Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжаева Фотима Набихоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аҳмад Ғаззолий тасаввуфий қарашларининг фалсафий асослари”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fal623.
Илмий раҳбар: Музаффаров Фируз Давронович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Рўзметова Гулноз Мирахроровна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қодиров Муҳаммаджон, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади Аҳмад Ғаззолий илмий-маърифий қарашларининг тасаввуфий-фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Аҳмад Ғаззолийнинг тасаввуф тарихидаги ирфоний-фалсафий ғоялар ривожига фиқҳ, мусулмон дунёси ва юнон илм-фани каби ақлий-интеллектуал анъаналар асосида ҳисса қўшганлиги, исломда Қуръон, Сунна, Калом ғоялари, тасаввуфда ишқ ва завқ-шавқ ҳамда гўзал ахлоқий фазилатлар сифатида илгари сурган “ақл”, “илм”, “ҳилм”, “шукр”, “сабр” омилларига аҳамият берадиган сўфийлик йўлининг янги заминларини ишлаб чиққанлиги асослаб берилган;
мутафаккирнинг “Баҳрул ҳақиқат” (Ҳақиқат уммони) асаридаги “яқин”, “ҳайрат”, “ҳаёт”, “бақо”, “висол”, “риоят” ва “фақр” каби мақомларнинг инсон қалби ва ахлоқининг камолотида, илм олиш, ижобий ахлоқий фазилатларни жамлаш, комилликка эришишда “уммонларни ошиб ўтиш йўли” эканлиги ҳамда Ғарб ва Шарқ тасаввуф илмига фалсафий, маданий ва ахлоқий қарашлари орқали таъсир ўтказганлиги аниқлаштирилган;
Аҳмад Ғаззолийнинг “Савониҳ ул-ъушшоқ” ишқ ҳақида ёзилган форс тилидаги асарида ошиқ (сулук) ва машуқ (Ҳақ)нинг ички қалбдаги ишқ ҳолати, маъшуқанинг ошиқ устидан мутлақ ҳукмронлиги, бирлик ва фазилат, ишқ ва айрилиқ, ишқ ва рашк каби тушунчаларнинг сайр-у сулук (тариқат, Аллоҳга ошиқлик йўли)да қудсий ҳақиқатга олиб бориши, турли оризалар (аксиденсиялар) ва иллатлар (сабаблар)дан халос этиши, комилликка етаклаши ва уйғунлашуви асосланган;
мутафаккирнинг маънавий меросида илгари сурилган қалб ва маърифат “муҳаббат”нинг асоси, тавҳид қабнинг бурчи ва Ҳақ висолига эришиш йўллари тўғрисидаги қарашларнинг тақво (гуноҳга сабаб бўладиган ҳаракатлардан сақланиш), сидқ (тоғрилик, ростғойлик, илм каби тамойиллари инсонни иззат, каромат, юксак мартаба, шариатга риоят, виқор (вазминлик)га хос дунёвий даражага, Аллоҳнинг атоси, қадр-қиймат ва ҳусн-жамол, ризолик, раҳмат, неъмат, шафоатга хос охират даражаларига васф қилиши далилланган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳмад Ғаззолий тасаввуфий қарашларининг фалсафий асосларини тадқиқ этиш бўйича олинган хулосалар асосида:
Аҳмад Ғаззолийнинг тасаввуф тарихидаги ирфоний-фалсафий ғоялар ривожига фиқҳ, мусулмон дунёси ва юнон илм-фани каби ақлий-интеллектуал анъаналар асосида ҳисса қўшганлиги, исломда Қуръон, Сунна, Калом ғоялари, тасаввуфда ишқ ва завқ-шавқ ҳамда гўзал ахлоқий фазилатлар сифатида илгари сурган “ақл”, “илм”, “ҳилм”, “шукр”, “сабр” омилларига аҳамият берадиган сўфийлик йўлининг янги заминларини ишлаб чиққанлигига доир илмий-назарий хулосаларидан “Бухоро мероси” илмий-тадқиқот марказининг Бухоро вилоят Халқ депутатлари Кенгаши ҳузуридаги жамоатчилик фондининг 2019-йил 6-ноябрдаги 10-01/3-сон “Ижтимоий шериклик доирасида Абу Ҳавс Кабир муқаддас қадамжосини ободонлаштириш, маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот чоралари амалга ошириш” (2019-2020 йй) амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (“Бухоро мероси” илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 28-мартдаги 5-сон маълумотномаси). Натижада, ислом дини ва фалсафаси, тасаввуф таълимотининг ёш авлод маънавий оламини бойитиш, мафкуравий иммунитетини оширишда маърифий дунёқараш ҳамда фалсафий мушоҳадасини кенгайтиришга хизмат қилган;
мутафаккирнинг “Баҳрул ҳақиқат” (Ҳақиқат уммони) асаридаги “яқин”, “ҳайрат”, “ҳаёт”, “бақо”, “висол”, “риоят” ва “фақр” каби мақомларнинг инсон қалби ва ахлоқининг камолотида, илм олиш, ижобий ахлоқий фазилатларни жамлаш, комилликка эришишда “уммонларни ошиб ўтиш йўли” эканлиги ҳамда Ғарб ва Шарқ тасаввуф илмига фалсафий, маданий ва ахлоқий қарашлари орқали таъсир ўтказганлигига оид илмий хулосалар ва амалий тавсиялардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил январ-феврал ойларидаги “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза” каби кўрсатувларларини ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 9-июндаги 09-02-145-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида миллий ва диний бағрикенгликни шакллантириш, илм олишга интилишни рағбатлантириш ва ундаш, ахлоқий тарбияни ривожлантириш ва тажовузкор радикал ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашда ижобий таъсири эътироф этилган;
Аҳмад Ғаззолийнинг “Савониҳ ул-ъушшоқ” ишқ ҳақида ёзилган форс тилидаги асарида ошиқ (сулук) ва машуқ (Ҳақ)нинг ички қалбдаги ишқ ҳолати, маъшуқанинг ошиқ устидан мутлақ ҳукмронлиги, бирлик ва фазилат, ишқ ва айрилиқ, ишқ ва рашк каби тушунчаларнинг сайр-у сулук (тариқат, Аллоҳга ошиқлик йўли)да қудсий ҳақиқатга олиб бориши, турли оризалар (аксиденсиялар) ва иллатлар (сабаблар)дан халос этиши, комилликка етаклаши ва уйғунлашувига доир илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Низоми ИИ “Марказнинг асосий вазифалари ва функсиялари” бобида белгиланган қўлёзмалар каталогини яратиш бандини ижро этишда ҳамда ижтимоий буюртма асосида чоп этилган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” китоб мазмунига синдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 15-июндаги 02/287-сон маълумотномаси). Натижада, ислом дини ва фалсафаси, тасаввуф таълимотининг ёш авлод маънавий оламини бойитиш, мафкуравий иммунитетини оширишда маърифий дунёқараш ҳамда фалсафий мушоҳадасини кенгайтиришга хизмат қилган;
мутафаккирнинг маънавий меросида илгари сурилган қалб ва маърифат “муҳаббат”нинг асоси, тавҳид қабнинг бурчи ва Ҳақ висолига эришиш йўллари тўғрисидаги қарашларнинг тақво (гуноҳга сабаб бўладиган ҳаракатлардан сақланиш), сидқ (тоғрилик, ростғойлик, илм каби тамойиллари инсонни иззат, каромат, юксак мартаба, шариатга риоят, виқор (вазминлик)га хос дунёвий даражага, Аллоҳнинг атоси, қадр-қиймат ва ҳусн-жамол, ризолик, раҳмат, неъмат, шафоатга хос охират даражаларига васф қилишига оид илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом сивилизация марказининг “Жаҳон илм-фани тараққиёти ва сивилизациясига ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ қилиш ҳамда янги юксалиш давридаги ютуқларни тарғиб қилиш бўйича “Йўл харитаси” асосида қўлёзмалар каталогини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом сивилизация марказининг 2023-йил 16-июндаги 08-17/513-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот хулосалари, таклиф ва тавсиялари исломшунослик соҳасига оид илмий тўплам ва китобларни бойитишга, ёшларни илм-маърифатга даъват этишга, миллийлик ва динийлик ўртасидаги уйғунлик моҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган медиа маҳсулотлар, илмий ишланма ва тавсияларни тайёрлашга ислом манбаларини ўрганиш бўйича ўқув курслари ва Китобат илми мактабини ташкил этишда методологик асоси сифатида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish