Sayt test rejimida ishlamoqda

Насруллаев Элмурод Жумабоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
   

I.Умумий маълумотлар. “Алишер Навоий маърифий қарашларининг илмий ўрганилиши” (Мустақиллик даври), 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Fil1312.
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий маслаҳатчи: Салоҳий Дилором Исомиддин қизи, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат  педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Усмон Уралович Қобилов, филология фанлари доктори, доцент; Алмаз Улви Биннатова, филология фанлари доктори, профессор (Озарбайжон Республикаси); Аманова Зилола Қодировна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср охирги чораги ва ХХИ аср бошлари навоийшунослигида Навоий маърифий қарашлари бадиий талқинларининг илмий-назарий жиҳатдан очиб бериш, адабиётшунос олимлар А.Қаюмов, Й.Исҳоқов, И.Ҳаққулов, С.Олимов тадқиқотлари, хусусан, навоийшунос ва тасаввуфшунос олим Н.Комиловнинг асарларида ижодкор сиймосини очишда қўлланилган консептуал ёндашув ва методларнинг аҳамиятини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоий маърифий қарашларининг бадиий талқинига доир ижтимоий-эстетик ва биографик талқинларга кўра улуғ шоир феноменининг бадиий юксаклиги, образлилиги, рамзийлиги ҳамда давр руҳини ифодалашда муҳим ўринга эгалиги очиб берилган;
Иброҳим Ҳаққулов тадқиқотларида Навоий ижодиёти, шунингдек, унинг маърифий қарашларини талқин қилишда шоир асарларининг туркий маданият билан муносабатини, тасаввуф таълимоти билан алоқасини тўлақонли ёритиш усули қўлланилганлиги, бунинг натижасида ўзига хос янги илмий-бадиий услуб яратилганлиги исботланган;
Азиз Қаюмов, Ёқубжон Исҳоқов ва Султонмурод Олимовлар Алишер Навоий маърифий қарашларини илмий-фалсафий ва тасаввуфий жиҳатдан талқин қилганлиги, мутафаккир даҳосининг шаклланиш асослари ва муҳитини, улуғ шоир феноменининг давр ва замондошларига таъсири, гуманистик қарашлари, жамият ва шахс муносабатлари каби масалаларни очиб беришга интилганликлари далилланган;
Нажмиддин Комиловнинг Алишер Навоий маърифий қарашларига доир илмий тадқиқотларида тасаввуф таълимоти талқинлари билан шоир ижодий меросининг, хусусан, ғоявий-маърифий қарашларининг илмий-маънавий қимматини аниқ кўрсата билишлик ҳодисаси намоён бўлганлиги аниқланган;
мустақиллик йилларида яратилган Алишер Навоий маърифий қарашларининг илмий, адабий-бадиий талқинларида шоир ижодига айрим ғарб ва рус олимлари томонидан бирёқлама ёки юзаки муносабат билдирилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий навоийшунослик соҳасида Алишер Навоий маърифий қарашлари талқинини тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида:
Алишер Навоий маърифий қарашларининг бадиий талқинига доир ижтимоий-эстетик ва биографик талқинлар асосида улуғ шоир феноменининг бадиий юксаклиги, образлилиги, рамзийлиги ҳамда давр руҳини ифодалашдаги муҳим ўрни очиб берилганлиги; Иброҳим Ҳаққулов тадқиқотларида Навоий ижодиёти, шунингдек, унинг маърифий қарашларини талқин қилишда шоир асарларининг туркий маданият билан муносабатини, тасаввуф таълимоти билан алоқасини тўлақонли ёритиш усули қўлланилганлиги, бунинг натижасида ўзига хос янги илмий-бадиий услуб яратилганлиги тўғрисидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПЗ-20170926459 “Навоийшунослик тарихи” (ХХ-ХХИ асрлар) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 30-мартдаги 01/4-649-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа Навоий шахси, унинг маърифий қарашлари, дунёқараши билан боғлиқ маълумотлар бойитилган;  
Азиз Қаюмов, Ёқубжон Исҳоқов ва Султонмурод Олимовлар Алишер Навоий маърифий қарашларини илмий-фалсафий ва тасаввуфий жиҳатдан талқин қилганлиги, мутафаккир даҳосининг шаклланиш асослари ва муҳитини, улуғ шоир феноменининг давр ва замондошларига таъсири, гуманистик қарашлари, жамият ва шахс муносабатлари каби масалаларни очиб беришга интилганликлари, Нажмиддин Комиловнинг Алишер Навоий маърифий қарашларига доир илмий тадқиқотларида тасаввуф таълимоти талқинлари билан шоир ижодий меросининг, хусусан, ғоявий-маърифий қарашларининг илмий-маънавий қимматини аниқ кўрсата билишлик ҳодисаси намоён бўлганлиги ҳақидаги хулосалардан Қўқон давлат педагогика институтида бажарилган АЛ-322103020 рақамли “Қўқон адабий муҳити ижодкорлари ҳаёти ва ижоди бўйича wеб сайт ва электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2023-йил 13-апрелдаги 816-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий қисмининг илмий хулосалар, даллилар билан бойитилишига хизмат қилган;
мустақиллик йилларида яратилган Алишер Навоий маърифий қарашларининг илмий, адабий-бадиий талқинларида шоир ижодига айрим ғарб ва рус олимлари томонидан бирёқлама ёки юзаки муносабат билдидрилганлиги ҳақидаги хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатиладиган “Тақдимот”, “Мавзу” кўр-сатувларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (“Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 13-февралдаги 02-06-225-сон маълумотномаси). Натижада томошабинларнинг Алишер Навоий маърифий қарашлари билан яқиндан танишишларига имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish