Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова  Гавҳар  Бегмуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Россия империясининг  Сирдарё вилоятига аҳолини кўчириш  сиёсати  ва унинг оқибатлари  (ХИХ асрнинг иккинчи ярми–ХХ аср бошлари), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tar709.
Илмий раҳбар: Ғоффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Хасанов Акрам Муминович тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Тўхтабеков Козимбек Азимбекович тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Сирдарё вилоятига аҳолини кўчириш сиёсати ва унинг оқибатлари масалаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Россия империясининг аҳолини Туркистонга кўчириш сиёсати асосан 4 та катта босқичда юз берганлиги, бу 1847-1881, 1881-1886, 1886-1903, 1903-1917 йилларга тўғри келиши ва Сирдарё вилоятига аҳолини кўчириш сиёсатининг бошланиши кўчиришнинг биринчи даври, яъни 1847–1881 йиллардан бошланганлиги очиб берилган;
Сирдарё вилоятига Россиянинг марказий раёнларидан аҳолини кўчириш Туркистон генерал-губернаторлиги бошқа вилоятларидан (Самарқанд, Фарғона)га нисбатан эртароқ бошланганлиги сабаблари, кўчиришдаги ўзига хос хусусиятлар, кўчирилганларни жойлаштириш билан боғлиқ муаммолар аниқлаштирилган;
вилоятга кўчирилган аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳаллий бошқарув билан Туркистон генерал-губернатори ва империя маъмурлари ўртасидаги муносабатлар, кўчиришни оммавий тус олиши омиллари, маҳаллий аҳоли ва кўчганлар ўртасидаги ўзаро зиддиятли муносабатлар туфайли келиб чиққан салбий ҳолатлар очиб берилган;
Сирдарё вилоятига кўчирилган аҳолининг Туркистон генерал-губернаторлиги бошқа вилоятларидаги (Эттисув вилоятида-казаклар, Каспиёрти вилоятида деҳқонлар ва асосан чорвадорлар, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида асосан деҳқонлар, шаҳар камбағаллари) кабилардан ижтимоий таркиби фарқланиши, уларнинг миллий-этник таркиби билан боғлиқ жиҳатлар далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Россия империясининг аҳолини Туркистонга кўчириш сиёсати асосан 4 та катта босқичда юз берганлиги, бу 1847-1881, 1881-1886, 1886-1903, 1903-1917 йилларга тўғри келиши ва Сирдарё вилоятига аҳолини кўчириш сиёсатининг бошланиши кўчиришнинг биринчи даври, яъни 1847–1881 йиллардан бошланганлиги ҳамда Сирдарё вилоятига Россиянинг марказий раёнларидан аҳолини кўчириш Туркистон генерал-губернаторлиги бошқа вилоятларидан (Самарқанд, Фарғона)га нисбатан эртароқ бошланганлиги сабаблари, кўчиришдаги ўзига хос хусусиятлар, кўчирилганларни жойлаштириш билан боғлиқ муаммолар аниқлаштирилганлиги доир таклиф ва тавсиялардан Самарқанд давлат университети профессори, тарих фанлари доктори Ш.Ғоффоровнинг 2021 йил СамДУ нашриётида чоп этилган “Ўзбекистонда таълим тизими тарихи” номли ўқув қўлланмасининг “ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошлари Туркистон ўлкасида маориф тизими” номли бўлимини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат университетининг 2022 йил 9 сентябрдаги 3827-сонл маълумотномаси). Диссертация маълумотлари ўқув қўлланмани ушбу даврга оид янги материаллар билан бойитишга хизмат қилган;
вилоятга кўчирилган аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳаллий бошқарув билан Туркистон генерал-губернатори ва империя маъмурлари ўртасидаги муносабатлар, кўчиришни оммавий тус олиши омиллари, маҳаллий аҳоли ва кўчганлар ўртасидаги ўзаро зиддиятли муносабатлар туфайли келиб чиққан салбий ҳолатлар очиб берилганлиги ҳамда Сирдарё вилоятига кўчирилган аҳолининг Туркистон генерал-губернаторлиги бошқа вилоятларидаги (Эттисув вилоятида-казаклар, Каспиёрти вилоятида деҳқонлар ва асосан чорвадорлар, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида асосан деҳқонлар, шаҳар камбағаллари) кабилардан ижтимоий таркиби фарқланиши, уларнинг миллий-этник таркиби билан боғлиқ жиҳатлар далилланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2023 йил 29 мартдаги 02-06-467-сон маълумотномаси). Натижада Россия империяси даврида Туркистон, жумладан Сирдарё вилоятига аҳолини қўчириш сиёсати бўйича янги тадқиқот материаллари асосида янада бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish