Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғовсидинов Маъруф Насридин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Й.Э.Бертелс ижодида Абдураҳмон Жомий фалсафий-тасаввуфий қарашлари таҳлили”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fal617.
Илмий раҳбар: Бозоров Мустафо Жабборович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08
Расмий оппонентлар: Намозов Бобир Бахриевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ахмедова Зебинисо Азизовна, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Й.Бертелс илмий меросида Абдураҳмон Жомий фалсафий-тасаввуфий қарашларининг роли ҳамда назарий ва амалий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шарқшунос Бертелснинг “Навоий ва Жомий” асаридаги Абдураҳмон Жомий маънавий мероси Шарқ халқлари маданиятининг уйғунлигини асослашда, форс ва турк адабиётини қиёслашда, риторика, ахлоқ, шеърият, фалсафа, астрономия ва мусиқа соҳалари ривожига таъсир ўтказганлиги ҳамда мутафаккир дунёқараши шаклланишида сўфийлик мактабининг кенг тарқалиши ва Қуръонни шарҳлаш, фиқҳ, тасаввуфнинг назарий ва амалий асослари каби диний илмлар билан бир қаторда математика, астрология, астрономия, мусиқашунослик, фалсафа, ахлоқ каби дунёвий илмлар таъсири аниқлаштирилган;
Бертелс таълимотида Жомий меросидаги билимнинг рационал-мантиқий асосга эга бўлиши, мутлақ ва метафизик билимлар интуитив идрок тўғрисидаги ғояларнинг машаққат ва зўравонликларни енгиб ўтишда, гуманизмни тарғиб этиш, инсон қадрини юксалтиришдаги зарурати ҳамда тасаввуфнинг ғоявий тараққиёти, оқим ва йўналишларнинг бир-бирига тасири, узвий муштараклиги, илмга даъват қилиш, инсон маънавиятига эҳтиром каби хусусиятлари асослаб берилган;
Й.Бертелснинг “Жомий” асари асосида нақшбандийлик тариқатига хос “ваҳдат ул-вужуд” консепсияси Абдураҳмон Жомийнинг мутлақ борлиқ шакллари (мавжудлик моҳияти, субстанция ва мавжудлик, Аллоҳнинг мавжудлиги) ғояларига ҳамоҳанглиг ҳамда бу тариқатдаги бағрикенглик, халқчиллик, анʼанавийлик ва замонавийликнинг гармонияси, халқнинг манфаатини ҳимоя қилиш, камтар, адолатли, инсонпарвар, мард ва жасоратли меҳр-шафқатли, маърифатли, ҳалол бўлиш каби ахлоқий тамойилларнинг ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясидаги аҳамияти очиб берилган;
Й.Бертелс илмий меросида Жомийнинг теософик, тасаввуф табиати, сўфийларнинг тажрибаларига оид қарашларининг умумтасаввуфий моҳияти ҳамда тасаввуфга хос “сафар дар ватан”, комил инсон, маънавий покланиш ва такомиллашиш орқали руҳий камоликка эришиш тамойилларининг конструктив аҳамияти ва ҳурфикрлиликка, илмли боʼлишга чорловчи баркамол инсонни тарбиялашга оид ғояларининг праксеологик хусусиятлари асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Й.Э.Бертелс ижодида Абдураҳмон Жомий  ижтимоий, фалсафий-тасаввуфий қарашлари моҳиятини илмий жиҳатдан тадқиқ қилиш боʼйича олинган натижалар асосида:
шарқшунос Бертелснинг “Навоий ва Жомий” асаридаги Абдураҳмон Жомий маънавий мероси Шарқ халқлари маданиятининг уйғунлигини асослашда, форс ва турк адабиётини қиёслашда, риторика, ахлоқ, шеърият, фалсафа, астрономия ва мусиқа соҳалари ривожига таъсир ўтказганлиги ҳамда мутафаккир дунёқараши шаклланишида сўфийлик мактабининг кенг тарқалиши ва Қуръонни шарҳлаш, фиқҳ, тасаввуфнинг назарий ва амалий асослари каби диний илмлар билан бир қаторда математика, астрология, астрономия, мусиқашунослик, фалсафа, ахлоқ каби дунёвий илмлар таъсирига доир илмий янгилик ва назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий Университетида бажарилган КА-3-007-рақамли “Ўзбекистонда фан ва таълим интеграциялашуви жараёнининг ижтимоий, маънавий-ахлоқий, консептуал фалсафий муаммолари таҳлили” (2019-2020 йй) амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг 2023-йил 15-июндаги 04/11-3702-сон маълумотномаси). Натижада, амалий илмий-тадқиқот лойиҳасини янада такомиллаштиришга ва кенг жамоатчиликка Й.Бертелс томонидан нақшбандийлик тариқатининг Жомий меросидаги ўрни ва маънавий-ахлоқий тарбиядаги аҳамияти борасида олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг заруриятини асослашга хизмат қилган;
Бертелс таълимотида Жомий меросидаги билимнинг рационал-мантиқий асосга эга бўлиши, мутлақ ва метафизик билимлар интуитив идрок тўғрисидаги ғояларнинг машаққат ва зўравонликларни енгиб ўтишда, гуманизмни тарғиб этиш, инсон қадрини юксалтиришдаги зарурати ҳамда тасаввуфнинг ғоявий тараққиёти, оқим ва йўналишларнинг бир-бирига тасири, узвий муштараклиги, илмга даъват қилиш, инсон маънавиятига эҳтиром каби хусусиятларига оид умумлашма ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро тадқиқот марказининг илмий-маданий каталоглар, албомлар, илмий-амалий материаллар базасини такомиллаштиришда, юртимиз ҳудудида ВИИИ-ХВИ асрларда яшаган 650 нафар Шарқ аллома ва мутафаккирлари ҳақидаги буюртма асосида чоп этилган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” номли энциклопедиясини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро тадқиқот марказининг 2023-йил 19-январдаги 02/26-сон маълумотномаси). Натижада, Ўрта асрлар фалсафий-ахлоқий ва тасаввуф-шеърий ғоялари Жомий дунёқараши шаклланишига сезиларли таъсир кўрсатганлиги, Е.Э.Бертелс Жомийнинг қўлёзма асарларини ўрганган ҳолда унинг сўфий-пантеистик қарашларини таҳлил қилганлиги нашр этилган энциклопедиянинг мавзуларини илмий манбалар билан бойитишга хизмат қилган;
Й.Бертелснинг “Жомий” асари асосида нақшбандийлик тариқатига хос “ваҳдат ул-вужуд” консепсияси Абдураҳмон Жомийнинг мутлақ борлиқ шакллари (мавжудлик моҳияти, субстанция ва мавжудлик, Аллоҳнинг мавжудлиги) ғояларига ҳамоҳанглиг ҳамда бу тариқатдаги бағрикенглик, халқчиллик, анʼанавийлик ва замонавийликнинг гармонияси, халқнинг манфаатини ҳимоя қилиш, камтар, адолатли, инсонпарвар, мард ва жасоратли меҳр-шафқатли, маърифатли, ҳалол бўлиш каби ахлоқий тамойилларнинг ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясидаги аҳамиятига доир илмий янгиликлар, таклиф ва тавсияларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 6-январ куни эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатув ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 11-январдаги 01-07/3-сон маълумотномаси). Натижада, Жомий илмий меросини тадқиқ этишда у яшаган давр ижтимоий-маданий, иқтисодий-сиёсий аҳвол, илм-фан ва маданият ривожи мутафаккир ижодини ёритишга, маънавий меросининг ўзига хос жиҳатлари, ахлоқий тарбия ривожида тутган ролини аниқлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Й.Бертелс илмий меросида Жомийнинг теософик, тасаввуф табиати, сўфийларнинг тажрибаларига оид қарашларининг умумтасаввуфий моҳияти ҳамда тасаввуфга хос “сафар дар ватан”, комил инсон, маънавий покланиш ва такомиллашиш орқали руҳий камоликка эришиш тамойилларининг конструктив аҳамияти ва ҳурфикрлиликка, илмли боʼлишга чорловчи баркамол инсонни тарбиялашга оид ғояларининг праксеологик хусусиятларига оид назарий хулосалар ва амалий тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021-2022-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ВИ “Аҳолининг интернетдаги жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш маданиятини ошириш, ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга оид чора-тадбирлар” асосида ташкил этилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 10-февралдаги 03-22/122-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда Й.Э.Бертелс илмий тадқиқотларида Шарқ мутафаккирлари ва Жомий маънавий меросининг фалсафий таҳлил қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish