Sayt test rejimida ishlamoqda

Исламов Камол Ташкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Марказий Осиё ва Европа Ренессансининг ўзига хос хусусиятлари (тарихий-фалсафий таҳлил)”, 09.00.03 - Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fal803.
Илмий раҳбар: Машарипова Гуларам Камиловна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Шодмонов Қурбон Бадриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тўраев Бахтиёр Оманович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Марказий Осиё ва Европа Ренессансининг диалектик алоқадорлиги ва фарқли жиҳатларини аниқлаштириш ҳамда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдаги аҳамиятини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий Осиё ва Европа алломаларининг илмий-фалсафий ва маънавий меросини қиёсий тадқиқ этиш асосида уларнинг дунёвийлик ва рационализм устуворлиги, табиий-илмий билимлар ривожи, илм-фанни улуғлаш каби умуминсоний принциплар таянгани ҳамда Шарқ алломалари таъсирида Ғарбда дунёвий билимлар, фан қонуниятига хос хусусиятлар ва бошқарувнинг демократик илдизлари шаклланганлиги, ундан фойдаланишнинг ижтимоий-фалсафий тафаккур ривожига субстансионал таъсири асослаб берилган;
Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмийнинг “Китоб ал-амал би-л-астурлобот” (Астурлоблар билан амал тутиш ҳақида китоб) рисоласи ХИИ аcп ўрталарига келиб, “Муқаддас Рим империяси”да, Австрия ва Германияда, умуман Шарқ ва Ғарб кундалик ҳаёти талаби ва эҳтиёжларини эътиборга олган ҳолда олимлар ва ҳунармандлар учун арифметика ва янги ҳисоблаш тизимини ишлаб чиқилишига, ўнлик позицион ҳисоблаш системасининг ва рақамларнинг тарқалишида муҳим аҳамият касб этганлиги далилланган;
Ғарбда ХИВ-ХВ асрларда оламнинг илмий манзараси ва космологик таълимотлар ривожига Абу Райҳон Берунийнинг гелиосентрик консепсияси табиат фалсафасининг ривожига, унинг табиий ва сунъий танланиш, ривожланиш аномалияси каби мураккаб онтологик муаммоларини ҳал этишда ва ақлнинг юқори аҳамияти, билишга интилиш ва манфаатдорлик каби гносеологик асосларини бойитишга ҳисса қўшганлиги аниқлаштирилган;
Шарқ ва Ғарбда яратилган астрономик ғоялар жўғрофий иқтисодиётда амалий қўлланилгани ва Буюк Ипак йўли орқали мамлакатлар тараққиётига муҳим ҳисса қўшганлиги, инсон фақат моддий бойликка эмас, кўпроқ маънавий бойлик, эътиқод ва имон томон интилишига оид консепсиялар компаративистик жиҳатдан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Марказий Осиё ва Европа Ренессансининг ўзига хос хусусиятларни ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Марказий Осиё ва Европа алломаларининг илмий-фалсафий ва маънавий меросини қиёсий тадқиқ этиш асосида уларнинг дунёвийлик ва рационализм устуворлиги, табиий-илмий билимлар ривожи, илм-фанни улуғлаш каби умуминсоний принциплар таянгани ҳамда Шарқ алломалари таъсирида Ғарбда дунёвий билимлар, фан қонуниятига хос хусусиятлар ва бошқарувнинг демократик илдизлари шаклланганлиги, ундан фойдаланишнинг ижтимоий-фалсафий тафаккур ривожига субстансионал таъсирига оид илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Хоразм Маъмун Академиясида бажарилган А-ФА-2019-9-рақамли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” (2019-2022 йй) амалий лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Хоразм Маъмун Академиясининг 2023-йил 10-апрелдаги 78/1-23-сон маълумотномаси). Натижада, Марказий Осиё ва Европа алломалари меросига бағишланган маълумотларни бойитишга, мазкур материаллар мавзуга оид тарғибот ишларида материал сифатида, шунингдек амалий грант лойиҳасининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмийнинг “Китоб ал-амал би-л-астурлобот” (Астурлоблар билан амал тутиш ҳақида китоб) рисоласи ХИИ аcп ўрталарига келиб, “Муқаддас Рим империяси”да, Австрия ва Германияда, умуман Шарқ ва Ғарб кундалик ҳаёти талаби ва эҳтиёжларини эътиборга олган ҳолда олимлар ва ҳунармандлар учун арифметика ва янги ҳисоблаш тизимини ишлаб чиқилишига, ўнлик позицион ҳисоблаш системасининг ва рақамларнинг тарқалишида муҳим аҳамият касб этганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан, 2023 йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИИИ йўналишида белгиланган “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” 41-банди “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш орқали аҳоли ўртасида миллий бирдамлик, ватанга садоқат, миллий ўзлигидан фахрланиш туйғуларини кучайтириш” мавзусидаги тарғибот ишларини ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 20-апрелдаги 02-22/359-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз ёшларни ижтимоий-сиёсий дунёқарашини шакллантиришда Марказий Осиё ва Европа алломаларининг илмий, фалсафий ва ижтимоий муносабатларига оид қарашлари ёшларимизни ватанпарварлик, фидоийлик, тадбиркорлик, ишбилармонлик, инновацион ғояларни яратиш руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
Ғарбда ХИВ-ХВ асрларда оламнинг илмий манзараси ва космологик таълимотлар ривожига Абу Райҳон Берунийнинг гелиосентрик консепсияси табиат фалсафасининг ривожига, унинг табиий ва сунъий танланиш, ривожланиш аномалияси каби мураккаб онтологик муаммоларини ҳал этишда ва ақлнинг юқори аҳамияти, билишга интилиш ва манфаатдорлик каби гносеологик асосларини бойитишга ҳисса қўшганлигига доир илмий янгиликлар ва умумлашмалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023 йил эфирга узатилган “Мавзу” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлаш ва суратга олишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокампанияси “Ўзбекистон телеканали” давлат муассасасининг 2023-йил 22-майдаги 06-50-982-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувни янги материаллар, фактик маълумотлар билан бойитилишига, телетомошабинларнинг дунёқараши кенгайишига хизмат қилган;
Шарқ ва Ғарбда яратилган астрономик ғоялар жўғрофий иқтисодиётда амалий қўлланилгани ва Буюк Ипак йўли орқали мамлакатлар тараққиётига муҳим ҳисса қўшганлиги, инсон фақат моддий бойликка эмас, кўпроқ маънавий бойлик, эътиқод ва имон томон интилишига оид консепсияларга оид илмий хулосалар ва янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг юксак интеллектуал салоҳиятга эга ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятида, хусусан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган “Ёшлар фестивали” кўрик танлови дастурининг ИИ-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи марказий Кенгашининг 2023-йил 26-апрелдаги 04-13/338-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари ҳудудида Марказий Осиё ва Европа алломалар меросига бағишланган китобхонлик, ватанпарварлик, фидойилик, Ватанга садоқатлилик, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, алтуризм соҳаларидаги ишларни самарали ташкил қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish