Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилова Шахло Жалиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: Ўзбек ва инглиз эртакларидаги етакчи образларнинг қиёсий ўрганилиши, 10.00.06.–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil408.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Эшонқулов Жаббор Солиевич, филология фанлари доктори, профессор.  
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Термиз давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.78.04.
Расмий оппонентлар: Махмараимова Шохиста Тўхташевна, филология фанлари доктори, профессор; Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек эртакларидаги етакчи образларнинг ўрни, генезиси, бадиий кўринишлари, миллий белгилари, поетик вазифалари ва талқинидаги ўхшаш ҳамда фарқли белгиларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
инглиз ва ўзбек эртакларидаги етакчи образларнинг генезиси қадимги инсонларнинг анимизм, тотемизм, фетишизм, шомонизм каби ибтидоий қарашларига бориб тақалиши жиҳатидан умумийлик касб этиши асосланган;
ҳар бир халқ эртагидаги етакчи образлар табиати, моҳияти, поетик вазифаларининг талқини унинг миллий маданияти, турмуш тарзи, шароити, анъаналарига мос тарзда берилиши образлар тизими, уларнинг типик хусусиятлари билан боғлиқ универсалиялар  инглиз ва ўзбек эртаклари мисолида далилланган;
инглиз ва ўзбек эртакларида мифологик (дев, аждаҳо), антропогоник (чол ёки кампир, кенжа ўғил, подшо, вазир, деҳқон, овчи), зооморфик (от, бўри, илон, тулки, эчки), орнитоморфик (бургут, булбул, қарға, лайлак), фитонимик (дарахт, гул), предмет (меҳнат ва жанг қуроллари, уй-рўзғор буюмлари, озиқ-овқат, кийим-кечак, безак предметлари) кўринишидаги етакчи образлар учраши кўрсатилган;
инглиз ва ўзбек эртакларининг образлар таркиби етакчи ва кўмакчи образлардан иборатлиги, уларнинг поетик вазифасига, бадиий тавсифланишига кўра фарқланиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек эртакларидаги етакчи образларнинг қиёсий таҳлилини амалга ошириш жараёнида олинган натижалар қуйидаги лойиҳаларда ўз аксини топган:
инглиз ва ўзбек эртакларидаги етакчи образларнинг генезиси қадимги инсонларнинг анимизм, тотемизм, фетишизм, шомонизм каби ибтидоий қарашларига бориб тақалиши жиҳатидан  умумийлик касб этиши асосланганлигига оид янгиликдан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар бўлими илмий – тадқиқот институтида бажарилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” (2012-2016 йй.) ҳамда ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” (2012-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда зарур ўринларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар бўлими илмий – тадқиқот институтининг 2022 йил 17 январдаги 17.01.22/142-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек эртакларидаги етакчи образларнинг генезиси қадимги инсонларнинг анимизм, тотемизм, фетишизм, шомонизм каби ибтидоий қарашларига бориб тақалиши жиҳатидан  умумийлик касб этиши асосланган;
ҳар бир халқ эртагидаги етакчи образлар табиати, моҳияти, поетик вазифаларининг талқини унинг миллий маданияти, турмуш тарзи, шароити, анъаналарига мос тарзда берилиши образлар тизими, уларнинг типик хусусиятлари билан боғлиқ универсалиялар  инглиз ва ўзбек эртаклари мисолида далилланганлигига оид маълумотдан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида 2017-2018 йилларда бажарилган ОТ–А1–47–рақамли “Фолклоршунослик атамалари луғати” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда ушбу диссертацияда қўлланилган эртак, етакчи образ, кўмакчи образ, эпик кўмакчи, эртаклар типологияси, эртакмотивлари, эртак сюжети сингари терминлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтининг 2023 йил 3 майдаги 3/1255-932-сон маълумотномаси). Натижада юқорида санаб кўрсатилган фолклоршунослик терминларининг моҳиятини илмий-назарий жиҳатдан чуқур изоҳлаш имконини берган;
инглиз ва ўзбек эртакларида мифологик (дев, аждаҳо), антропогоник (чол ёки кампир, кенжа ўғил, подшо, вазир, деҳқон, овчи), зооморфик (от, бўри, илон, тулки, эчки), орнитоморфик (бургут, булбул, қарға, лайлак), фитонимик (дарахт, гул), предмет (меҳнат ва жанг қуроллари, уй-рўзғор буюмлари, озиқ-овқат, кийим-кечак, безак предметлари) кўринишидаги етакчи образлар учраши кўрсатилганлигига оид хулосадан Миллий ва маданий қадриятларни кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарриятининг “Болалар учун”, “Болалар ва биз” дастурлари ссенарийсида (2021 йил январ-март ойлари)  мазкур диссертация ишидан фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУКнинг 2021 йил 28 мартдаги Ўз|Р 01-36-21 - сонли маълумотнома). Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимизда ОАВ томошабинларининг миллий тафаккурини кенгайтириш жараёнида гуманистик ғояларнинг моҳиятини чуқур англашга ўргатишда инглиз ва ўзбек эртакларидаги етакчи образлар табиати, моҳияти, унинг миллий маданияти, турмуш тарзи, шароити, анъаналари уларнинг типик хусусиятлари билан боғлиқ универсалиялардан фойдаланиш жараёнида кўзга ташланган;
инглиз ва ўзбек эртакларининг образлар таркиби етакчи ва кўмакчи образлардан иборатлиги, уларнинг поетик вазифасига, бадиий тавсифланишига кўра фарқланиши ойдинлаштирилганлигига оид маълумотдан 2022-йил 26-май куни Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган “Нажот–билимда” номли радиоешиттиришда фолклор асарларида халқнинг маънавий қиёфаси, тафаккур оламининг акс эттирилиши ўзбек ва инглиз эртаклари мисолида бадиий жиҳатдан қиёсий очиб берилиши ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 31 мартдаги 17-05/ 178- сон маълумотнома). Натижада жамият тараққиётида тил, адабиётнинг аҳамияти қанчалик муҳим бўлса, унинг тадқиқ этилиши, ҳаётда татбиқ қилиниши ҳам шунчалик муҳимлиги, умуминсоний сифатларнинг эртак қаҳрамонлари характери мисолида ёритилиши яхши ва ёмон хулқни, ижобий ва салбий хислатларни фарқлаш, инсон ўз характерини ўзгартириши, шахсий фазилатларни эгаллашда креатив ёндошиш хусусиятларини аниқлаш масалалари ойдинлаштирилган. Инглиз ва ўзбек эртакларининг образлар таркиби етакчи ва кўмакчи образлардан иборатлиги, уларнинг поетик вазифасига, бадиий тавсифланишига кўра фарқланиши ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан очиқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish