Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайруллаева Нодира Нематиллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Иқтисодиётнинг хизмат кўрсатиш соҳалари тилида метафоранинг ўрни (инглиз ва ўзбек тиллари қиёсида)», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil999.
Илмий раҳбар: Абузалова Мехринисо Кадировна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Жўраева Малоҳат Муҳаммадовна, филология фанлари доктори, профессор; Ходжаева Дилафруз Иззатиллоевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Инглиз ва ўзбек иқтисодий матнларида ишлатидиган метафораларнинг қўлланиш хусусиятларини тавсифлаш, таққослаш ҳамда улардаги дифференциал хосликларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек лингвомаданиятида иқтисодиётнинг хизмат кўрсатиш соҳалари тилидаги метафораларнинг генетик-кулътурологик, ижтимоий-тарихий ва лисоний-маданий омиллар таъсирида шаклланганлиги, метафоранинг иқтисодиёт тилидаги ўрни масалалари инсоният сивилизацияси босқичлари билан параллел равишда юзага келганлиги далилланган;
тадқиқ этилаётган тиллардаги иқтисодиётга оид метафораларнинг ўзига хослиги махсус семантика билан бевосита қўлланиши, унинг номинатив, информатив, мнемоник, матн ҳосил қилиш, эмоционал баҳолаш, конспирация, консептуал, тасвирий, ўйин, маросимий (ритуал), жанр ҳосил қилиш каби вазифаларда қўлланилиши ҳамда иқтисодий матнда акс этган иқтисодий тушунчаларни адресатга визуал, образли тарзда ифодалаш орқали етказиш имконини бериши асосланган;
қиёсланилаётган лингвомаданиятларда иқтисодий метафораларни маълум бир лисоний маъновий гуруҳга ажратишда семантик омил бирламчи аҳамиятга эга эканлиги, уларни маълум бир мавзувий гуруҳга ажратиш чегараланмаганлиги ҳар қандай замон ва маконда метафораларни яратиш имконияти, метафоранинг семантик табиатидан келиб чиққан ҳолда уларни маълум бир лисоний маъновий гуруҳларга ажратиш мавқеи аниқланган;
ўзбек тилидаги хизмат кўрсатиш соҳаларида қўлланувчи иқтисодий метафораларнинг келиб чиқиши ва исте'молга киритилишида инглиз тилининг доминантлиги, мазкур метафораларнинг ривожланган мамлакатларда хизматлар устунлик қиладиган иқтисодиёт характерли эканлиги, ўзбек миллий иқтисодиёти эса асосан қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноатига асослангани ва бу ҳолат тилда ҳам ўз ифодасини топиши билан изоҳланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги иқтисодиётнинг хизмат кўрсатиш соҳалари тилида метафораларни ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги иқтисодиётнинг хизмат кўрсатиш соҳалари тилидаги метафораларнинг генетик-кулътурологик, ижтимоий-тарихий ва лисоний-маданий омиллар таъсирида шаклланганлиги, метафоранинг иқтисодиёт тилидаги ўрни масалалари инсоният сивилизацияси босқичлари билан параллел равишда юзага келганлигига оид назарий хулосалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020 йилларда бажарилган ФЗ-2016-0908165532 “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022-йил 15-ноябрдаги  321-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларидаги иқтисодиётнинг хизмат кўрсатиш соҳалари тилидаги метафораларнинг талқин ва тадқиқи мавжуд дастурлар ва қўлланмаларда кенг фойдаланилиб, таълим жараёнида соҳалар бўйича сўз бойлиги самарадорлигини оширишга хизмат қилган;   
тадқиқ этилаётган тиллардаги иқтисодиётга оид метафораларнинг ўзига хослиги махсус семантика билан бевосита қўлланиши, унинг номинатив, информатив, мнемоник, матн ҳосил қилиш, эмоционал баҳолаш, конспирация, консептуал, тасвирий, ўйин, маросимий(ритуал), жанр ҳосил қилиш каби вазифаларда қўлланилиши ҳамда иқтисодий матнда акс этган иқтисодий тушунчаларни адресатга визуал, образли тарзда ифодалаш орқали етказиш имконини беришига оид назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2021 йилларда бажарилган А-ОТ-2021-2 “Тиббиётга оид атамалар электрон платформасини яратиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 11-ноябрдаги  04/1-3092-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари икки тил доирасидаги иқтисодий метафоралар таҳлилига асосланган соҳа луғатларини яратишга оид янги илмий манба ва маълумотлар билан бойиган.
қиёсланилаётган тиллардаги иқтисодиётнинг хизмат кўрсатиш соҳалари тилидаги метафораларнинг фанлараро табиати ва ягона талқинда ишлатиладиган тушунча маъносини етарли даражада етказиш зарурати билан боғлиқ бўлган фиксация ва қўлланилиш соҳасидаги метафораларни бевосита тартибга солиш зарурлиги билан боғлиқ хулосалардан Бухоро давлат университетида 2018-2019-йилларда бажарилган АҚШнинг “ФЕП- фаcултй энричмент програм” мавзусидаги хорижий илмий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2022-йил 23-апрелдаги 05-01-0817-сон маълумотномаси). Натижада иқтисодий метафоралардан мулоқотда фикр ифодалашга доир янги маълумотлар масалаларини кўриб чиқишда зарурий илмий манба бўлиб хизмат қилган;
ўзбек тилидаги хизмат кўрсатиш соҳаларида қўлланувчи иқтисодий метафораларнинг келиб чиқиши ва исте'молга киритилишида инглиз тилининг доминантлиги, мазкур метафораларнинг ривожланган мамлакатлар учун хизматлар устунлик қиладиган иқтисодиёт характерли эканлиги, ўзбек миллий иқтисодиёти эса асосан қишлоқ хўжалиги, шунингдек, тоғ-кон саноатига асослангани ва бу ҳолат тилда ҳам ўз ифодасини топиши билан изоҳланиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза” каби туркум кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 4-ноябрдаги 1/275-сон маълумотномаси). Натижада телекомпания ижодий жамоасининг соҳавий, кенг омма тингловчиларининг лингвокултурологик билимлари бойитилишига, инглиз ва ўзбек тилларида иқтисодий метафораларнинг ўрнини, мазмун-моҳиятини, билдирилган фикрни телетомошабинларга мантиқий етказишни бойитишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish