Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Бахтиёр Темуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоийнинг комил инсон консепсиясини ёшлар қалбига сингдиришда синергетик методологиянинг ўрни”, 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Fal375.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Тураев Бахтиёр Оманович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Эргашева Маҳбуба Хотамбековна фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Худойберганов Ровшан Худойберган ўғли фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади синергетик методология имкониятларига таянган ҳолда Алишер Навоийнинг комил инсон консепсиясининг онтологик ва гносеологик моҳиятини очиб бериш ҳамда уни ёшлар қалбига сингдиришнинг устувор жиҳатларини фалсафий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоий комил инсон консепсиясининг онтологик ва гносеологик моҳиятида намоён бўлувчи гуманизм ғояларини ёшлар ахлоқий тарбиясида доминант омил эканлиги синергетиканинг ночизиқли ёндашув тамойили воситасида асосланган;
 Алишер Навоийнинг комил инсонни тарбиялашга оид ғояларида “ўз-ўзини ташкиллаштириш”, “келажакнинг бугунга таъсири”, “бифуркация”, “флуктуация” каби синергетик тамойилларнинг намоён бўлиши аниқланган;
Алишер Навоий асарларида ёритилган комил инсон ғоясининг бунёдкорлик хусусиятлари аттрактор сифатида ижтимоий тизимда янги сифат ва хоссаларни вужудга келтирувчи онтологик омил бўлиб келиши исботланган;
глобаллашув шароитида юз бераётган ахлоқий деградация оқибатларини бартараф этишда Алишер Навоий маънавий меросининг система яратувчанлик табиати ижтимоий-регулятив таъсирга эгалиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоийнинг комил инсон консепсиясини ёшлар қалбига сингдиришда синергетик методологиянинг ўрнини аниқлаш масалаларини тадқиқ этиш асосида:
Алишер Навоий комил инсон консепсиясининг онтологик ва гносеологик моҳиятида намоён бўлувчи гуманизм ғояларини ёшлар ахлоқий тарбиясида доминант омил эканлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан чоп этилган “Ўрта аср Шарқ алломалари” энциклопедияси, “Маънавият: Асосий тушунчалар” изоҳли луғатини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022-йил 24-ноябрдаги 02-03/8963-сон маълумотномаси). Натижада баркамол авлод тарбиясига оид назарий хулосалар, амалий таклиф ҳамда методологик тавсиялар диний ўрта махсус биллим юртлари, олий таълим муассасалари ва шунингдек, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
Алишер Навоийнинг комил инсонни тарбиялашга оид ғояларида “ўзини-ўзи ташкиллаштириш”, “келажакнинг бугунга таъсири”, “бифуркация ва флуктуация” каби синергетик тамойилларнинг намоён бўлишига доир илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази томонидан нашр этилган “Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон” фотоалбомини тайёрлашда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 16-июлдаги ПҚ-5186-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Жаҳон илм-фани тараққиёти ва сивилизациясига ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ қилиш ҳамда янги юксалиш давридаги ютуқларни тарғиб қилиш” бўйича “Ёʻл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси марказининг 2022-йил 24-октябрдаги 783-сон маълумотномаси). Натижада Алишер Навоий маънавий меросида илгари сурилган комил инсон консепсияси моҳиятининг фалсафий-синергетик тадқиқига доир янги назарий билимларнинг ортишига хизмат қилган;
Алишер Навоий асарларида ёритилган комил инсон ғоясининг бунёдкорлик хусусиятлари аттрактор сифатида ижтимоий тизимда янги сифат ва хоссаларни вужудга келтирувчи онтологик омил эканлиги ҳамда глобаллашув шароитида юз бераётган ахлоқий деградация оқибатларини бартараф этишда Алишер Навоий маънавий меросининг система яратувчанлик табиати ижтимоий-регулятив таъсирга эгалигига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДУКнинг 2022-йил 7-ноябрдаги 02-30-1858-сон маълумотномаси). Натижада Алишер Навоий маънавий меросининг моҳияти кенг жамоатчиликка етказилиб, унинг конструктив жиҳатлари ёшларни миллий-маънавий қадриятларга юксак ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish