Sayt test rejimida ishlamoqda

Пуговкина Оксана Геннадевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи номи): “Туркистон жамийатини советлаштиришнинг ижтимоий ва сийосий тузилмасида “собиқлар” (1917-1930-йй.): тарих ва манбалар”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи,  07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2022.4.DSc/Tar46.
Илмий раҳбар: Алимова Дилором Агзамовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Оʻзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019. Тар.56.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Бахтиёр Эргашевич, тарих фанлари доктори, профессор; Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор; Расулов Абдулла Нуритдинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети..
Диссертация ёʼналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Туркистон-Ўзбекистонда “собиқлар” ижтимоий тоифасининг шаклланиши ва ҳолатини, янги шароитда “собиқлар”нинг мослашув жараёнларини, ҳокимиятнинг уларга нисбатан қўллаган қатағон амалиётини очиб бериш, шунингдек, ХХ-ХХИ аср бошларидаги манбалар ва адабиётларда ушбу муаммонинг ёритилиши даражасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Туркистонда 1917-йилдаги Феврал тўнтариши ғалабаси билан янги сиёсий шароитларда жамиятни жипслаштириш ва буржуа-демократик ҳокимиятининг умумий душманини шакллантириш мақсадида “собиқлар” ижтимоий-сиёсий тушунчасининг сун'ий расмийлаштирилиши жараёни бошлангани исботланган;
Совет ҳукумати Туркистон «собиқларини» «ишончсиз», «бегона унсурлар» ва «бегона сиёсий мафкурага эга» шахслар сифатида баҳолагани ҳамда бу гуруҳга собиқ империя ма'мурияти вакилларини, рус ва миллий зиёлиларини, хон ва амир сулолалари вакиллари ва яқинларини, маҳаллий тижорат капитали вакилларини ва уламоларни киритгани аниқланган;
Ўзбекистонда Совет ҳокимиятининг илк ўн йилликларида Туркистон «собиқлари» назарий жиҳатдан маргинал (ёт) гуруҳлар деб э'лон қилинганига қарамай, амалиётда малакали кадрлар етишмовчилиги туфайли болшевиклар бу масалада фойдаланувчи йўсинда ёндашишга мажбур бўлгани ва Туркистон «собиқларининг» тажриба ва билимларидан социалистик қурилишда восита сифатида фойдалангани далилланган;
совет даври манбашунослик ва тарихшунослигида қарама-қаршилик устун бўлгани ва бунда Туркистон «собиқлари» ижтимоий гуруҳи – эксплуататорлар синфи ўлароқ манбаларда кенг акс этган бўлса-да, Ўзбекистонда «социализм ғалабаси»да коммунистик партиянинг ҳал қилувчи ўрни сун'ий долзарблаштирилгани туфайли ушбу гуруҳ тарихий тадқиқотлар мавзуси сифатида ривожланмагани аниқланган;
Совет ҳукуматининг Ўзбекистондаги қатағон сиёсати, шунингдек, «ёт унсурлар»нинг бегоналаштирилиши, Туркистоннинг ижтимоий жиҳатдан турлича бўлган жамиятини бирхиллаштириш, шахсларни меҳнатдан маҳрум қилиш, яккалаш ва имкониятларни чеклаш каби яратувчанликка тўсқинлик қилиниши натижасида Совет даврида ижтимоий-маданий турғунлик келиб чиққани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Туркистонда 1917-йил феврал инқилобидан кейинги даврда келиб чиқиши ёки касбий фаолияти туфайли ҳокимиятнинг турли усуллар, жумладан, ҳибсга олиш, ноқонуний қарорлар, мулкни мусодара қилиш, ижтимоий кафолатлардан маҳрум қилиш йўллари билан таъқиб қилинган ҳамда янги ҳокимиятнинг жамиятни “ишончли” ва империя маъмуриятининг собиқ ходимлари, зобитлар, савдо вакиллари, зиёлилардан иборат бўлган “инқилоб душманлари”га бўлиш сиёсати туфайли келиб чиққан сиёсий ва ижтимоий жараёнлар тарихини ўрганишга оид илмий натижалар Ф1-132 “Ўзбекистон давлатчилиги тарихшунослиги: шаклланиш назарияси ва тарихий босқичлари” фундаментал лойиҳасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 27-февралдаги 3/1255-383-сон маълумотномаси). Тадқиқот давомида қўлга киритилган маълумотлар 1917-йил феврал инқилоби воқеалари ҳамда кейинги даврда Туркистонда юз берган ижтимоий жараёнлар ҳақидаги тушунчаларни кенгайтиришга хизмат қилинган;
“Собиқ”ларнинг тажриба ва билимларидан Совет жамиятининг қурилиши, Қизил армияни шакллантириш, уларнинг совет ҳокимиятига хизмат қилишга ўтиш сабаблари, халқ хўжалиги ва маданият соҳаларида фойдаланиш бўйича олинган тадқиқот натижалари “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Ҳақиқат чорраҳаларида” теледастурида намойиш этилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 6-январдаги 02-30-20-сон маълумотномаси). Тақдим этилган илмий натижалар Туркистонда совет ҳокимиятининг ўрнатилиши тарихини ёритиш, социалистик қурилишнинг маҳаллий хусусиятларини кўрсатиш, ўрганилаётган даврда Туркистон АССР ва Ўзбекистон ССРда кечган ижтимоий жараёнларни чуқур англашга ёрдам берган;
Иш юритиш ҳужжатлари, статистик ҳисоботлар, рўйхатга олиш материаллари ва даврий матбуот нашрларини ўрганиш орқали олинган, амалда жамиятнинг ижтимоий тузилмасига кирмаган, балки, ўзбек жамиятининг ижтимоий тузилмасида сунъий равишда яратилган, маргиналлаштирилган ижтимоий тузилма – “собиқлар” ижтимоий тоифаси ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоқ филиали Қорақалпоқ илмий тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилаётган ПЗ 20170915198 “Қорақалпоғистон жамиятининг ижтимоий кўрсатмаларининг ўзгариши: тарих ва амалиёт” номли лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 27-февралдаги 3/1255-383-сон ма'лумотномаси). Тақдим этилган илмий натижалар ХХ асрнинг 20-30-йилларида Ўзбекистонда совет жамиятининг ижтимоий тузилиши ҳақидаги тушунча ва билимларни кенгайтириш имконини берган;
Совет давлатининг Ўзбекистон “собиқлар”ига нисбатан маъмурий сургун ва сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилиш каби қатағон сиёсати чоралари, ҳар иккала жазо ҳам фуқароларни ўзларининг мол-мулклари ва машғулотларидан воз кечиб, яшаётган жойларидан СССРнинг бошқа ҳудудларига кўчишга мажбур қилгани, чунки “маҳрум қилинганлар”га айланиб, улар нафақат сиёсий, балки ижтимоий ҳуқуқларида ҳам чекловларга учраганлиги билан боғлиқ манбаларни ўрганиш жараёнида қўлга киритилган маълумотлардан Қатағон қурбонлари хотираси музейи лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейининг 2023-йил 10-январдаги 7-сон маълумотнома). Олинган илмий натижалар советлаштириш жараёнларини, шу жумладан ХХ асрда Ўзбекистонда бўлиб ўтган қатағон сиёсатини тушунишга кўмаклашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish