Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафаров Улуғбек Турсуновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маданий жараёнлар трансформациясида ёшлар этикасини шакллантириш омиллари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fal869.
Илмий раҳбар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Назаров Қиём Нормерзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Яхшиликов Жўравой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув ва интеграсиялашув дасврида маданий жараёнлар трансформациясининг ёшлар ахлоқини шакллантиришга хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобаллашув ва интеграсиялшувнинг кучайиб бориш шароитида ижтимоий-маданий жараёнларнинг трансформациясига хос хусусиятлар (ўз-ўзини ташкил этиш, бошқариш ва идентиклик)нинг синергетик моҳияти ҳамда таълим тизими ва илм-фанни ривожлантириш, халқаро маданий алоқаларни самарали ташкил этиш каби методологик асослари, миллий-маънавий қадриятларни тиклаш, миллий ўзликни англаш ва инсонпарварликни тарғиб этиш каби ижтимоий моҳияти очиб берилган;
миллий маданиятларнинг жаҳон маданияти билан уйғунлашувида миллий қадриятларга раҳна солувчи ҳақиқатни сохталаштириш, сиёсий ва диний экстремизм каби ғоявий таҳдидларни олдини олишда ёшлар ахлоқини такомиллаштиришнинг замонавий механизмларини танқидий фикрлаш, ўзаро таъсир ўтказиш ва мулоқот қилиш қобилиятига, ижодий ёндошишга йўналтирилган креатив методлари такомиллаштирилган;
маънавий тараққиётни таъминлашда ёшлар ахлоқий маданиятини шакллантиришнинг муомала одоби, ижтимоий муносабатларга киришиш ва касб этикаси каби ички, адолатлилик, бағрикенглик ва ҳалоллик каби ташқи хусусиятлари асосида жамиятда узлюксиз маънавий тарбия консепсиясини амалга ошириш хусусиятлари такомиллаштирилган;
Янги Ўзбекистонда ёшларга ўз салоҳиятини ривожлантириш учун имкониятларни яратиш, маънавий баркамол авлодни тарбиялаш шароитида маданий жараёнларнинг янгиланишига хос Ватанга садоқат, тадбиркорлик, иродалилик, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, меҳнацеварлик каби фазилатларни ҳамда залолатга бошловчи бузғунчи ғояларга карши соғлом дунёқарашни шакллантириш орқали маънавиятини юксалтириш омилларини асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маданий жараёнлар трансформациясида ёшлар этикасини шакллантириш омиллари доирасида амалга оширилган тадқиқот иши натижалари асосида:
глобаллашув ва интеграсиялшувнинг кучайиб бориш шароитида ижтимоий-маданий жараёнларнинг трансформациясига хос хусусиятлар (ўз-ўзини ташкил этиш, бошқариш ва идентиклик)нинг синергетик моҳияти ҳамда таълим тизими ва илм-фанни ривожлантириш, халқаро маданий алоқаларни самарали ташкил этиш каби методологик асослари, миллий-маънавий қадриятларни тиклаш, миллий ўзликни англаш ва инсонпарварликни тарғиб этишга доир илмий янгиликлар ва таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг 47-09/07-13-сон “Китобхонликка янги қадам” номли грант лойиҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг 2022-йил 25-октябрдаги 23/1-608-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасидаги глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи ғоявий, мафкуравий хуружларига қарши курашишнинг замонавий-ўзига хос механизмларидан кенг фойдаланиш, хусусан, лойиҳа доирасидаги миллий ахлоқий нормаларни тарғиб етувчи миллий адабиётлар базасини шакллантириш ва тарғибот тадбирларини илмий-амалий аҳамиятини ошишига хизмат қилган;
миллий маданиятларнинг жаҳон маданияти билан уйғунлашувида миллий қадриятларга раҳна солувчи ҳақиқатни сохталаштириш, сиёсий ва диний экстремизм каби ғоявий таҳдидларни олдини олишда ёшлар ахлоқини такомиллаштиришнинг замонавий механизмларини танқидий фикрлаш, ўзаро таъсир ўтказиш ва мулоқот қилиш қобилиятига, ижодий ёндошишга йўналтирилган креатив методлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар, илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2019-йил 1-ноябрдаги ВИ Сездида тасдиқланган Дастури ИВ. Ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, мамлакатдатаълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ этишнинг устувор йўналишлари бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2022-йил 20-октябрдаги 02/01-216-сон маълумотномаси). Натижада, глобаллашаётган дунёнинг ўзига хос жиҳатлари борасидаги билим ва кўникмаларни юксалтириш юзасидан ташкил қилинган ўқувларнин мазмунан бойишига хизмат қилган;
маънавий тараққиётни таъминлашда ёшлар ахлоқий маданиятини шакллантиришнинг муомала одоби, ижтимоий муносабатларга киришиш ва касб этикаси каби ички, адолатлилик, бағрикенглик ва ҳалоллик каби ташқи хусусиятлари асосида жамиятда узлюксиз маънавий тарбия консепсиясини амалга ошириш хусусиятларига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021-2022 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ИХ йўналиши 37 банди “Геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, турли маънавий таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш ҳамда бу борадаги халқаро тажрибани ўрганиш”га қаратилган тарғибот ишларини ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 26-октябрдаги 02-22/386-сон маълумотномаси). Натижада, дессиртасияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар бугунги кунда мамлакатимизда миллий ғурур, ватанпарварлик, инсонийлик каби хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган кучли маънавиятли баркамол ёшларни тарбиялашга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда ёшларга ўз салоҳиятини ривожлантириш учун имкониятларни яратиш, маънавий баркамол авлодни тарбиялаш шароитида маданий жараёнларнинг янгиланишига хос Ватанга садоқат, тадбиркорлик, иродалилик, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, меҳнацеварлик каби фазилатларни ҳамда залолатга бошловчи бузғунчи ғояларга карши соғлом дунёқарашни шакллантириш орқали маънавиятини юксалтириш омилларифа оид амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ёшлар сиёсатини амалга оширишга қаратилган тарғибот тадбирларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисида НИЗОМнинг “ИИИ. Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари ва функсиялари” бобида белгиланган амалий лойиҳаларни ташкиллаштиришда ва самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022-йил 24-октябрдаги 2-13-23-3496-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга ҳамда трансформация жараёнларида ёшлар этикаси, глобаллашаётган дунёнинг ўзига хос жиҳатлари борасидаги билим ва кўникмаларини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish