Sayt test rejimida ishlamoqda

Арипов Алишер Абдумаликовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшлар маънавий хавфсизлигини таъминлашда багʻрикенглик феноменини юксалтиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fal1681.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий раҳбар: Саидқосимов Акбар Исахонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мажитов Махмуд Абдимумин ўғли, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий ҳаётда ёшлар маънавий хавфсизлигини таъминлашда бағрикенглик феномени билан боғлиқ жараёнларнинг конструктив хусусиятларини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар бағрикенглиги феноменининг жамиятда маънавий хавфсизликни таъминлашдаги социал зарурияти, ижтимоий-маънавий барқарорликни таъминлашдаги интегратив, генератив ва регулятив таъсири ижтимоий тараққиётнинг устувор омили эканлиги асослаб берилган;
ёшлар маънавий хавфсизлигини таъминлашда бағрикенглик феноменининг ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ қонуниятлари (ўзаро алоқадорлик, ворисийлик, такрорланиш, нотекислик), жамият маънавий тарққиёти билан алоқадор тамойиллари (юксак маданият, миллий юксалиш, ижтимоий стратегия) ва фанлараро хусусиятлари (психологик, политологик, социологик) далилланган;
глобаллашув шароитида ёшларда бағрикенглик туйгʻусини шакллантиришига таъсир этувчи ахлоқий девиация, деградация, бегоналашув каби деструктив  омиллар динамикаси микро (ҳудудий) ва макро (жамият) даражаларда трансформацияланиши фалсафий асосланган;
маънавий ҳавфсизликни таъминлашда ёшлар онгига ҳалоллик, адолат, сабр, қаноат, диёнат, хайрихоҳлик, риёзат, виждон, ҳақиқат, муҳаббат ва садоқат сингари ахлоқий тамойилларни интенсив равишда шакллантиришнинг ижтимоий механизмлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар маънавий хавфсизлигини таъминлашда бағрикенглик феноменини юксалтириш ижтимоий-фалсафий механизмларини тадқиқ этиш асосида:
ёшлар бағрикенглиги феноменининг жамиятда маънавий хавфсизликни таъминлашдаги социал зарурияти, ижтимоий-маънавий барқарорликни таъминлашдаги интегратив, генератив ва регулятив таъсири ижтимоий тараққиётнинг устувор омили эканлигига оид хулосалардан ва таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурининг 4.4. Маҳалла тизимини янада такомиллаштириш, унинг ташкилий ва иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш соҳасида: “Маҳалланинг фуқаролар, айниқса ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашда, шунингдек, ижтимоий соҳадаги ишларининг самарадорлигини ошириш” каби вазифаларини амалга оширишда ҳамда партия ташаббуси билан республика болалар ва ўсмирлар нашрлари “Тонг юлдузи”, “Класс”, “Болалар спорти” газеталари, “Гʻунча” ва Гулхан” журналлари ҳамкорлигида мамлакатимиздаги барча умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ёзги таътил - “Миллий тикланиш” билан!” лойиҳаси доирасидаги миллий иншолар танлови Низомини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2022-йил 15-декабрдаги 02/02-260-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, уларнинг маънавий-маърифий, сиёсий-ҳуқуқий билимларини бойитиш, ўз Ватани, оиласи, дўст-у биродарларига бўлган муҳаббат, бағрикенглик, миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат туйғусини ошириш, жамиятдаги ўзгаришларга нисбатан мустақил фикр ва фуқаролик позициясини шакллантириш, уларнинг ёзма нутқини ривожлантириш ҳамда ёшларнинг ёзги таътил кунларини мазмунли ўтказишларига муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
ёшлар маънавий хавфсизлигини таъминлашда бағрикенглик феноменининг ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ қонуниятлари (ўзаро алоқадорлик, ворисийлик, такрорланиш, нотекислик), жамият маънавий тарққиёти билан алоқадор тамойиллари (юксак маданият, миллий юксалиш, ижтимоий стратегия) ва фанлараро хусусиятлари (психологик, политологик, социологик) илмий далилланган хулоса ва таклиф-тавсиялардан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 57-11/78 рақамли “Жойларда ижтимоий муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик назоратини кучайтириш” номли грант лойиҳасининг 11-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2022-йил 15-ноябрдаги 17-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар маънавий хавфсизлигини таъминлашда бағрикенглик туйғусини юксалтириш ва бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда инновацион дастурларни ишлаб чиқишда тегишли ёндошувларни такомиллаштиришга қаратилган амалий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш масалаларида муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
глобаллашув шароитида ёшларда бағрикенглик туйгʻусини шакллантиришига таъсир этувчи ахлоқий девиация, деградация, бегоналашув каби деструктив  омиллар динамикаси микро (ҳудудий) ва макро (жамият) даражаларда трансформацияланишига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИХ йўналишида белгиланган “Геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, терроризм, экстремизм, ақидапарастлик, одам савдоси, наркобизнес ва бошқа хатарли таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш” 40-банди “Мамлакатимиздаги кенг қамровли ислоҳотлар мазмунини аҳолининг турли қатламларига тушунтириш ва мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, диний ақидапарастлик ва экстремизмнинг бузғунчи ғояларидан огоҳ этишга қаратилган “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Ислом ақидапарастликни қоралайди”, “Ёшлар экстремизмга қарши”, “Маънавият одам ва олам халоскори”, “Миссионерлик: моҳият, мақсадлар, оқибатлар ва олдини олиш йўллари”, “Ислом терроризмга қарши” мавзуларида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 27-январдаги 02-22/67-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда ёшлар маънавий хавфсизлигини таъминлаш орқали миллий ҳамда диний бағрикенглик феноменини юксалтиришга хизмат қилган;
маънавий ҳавфсизликни таъминлашда ёшлар онгига ҳалоллик, адолат, сабр, қаноат, диёнат, хайрихоҳлик, риёзат, виждон, ҳақиқат, муҳаббат ва садоқат сингари ахлоқий тамойилларни интенсив равишда шакллантиришнинг ижтимоий механизмларига оид илмий-назарий таклиф-тавсиялардан Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил эфирга узатилган “Инсон қадри” ва “Ёшлар етакчисининг кундалиги” каби теледастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Жиззах вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 31-декабрдаги 10-12/1183-сон маълумотномаси). Натижада, ОАВларининг анъанавий роли ва уларнинг жамият кўзгуси сифатидаги асосий вазифаси, хусусан, ёшларни маънавий хавфсизлигини таъминлаш ва уларда инсонпарварлик ва бағрикенглик туйғуларини камол топтиришда муҳим омил сифатидаги фаоллиги ва ёшларни маънавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish