Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматкулов Давлатжон Махаматжоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбек халқи тараққиётида мафкуравий жараёнлар трансформацияси ва унинг замонавий тенденсиялари”, 09.00.06 – Ғоялар тарихи ва методологияси (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2023.1.DSc/Fal164.
Илмий раҳбар: Мусаев Одил Рахматович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.14.
Расмий оппонентлар: Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Эргашев Ибодулла, сиёсий фанлар доктори, профессор; Ўроқов Дилшод Жамолиддинович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек халқи тараққиётида мафкуравий трансформация жараёнларнинг яхлит илмий манзарасини яратиш ҳамда миллий мафкурани такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Ўзбек халқи тараққиётида мафкуравий жараёнлар трансформацияси ва унинг даврлари»нинг хронологик босқичлари мафкуравий трансформацияга олиб келган омиллар, мафкуравий инқирозлар ҳамда янги мафкураларнинг юзага келиш сабабларини умумлаштирилиш ва индуктив хулосалаш асосида ишлаб чиқилган;
мафкуравий трансформациянинг латент – яширин, сезиларсиз ҳамда революция – ошкора, тўнтариш шаклида амалга ошадиган шакллари: прогрессив, ҳамда регрессив трансформацияни аниқлаштириш асосида мафкуравий ўзгаришлар консепсиясининг параллел трансформацияси очиб берилган;
ўртача эллик йиллик тарғибот икки авлодга таъсир кўрсатгани сабабли тасаввуф ғоялари, жадидчилик ҳамда коммунистик мафкура фаолияти орқали мафкуранинг натижадорлик муддати эканлиги аниқлаштирилиб, эгоистик-аскетизм ғоялари инқирозга, жидду жаҳд ва дунёвийлик ғоялари тараққиётга олиб бориши асослаган;
мафкуравий жараёнлар асосида икки: юқори даражада кучланишга эга, куч билан намоён бўлувчи интенсив ҳамда сезиларсиз таъсир стратегиясига эга, «юмшоқ куч» характерли экстенсив шаклдаги замонавий ижтимоий-регрессив мафкуравий тенденсиялар очиб берилган;
миллий мафкурани янгиланаётган жамиятимизга мос равишда такомиллаштиришга бўлган эҳтиёж сабаб «Янги Ўзбекистон» мафкурасининг ижтимоий-фалсафий диалектикаси ҳамда уни легитимлигини таъминловчи «фалсафа, ҳуқуқ, илм-фан, ислом дини ва ўзбек тили, таълим ва тиббиёт, мафкуравий атрибут ва ритуаллар» мафкуравий таянч йўналишлар сифатида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек халқи тараққиётида мафкуравий жараёнлар трансформацияси ва унинг замонавий тенденсиялари бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Ўзбек халқи тараққиётида мафкуравий жараёнлар трансформацияси ва унинг даврлари»нинг хронологик босқичлари мафкуравий трансформацияга олиб келган омиллар, мафкуравий инқирозлар ҳамда янги мафкураларнинг юзага келиш сабабларини умумлаштирилиш ва индуктив хулосалаш асосида ишлаб чиқилган таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида қўлланилган (Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 6-апрелдаги 4-13-21-876-сон маълумотномаси). Натижада, Агентлик фаолияти орқали ўзбек халқи тараққиётида мафкуравий жараёнлар трансформацияси ва унинг даврларига оид яхлид илмий манзара шакллантирилган;
мафкуравий трансформациянинг латент – яширин, сезиларсиз ҳамда революция – ошкора, тўнтариш шаклида амалга ошадиган шакллари: прогрессив, ҳамда регрессив трансформацияни аниқлаштириш асосида мафкуравий ўзгаришлар консепсиясининг параллел трансформациясига доир таклифлардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг 2022-2023-йилги йиллик иш режаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2023-йил 3-июлдаги 04-13/550-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятида прогрессиве ҳамда регрессив трансформациялар мазмун-моҳияти асосида маънавий ва ғоявий тарғибот механизмларни такомиллаштириш ишлари амалга оширилган;
ўртача эллик йиллик тарғибот икки авлодга таъсир кўрсатгани сабабли тасаввуф ғоялари, жадидчилик ҳамда коммунистик мафкура фаолияти орқали мафкуранинг натижадорлик муддати эканлиги аниқлаштирилиб, эгоистик-аскетизм ғоялари инқирозга, жидду жаҳд ва дунёвийлик ғоялари тараққиётга олиб боришига доир таклифларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган «Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи» 15-банди «Геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, хатарли таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш» мавзусидаги тарғибот ишларини ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 23-мартдаги 02-22/229-сон маълумотномаси). Натижада, ўртача эллик йиллик тарғибот – икки авлодга таъсир кўрсатгани сабабли мафкуранинг натижадорлик муддати эканли бойича аниқаланган илмий далиллардан келиб чиқиб, Марказнинг истиқболдаги фаолият режаси шакллантирилган;
мафкуравий жараёнлар асосида икки: юқори даражада кучланишга эга, куч билан намоён бўлувчи интенсив ҳамда сезиларсиз таъсир стратегиясига эга, «юмшоқ куч» характерли экстенсив шаклдаги замонавий ижтимоий-регрессив мафкуравий тенденсияларга оид таклифлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасаси» фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 10-апрелдаги 10-28-451-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг маънавий ва ғоявий тарғибот фаолиятида регрессив мафкуравий тенденсияларга нисбатан кенг халқ оммасида мафкуравий иммунитетни шакллантириш ишлари назарий ва амалий жиҳатдан такомиллаштирилган;
миллий мафкурани янгиланаётган жамиятимизга мос равишда такомиллаштиришга бўлган эҳтиёж сабаб «Янги Ўзбекистон» мафкурасининг ижтимоий-фалсафий диалектикаси ҳамда уни легитимлигини таъминловчи «фалсафа, ҳуқуқ, илм-фан, ислом дини ва ўзбек тили, таълим ва тиббиёт, мафкуравий атрибут ва ритуаллар» мафкуравий таянч йўналишлар сифатида асосланган таклифларидан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фаолиятида маънавий-маърифий йўналишдаги мафкуравий тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгашининг 2023-йил 3-июлдаги 02/02-40-сон маълумотномаси). Натижалар маънавий ва ғоявий тарғибот ишларида янгиланаётган жамиятимизга мос келадиган миллий мафкуранинг ижтимоий-фалсафий диалектикаси  ҳамда унинг мафкуравий таянч йўналишларни аниқлаштириш, ижтимоий-сиёсий фаол янги авлод ёшларини тарбиялашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish