Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошбекова Моҳира Хасановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Ўзбекистонда мафкуравий таҳдидларни бартараф этишнинг ижтимоий-сиёсий механизмлари”,  09.00.05 – Миллий ғоя тарғиботи технологиялари  (фалсафа фанлари).
Диссертация  мавзуси   рўйхатга  олинган  рақам: B.2022.4.PhD/Fal877.
Илмий раҳбар:  Мусаев  Одил  Рахматович,  фалсафа  фанлари доктори, профессор.
Диссертация  бажарилган  муассаса  номи: Ўзбекистон  Миллий  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон  Миллий  университети,  DSc.03/30.12.2019.F.01.14.
Расмий  оппонентлар: Норқулов Дўтмурод  Тошпўлатович, фалсафа фанлари доктори, профессор;  Жураев Темур, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Етакчи  ташкилот:  Ўзбекистон  давлат  жаҳон тиллари университети.
Диссертация  йўналиши:  назарий-амалий аҳамиятга  молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий ҳаётда мафкуравий таҳдидларни бартараф этиш механизмларини аниқлаш ҳамда бу жараёнда миллий ғоя тарғибот технологияларининг  ролини  очиб  беришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобаллашув  шароитида мафкуравий таҳдидларни бартараф этишда ёшларнинг жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган янги авлодини мақсадли йўналтира  оладиган механизм сифатида олий таълимнинг либераллашуви тарғибот  технологиясининг  воситасида  креатив  тафаккурни  шакллантириш  эканлиги далилланган;
«мафкура», «мафкуравий таҳдид», «мафкуравий полигион», «мафкуравий трансформация»  тушунчалари   сиёсий  ва  фалсафий  жиҳатларни  антикваризм ҳамда  презентизм  уйғунлиги  асосида ривожлантиришда  давр  талабларини   ҳисобга   олиш  зарурлиги    асосланган;
Ўзбекистонда  мафкуравий  таҳдидларни  бартараф  этиш механизмларини ишлаб чиқишда  ижтимоий-сиёсий  жараёнлардаги ахборот билан боғлиқ легал ва лигитим асосларнинг диалектикаси тараққиёти мафкуравий плюрализмнинг мезони сифатида далилланган;
мафкуравий  таҳдидларни  бартараф   этиш  мамлакатимиз  маънавий  ҳаётидаги   ўзгаришлар   динамикаси   устувор  конструктив   тенденсиялари   давлат ва  жамият   ташкилотлари   ҳудудлардаги   тизимлар   ривожига ғоявий   интенсив  таъсири  ҳамда   унинг   стратегик   имкониятлари   билан   боғлиқ   эканлиги   очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда  мафкуравий таҳдидларни  бартараф этишнинг  ижтимоий - сиёсий   механизмларини асослаш бўйича  олиб  борилган  илмий  тадқиқот  натижалари асосида:
глобаллашув  шароитида  мафкуравий  таҳдидларни   бартараф этишда ёшларнинг жамият  тараққиётига  муносиб ҳисса  қўшадиган  янги авлодини мақсадли йўналтира оладиган механизм сифатида олий таълимнинг либераллашуви орқали тарғибот  технологиясининг воситасида креатив тафаккурни шакллантириш эканлигига оид  хулосалардан  Ўзбекистон  Миллий  телерадиокомпанияси   «Ўзбекистон»  телеканали   «Муносабат»  кўрсатувининг  қатор эфирларида  фойдаланилган (Ўзбекистон  Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 07-июлдаги 02/15-1069-сон маълумотномаси).   Натижалар,   таълим  муассасалари  таʼлим муассасаларида тарбия дарслари ва таʼлим жараёнинини муваффақиятли  ташкил этиш, талабалар, тингловчилар ва умумтаʼлим муассасалари  директорлари   ҳамда    директор ўринбосарларини  креативлик,  бунёдкорлик, даҳлдорликка жалб  қилиш  ҳамда  касбий  кўникмасини   ривожлантириш, уларнинг  дунёқарашида соғлом маънавия  муҳит ва мафкуравий иммунитетни  барқарорлаштириш,  қонунийликни таъминлаш,  педагоглар  ва  таълим  муассасалари  ходимларининг   ҳуқуқий   онги  ва  маданиятини оширишга  асос  бўлиб   хизмат  қилган;
«мафкура», «мафкуравий таҳдид», «мафкуравий полигион», «мафкуравий трансформация»  тушунчалари  илмий тадқиқ етилишида сиёсий ва фалсафий жиҳатларни антикваризм  ҳамда  презентизм  уйғунлиги  асосида давр талабларини  ҳисобга   олиш   зарурлигига   оид   хулосалардан  Ўзбекистон  «Миллий тикланиш»  демократик  партияси  фаолиятида мафкуравий тарғибот ишларини ривожлантириш, партия тизимидаги ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий  йўналишдаги  билим  ва  кўникмаларни ошириш,  ўқув-услубий  ҳамда, мафкуравий тарғибот ишларида фойдаланилган  (Ўзбекистон «Миллий тикланиш»  демократик   партиясининг  2022-йил  17-июндаги   02/05-126-сон   маълумотномаси).   Натижалар, давлат органлари ва  жамоат ташкилотлари ҳамда  уларнинг  мансабдор  шахслари   фаолиятида  соғлом  маънавий   муҳит ва мафкуравий иммунитетни барқарорлаштириш, қонунийликни таъминлаш, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини   оширишга   хизмат  қилган;
Ўзбекистонда   мафкуравий  таҳдидларни  бартараф  этишмеханизмларини ишлаб чиқишда  ижтимоий-сиёсий  жараёнлардаги ахборот билан боғлиқ легал ва лигитим асосларнинг диалектикаси мафкуравий плюрализмнинг мезони сифатида ғоявий  жиҳатларига оид  хулосалардан  Республика  Маънавият  ва маърифат марказининг  2023 йил  учун чора-тадбирлар  дастурининг  ИИИ йўналишида белгиланган   «Ғоя  ва  мафкура   масаласи   ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи» 15-банди   «Геосиёсий  ва   мафкуравий   жараёнларни мунтазам ўрганиш, хатарли таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш»  мавзусидаги  тарғибот  ишларини  ташкил  этиш ва ўтказишда  фойдаланилган (Республика  Маънавият  ва  маърифат  марказининг 2023-йил   5-июлдаги   242-сон далолатномаси).   Натижада  диссертацияда   илгари  сурилган   таклифлар,   тавсия  ва  хулосалар  мамлакатимизда  маънавий  таҳдидларга  қарши   кураш   механизмларини   такомиллаштиришга   доир илмий-назарий  тавсиялар  ишлаб   чиқишга  хизмат қилган;
мафкуравий  таҳдидларни бартараф этишнинг мамлакатимиз маънавий  ҳаётидаги   ўзгаришлар динамикасининг устувор конструктив тенденсияларининг давлат  ва жамият ташкилотлари ҳудудлардаги тизимлар  ривожига интенсив  таъсири  ҳамда   унинг  стратегик имкоониятлари билан боғлиқ эканлигига доир хулосалардан Ёшлар   ишлари агентлиги  ва ҳудудий бошқармаларининг  «Ёшлар дастури»   «Иш режаси»  ва бошқа йўл хариталари бандларида ҳамда  ёшлар  сиёсати,  ижтимоий  ривожлантириш  ва  маънавий-маърифий  ишлар соҳасида ўтказилган  тарғибот тадбирлари  (конференция, давра суҳбати, семинар ва учрашувлар)да   фойдаланилган  (Ўзбекистон  Ёшлар   ишлари  агентлигининг  2023-йил 16-февралдаги   3-18-21-404-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларга  жамият  ва  давлатнинг  олдида нафақат бурчларга,  мажбуриятларга  балки, муайян   ҳуқуқлар  ва  эркинликларга  эга  бўлган  ёшлар  янги   авлодининг  шаклланишига  хизмат   қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish