Sayt test rejimida ishlamoqda

Журакулов Жамол Комиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборотлашган жамиятда инсон маънавий борлиғининг ижтимоий-маданий трансформацияси (ижтимоий-фалсафий таҳлил)”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fal708.
Илмий раҳбар: Ёкубова Мавлуда Искандаровна, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий ва маънавий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Мўминов Алишер Гаппорович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборотлашган жамиятда инсон маънавий борлиғининг ижтимоий-маданий трансформациясини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятнинг ахборотлашуви жараёнида маданий, маънавий, мафкуравий, ғоявий, ахлоқий муаммоларни ечишга йўналтирилган технологиялар таълим ва тарбия соҳасида киберхавфсизлик, ахборотдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш, мафкуравий иммунитетни оширишнинг стратегик йўналишларига пропорционал алоқадор эканлиги асосланган;
ахборотлашган жамиятда ёшлар маънавий ахлоқий тарбиясини юксалтиришда оила, маҳалла, таълим муассасаларининг ҳамкорлиги, инсон маънавий борлиғининг намоён бўлишига оид фалсафий ғояларнинг ижтимоий-маданий юксалиш, ижтимоий-маданий инқироз, маънавий хавсизлик каби консептуал мазмуни очиб берилган;
жамиятнинг ахборотлашувида инсон маънавий борлиғининг коммуникатив жиҳатларини ижтимоий-фалсафий идрок қилишга оид илмий мазмунли ва инсон маънавий борлиғининг шаклланиши, инсон маънавияти, маънавий тараққиёти каби экзистенсиал таркибий қисмларининг инсон маънавий-ахлоқий хавфсизлигини таъминлашдаги зарурияти аниқланган;
оммавий ахборот воситалари ва интернетнинг инсон маънавий оламига салбий таъсирининг «маънавий-ахлоқий инқироз», «маънавий бегоналашув», «инсоний қадрятларнинг камайиши», «инсон қадрсизланиши»га олиб келиши ҳамда ижтимоий онг трансформациясининг инсонни ижтимоийлашувдан узоқлаштирувчи жоҳиллик ва лоқайдлик каби салбий оқибатларга олиб келиши фалсафий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ахборотлашган жамиятда инсон маънавий борлиғининг ижтимоий-маданий трансформацияси ижтимоий-фалсафий таҳлили доирасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
жамиятнинг ахборотлашуви жараёнида маданий, маънавий, мафкуравий, ғоявий, ахлоқий, ижтимоий жиҳатларига доир муаммоларни ечишга йўналтирилган технологиялар давлат бошқарувида киберхавфсизлик, ахборотдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш, мафкуравий иммунитетни оширишнинг стратегик йўналишларига алоқадор эканлигига оид илмий-амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2023-йил 8-февралдаги  01-3/588-сон маълумотномаси). Олинган натижалар аҳолининг ахборот онги, ахборот истеъмол маданиятини юксалтириш, хусусан, ахборотнинг маънавий-ахлоқий идентификациясини шаклланиш самарадорлигига хизмат қилган;
ахборотлашган жамиятда ёшлар маънавий ахлоқий тарбиясини юксалтиришда оила, маҳалла, таълим муассасаларининг ҳамкорлиги, инсон маънавий борлиғининг намоён бўлишига оид консептуал мазмундаги фалсафий ғоялар ва прагматик ёндашувлар заруратига оид тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги фаолиятида, жумладан ёшлар тафаккурида ахборотни танлаш, саралаш малакаларини шакллантиришга оид тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 17-мартдаги 3-31-21-693-сон маълумотномаси). Илмий натижалар ёшларда турли даражадаги ахборот таҳдидларидан ҳимояланишининг функсионал ва стратегик имкониятлари борасидаги билимлар шаклланишига хизмат қилган;
жамиятнинг ахборотлашувида инсон маънавий борлиғининг коммуникатив жиҳатларини ижтимоий-фалсафий идрок қилишга оид илмий мазмуни ва инсон маънавий борлиғининг шаклланиши, инсон маънавияти, маънавий тараққиёти каби экзистенсиал таркибий қисмларининг ғоявий ёндашувларига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил чора-тадбирлар дастурининг ИИИ-йўналишида белгиланган «Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи»да белгиланган вазифалар ижросини таминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 28-мартдаги 18-сон маълумотномаси). Илмий хулосалар белгиланган вазифалар ижросини самародорлигини оширишга хизмат қилган;
оммавий ахборот воситалари ва интернетнинг инсон маънавий оламига салбий таъсири «маънавий-ахлоқий инқироз», «маънавий бегоналашув», «инсоний қадрятларнинг камайиши», «инсон қадрсизланиши»га олиб келиши ҳамда ижтимоий онг трансформациясининг инсонни ижтимоийлашувдан узоқлаштриш каби салбий оқибатларига оид таклиф-тавсиялар ва хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканалида 2023-йилда эфирга узатилган «Тақдимот» номли туркум кўрсатуви дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон телерадиоканали» давлат муассасасининг 2023-йил 17-февралдаги 02-31/262-сон маълумотномаси). Натижалар ссенарийнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириб, телетомошабинларни интернет майдонидаги хатарлар борасидаги маълумотлар билан таништириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish