Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Равшан Раимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ер остида эритмага ўтказишда электр токи билан таъсир қилиш орқали уран қатлами ўтказувчанлигини оширишни илмий асослаш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3621.
Илмий раҳбар: Алиқулов Шухрат Шарофович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.Т.06.02.
Расмий оппонентлар: Дуйсебаев Бауржан Оразович, техника фанлари доктори, профессор; Уринов Шерали Рауфович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суст ўтказувчанликга эга бўлган маъдан горизонтларини электр токи қўллаш орқали қазиб олиш бўйича технологик ечимларни ишлаб чиқиш ва илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
руда оралиқлари орасида ўтказувчанлиги паст бўлган рудалардан эритиб ажратиб олувчи эритмаларни филтрлаш тезлиги электр токини ажратадиган таъсири ҳисобига рудаларни ўтказувчанлиги ошади ҳамда кон-массивининг етиб бориш имкони бўлмаган жойларида капилярларни очилиши аниқланган;
уранни электр токини таъсир эттириш орқали эритиб ажратиб олиш тоғ жинсларини тор капилярларида энергия ажралиб чиқиши ҳисобига кенгаяди, ҳамда уранли рудаларни ўтказувчанлигини ошиши аналитик тарзда аниқланган;
ўтказувчанлиги паст бўлган рудалардан уранни эритиб ажратиб олиш жараёнида электр токини қўллаш имкониятлари уранни ажратиб олишни аниқ бир ошишига олиб келади ва бу уларни моддий таркибига боғлиқ бўлади, шунингдек, эритиб ажратиб олувчи эритмаларни фаоллашиши ҳисобига сулфат кислотасининг солиштирма сарфи  қисқариб бориши аниқланган;
массивни филтрланиши ва технологик скважиналарни унумдорлигини ошириш учун электр таъсир эттиришни қўлланилиши билан ўтказувчанлиги паст бўлган уранли руда конларининг блокларини қазиб олишни технологик параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ер остида танлаб эритмага ўтказишда электр токини таъсир эттириш орқали уран қатламини ўтказувчанлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўтказувчанлиги паст бўлган руда таркибли горизонтларда уранли руда захираларини қазиб олиш бўйича тавсиялар «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ уран конларида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 10 октябрдаги 23.01-01-07/651-сон маълумотномаси). Натижада, технологик скважиналарнинг унумдорлигини ошиши имконини берган;
ўтказувчанлиги паст бўлган руда таркибли горизонтларни электр токини таъсир эттириш орқали ер остида танлаб эритмага ўтказиш ёрдамида уранни қазиб олиш технологияси «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ уран конларида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 10 октябрдаги 23.01-01-07/651-сон маълумотномаси). Натижада, ер остида танлаб эритмага ўтказиш жараёнининг гидродинамик режими такомиллашган ва ер остидан уранни тўлиқлигича қазиб олишни ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish