарининг ўз туридаги бошқа китоблардан фарқли равишда назмий услубда ёзилгани араб бўлмаган халқларда ҳадис илмини тўлиқ тушуниш ва терминларини ёдлаб қолишни осонлаштирган ҳамда манба Мовароуннаҳр мадрасаларида дарслик адабиёти даражасида қабул қилингани аниқланган;
асарда мусталаҳ ал-ҳадисга оид аввалги китобларда ҳадисларнинг “азиз” (عزيز) ва “машҳур” (مشهور) турларига берилган таърифларнинг турлачилига муаллифнинг: “Азиз икки ёки уч ровийдан ривоят қилинган ҳадис бўлса, машҳур эса, ундан кўпроқ сондаги ровийлардан нақл қилинган ҳадисдир”, дея берган ифодаси, хулоса бўлиб, кейинги манбаларга андоза қилиб олингани асосланган;
Тоҳа Байқунийнинг 34 байтдан иборат “ал-Манзума” асарида илк бора ҳадисларнинг 34 та тури кўрсатилиб, таснифлаш амалиётининг ишлаб чиқилиши натижасида ҳадис илмининг ушбу масаладаги хулосавий қарашлари юзага келгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тоҳа ибн Муҳаммад Байқуний “ал-Манзума” асарининг ҳадис илми ривожидаги ўрни мавзусини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
VII асрда шаклланган ҳадис илми (علم الحديث) ўзининг тадрижий босқичларини босиб ўтиши ва кенг ривожланиши натижасида ХV-XVI  асрларга келиб, насрий(نصر)  услубда ёзилган асарлардан назмий (نظم) услубдаги асарлар ёзилишига ўтиши илм ва бадиийликнинг бир-бирига қоришиши самараси эканлиги далилланганига оид илмий хулосалар буюртма асосида тайёрланган “Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирлари энциклопедияси” ва “Саҳиҳи Бухорий шарҳи” (1-жилд) номли китоблар мазмунига сингдирилган (Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2023-йил 23-октябрдаги 02/491-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда ҳадис илмидаги асарларда назм услубининг қўлланишига доир маълумотлар, хулосаларнинг шаклланишига хизмат қилган;
Тоҳа ибн Муҳаммад Байқуний “ал-Манзума” (المنظومة) асарининг ўз туридаги бошқа китоблардан фарқли равишда назмий услубда ёзилгани араб бўлмаган халқларда ҳадис илмини тўлиқ тушуниш ва терминларини ёдлаб қолишни осонлаштирган ҳамда манба Мовароуннаҳр мадрасаларида дарслик адабиёти даражасида қабул қилингани аниқланганига оид маълумотлардан “Ўзбекистон” телеканалининг “Ҳидоят сари” ва “Имом Бухорий сабоқлари” номли туркум кўрсатувлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 26-октябрдаги 02-13-1588-сон маълумотномаси). Натижада, муҳаддислар фаолияти, ишончли ҳадис манбалари, ҳадисларни ўрганишда қўлланилган қоидалар, ўзига хос тартиблар ҳақидаги маълумотлар томошабинларга етказилди;
асарда мусталаҳ ал-ҳадисга оид аввалги китобларда ҳадисларнинг “азиз” (عزيز) ва “машҳур” (مشهور) турларига берилган таърифларнинг турлачилига муаллифнинг: “Азиз икки ёки уч ровийдан ривоят қилинган ҳадис бўлса, машҳур эса, ундан кўпроқ сондаги ровийлардан нақл қилинган ҳадисдир”, дея берган ифодаси, хулоса бўлиб, кейинги манбаларга андоза қилиб олингани асосланганига оид илмий хулосалардан “Ҳанафий уламолар наздида ҳадис илми қоидалари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2023-йил 01-ноябрдаги 4759-сон маълумотномаси). Натижада ҳадис илмига доир истилоҳлар, уларнинг турларини ёритишда “ал-Манзума” асарининг аҳамияти илмий жамоатчилик эътиборига етказилди.
Тоҳа Байқунийниг 34 байтдан иборат “ал-Манзума” асарида илк бора ҳадисларнинг 34 та тури кўрсатилиб, таснифлаш амалиёти ишлаб чиқилгани натижасида ҳадис илмининг ушбу масаладаги хулосавий қарашлари юзага келгани исботланганига оид хулосалардан буюртма асосида нашр этилган “Ҳадис тўпламларини қиёсий ўрганиш” ва “Ҳадисшунослик И” ўқув-қўлланмалари мавзуларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023-йил 26-октябрдаги 02-02/1-7917-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ҳадисларда ахлоқ-одоб кўрсатмалари, уларни ўрганиш ва тушунишда маълум қоида-атамалар ишлаб чиқилганига оид билимлари бойишига эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish