Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаева Юлдуз Алписовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кардиоген этиологияли ўткир инсультларда клиник-патоморфологик ўзгаришларнинг корреляцияси», 14.00.15 – Патологик анатомия, 14.00.13 – Неврология, (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Tib859.
Илмий маслаҳатчилар: Турсунов Хасан Зияевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахимбаева Гульнара Сатторовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Назарова Жанна Авзаровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Дауреханов Асатай Маметович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кардиоген этиологияли инсультларнинг патоморфологик параллеллар асосида касалликнинг патогенетик даволаш тамойилларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мия, юрак, миядан ташқари ва интрацеребрал артериялардаги атеросклеротик ўзгаришларни комплекс баҳолашда уйқу ва вертебробазилар тизимларнинг артериал ҳавзаларида турли ўлчамдаги мия инфарктининг пайдо бўлишида обструктив атеротромбоз ва цереброваскуляр етишмовчилиги механизмининг ўрни исботланган;
миянинг каротид, вертебробазилар ва иккала артериал ҳавзаларининг кўплаб инфарктларининг асосий сабабларининг атеросклероз ривожланиши билан кардиоген хусусиятларини ўзгартириш имконияти исботланган;
миянинг каротид ва вертебробазилар ҳавзаларининг кўплаб инфарктлари сабаблари алоҳида инфарктларнинг сабабларига мос келиши, миянинг иккала артериал тизими ҳавзаларининг бир нечта инфарктлари асосан тамдем атеростеноз билан боғлиқлиги исботланган;
юрак патологияли ишемик инсультларда маҳаллий яллиғланиш реакцияларининг ривожланиши, яллиғланишга қарши даражадаги эрта ошиши ва яллиғланишга қарши цитокинлар даражасининг кечикиши, клиник кўринишни кучайтирувчи цитокинлар, TNF-α нинг пасайиши ва ИЛ-10  нинг ошиши инсультнинг кечиши ва ривожланишининг башоратлаш тартибини  белгиловчи патоморфологик мезонлари исботланган;
кардиоген этиологияли инсультли беморларнинг асосий патогенетик терапиясига ўткир ва ўткир ости даврида тўғридан-тўғри таъсир қилувчи антикоагулянтларни киритиш орқали беморларнинг когнитив фаолиятини сақлаб қолиш, касалликнинг даволаш самарадорлигини оширишга қаратилган даволаш алгортми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 21 октябрдаги 10/036-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 6 январдаги 8/n-r17-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: мия, юрак, миядан ташқари ва интрацеребрал артериялардаги атеросклеротик ўзгаришларни комплекс баҳолашда уйқу ва вертебробазилар тизимларнинг артериал ҳавзаларида турли ўлчамдаги мия инфарктининг пайдо бўлишида обструктив атеротромбоз ва цереброваскуляр етишмовчилиги механизмининг ўрни исботлангани Тошкент шаҳридаги «Шоҳ мед» шифохонаси бўйича (10.06.2023 й.; № 27/2) ҳамда Республика ангионейрохирургия маркази бўйича (12.06.2023 й.; № 27/2) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кардиоген этиологияли ўткир инсультларда хавф омилларини эрта ташхислаш орқали мумкин бўлган асоратлар ривожланишини олдини олишга имконият беради; даволаш чора-тадбирларини сифатини оширишга ва касалхонага қайта мурожаат қилиш частотасини 29% га камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) кардиоген этиологияли ўткир инсультларда юрак қон – томир хавф омилларини эрта ташхислаш 31% ҳолатда атеросклероз авж олиб боришини олдини олишга имконият беради. 2) кардиоген этиологияли откир инсультларда омилларини эрта ташхислаш касалликни авж олиб боришини ва асоратларини олдини олган ҳолда битта бемор учун стационар шароитда даволаниши бир кунлик харажати: 989000 сўм бўлса, 86 нафар бемордан касалликни авж олиб боришини ва асоратларини 7 бемордан 4 беморгача камайтирилди, демак бир нафар бемордан 989000 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 3 нафар бемор учун 2967000 сўмни ташкил қилади. Хулоса: кардиоген этиологияли ўткир инсультларда юрак қон-томир хавф омилларини эрта ташхислаш, касалликни ривожланишини ва асоратларини олдини олиш орқали 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2967000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 989000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: миянинг каротид, вертебробазилар ва иккала артериал ҳавзаларининг кўплаб инфарктларининг асосий сабабларининг атеросклероз ривожланиши билан кардиоген хусусиятларини ўзгартириш имконияти исботлангани Тошкент шаҳридаги «Шоҳ мед» шифохонаси бўйича (10.06.2023 й.; № 27/2) ҳамда Республика ангионейрохирургия маркази бўйича (12.06.2023 й.; № 27/2) буйруқ билан амалиётига жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кардиоген этиологияли ўткир инсультларда уйқу артерияси допплерографиясини ўрганиш орқали томирларда атеросклероз ривожланишини эрта ташхислашга, касаллик кечишини ва нохуш асоратларни камайишига олиб келган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларда уйқу артерияси допплерографияси қўлланилиши орқали томирлардаги атеросклеротик ўзгаришларни эрта аниқлаш натижасида кузатилиши мумкин бўлган асоратларни даволаш ва реабилитация қилиш учун сарфланадиган маблағнинг ҳамда унинг натижасида стационарда даволаниш муддатининг 2 кунгача камайиши, шу асосда тиббий хизматга сарфланадиган маблағни тежалиши билан асосланди. Ҳар бир нафар беморда стационар даво кунлари қисқариши ҳисобидан 2 кунда 700000 минг сўмгача иқтисодий самарадорликка эришилган. Таклиф қилинган уйқу артерияларини текшириш усули 150000 сўм бўлса, бемордан кунлик 550000 сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилди. Хулоса: таклиф қилинган кардиоген этиологияли ўткир инсультларда уйқу артериясини допплер текшируви усулини татбиқ этиш натижасида беморлардаги томирларда атеросклероз ривожланиши барвақт аниқланган, кузатилиши мумкин бўлган асоратлар олди олинган ҳамда бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, тадқиқотга жалб қилинган 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 550000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: миянинг каротид ва вертебробазилар ҳавзаларининг кўплаб инфарктлари сабаблари алоҳида инфарктларнинг сабабларига мос келиши, миянинг иккала артериал тизими ҳавзаларининг бир нечта инфарктлари асосан тамдем атеростеноз билан боғлиқлиги исботлангани Тошкент шаҳридаги «Шоҳ мед» шифохонаси бўйича (10.06.2023 й.; № 27/2) ҳамда Республика ангионейрохирургия маркази бўйича (12.06.2023 й.; № 27/2) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: яллиғланиш олди ситокини бўлган интерлейкин-6 миқдорини, атеросклероз хавф омилларини аниқлаш, касаллик фаоллигини камайтирувчи дори воситаларини вақтида тавсия қилиш орқали ривожланиши мумкин бўлган кардиоваскуляр асоратларнинг олдини олиш натижасида кўп харажатли ва қўшимча вақт талаб қилувчи текширув, даволаш усулларини қўллаш сарф харажатларини камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кардиоген этиологияли ўткир инсультларда локал яллиғланишни, дислипидемия жараёнини ва TNF-α миқдорини камайтириш мақсадида антикоагулянт восита, ностероид яллиғланишга қарши восита ва антиоксидант дори воситаси билан бирга статин қўллаш тавсия этилган. Натижада беморнинг шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқариши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 126000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитация харажатлари камайтирган (1 кунга ўртача реабилитация учун 53000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: беморда юқоридаги жараёнларни камайтириш мақсадида ген-инженер биологик дори воситаси билан бирга статин қўллаш тавсия этилган ва шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқариши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 179000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: юрак патологияли ишемик инсультларда маҳаллий яллиғланиш реакцияларининг ривожланиши, яллиғланишга қарши даражадаги эрта ошиши ва яллиғланишга қарши цитокинлар даражасининг кечикиши, клиник кўринишни кучайтирувчи цитокинлар, TNF-α нинг пасайиши ва ИЛ-10 нинг ошиши инсультнинг кечиши ва ривожланишининг башоратлаш тартибини  белгиловчи патоморфологик мезонлари исботлангани Тошкент шаҳридаги «Шоҳ мед» шифохонаси бўйича (10.06.2023 й.; № 27/2) ҳамда Республика ангионейрохирургия маркази бўйича (12.06.2023 й.; № 27/2) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кардиоген этиологияли ўткир инсультларда антикоагулянт ва антиоксидант препаратларининг юрак қон-томир тизимига ижобий таъсири аниқланди, яъни, чап қоринча қон отиш фракциясини 6,1% га ортиши ва ИМК қалинлигини 8,8% га камайиши билан намоён бўлди. Шу билан бирга, даво таъсирида касаллик фаоллигининг пасайиши натижасида дислипидемия кўрсаткичларини ишончли равишда ўзгаришига эришилди (ХС18,4%, ТГ 54%, ЗПЛП 31,8%, AК43,8% га пасайиши ва ЗЙУЛП 28,2% га ортиши) ва атеросклерознинг авж олишини олди олинди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кардиоген этиологияли ўткир инсультларда маҳаллий яллиғланиш, TNFα миқдорини ва дислипидемияни камайтириш мақсадида яллиғланиш ва гиперкоагуляция сифатида антикоагулянт ва антиоксидант билан қўллаш натижасида беморларда шифохонада даволашнинг иқтисодий харажатларини 29% га камайтирди; 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10,7 кундан 8,8 кунгача қисқартириб, шифохонада даволаш тўлов миқдори 830000 сўмга камайтирилди. Хулоса: кардиоген этиологияли ўткир инсультларда даволаш чора-тадбирларини барвақт бошлаш орқали касаллик фаоллигини камайтириш, юракдаги фиброз жараёнларини ривожланишини олди олиш ҳамда унинг оқибатида кузатиладиган асоратлар бартараф этилиши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни 830000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
бешинчи илмий янгилик: кардиоген этиологияли инсультли беморларнинг асосий патогенетик терапиясига ўткир ва ўткир ости даврида тўғридан-тўғри таъсир қилувчи антикоагулянтларни киритиш орқали беморларнинг когнитив фаолиятини сақлаб қолиш, касалликнинг даволаш самарадорлигини оширишга қаратилган даволаш алгортми ишлаб чиқилгани Тошкент шаҳридаги «Шоҳ мед» шифохонаси бўйича (10.06.2023 й.; № 27/2) ҳамда Республика ангионейрохирургия маркази бўйича (12.06.2023 й.; № 27/2) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кардиоген этиологияли инсультли беморларнинг асосий патогенетик терапиясига кунига икки мартта тўғридан-тўғри таъсир қилувчи антикоагулянтнинг янги авлодини киритиш беморларнинг когнитив фаолиятини яхшилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кардиоген этиологияли ўткир инсультларда маҳаллий яллиғланиш, TNFα миқдорини ва дислипидемияни камайтириш мақсадида яллиғланиш ва гиперкоагуляция сифатида антикоагулянт ва антиоксидант билан қўллаш натижасида беморларда шифохонада даволашнинг иқтисодий харажатларини 29% га камайтирди; 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10,7 кундан 8,8 кунгача қисқартириб, шифохонада даволаш тўлов миқдори 830000 сўмга камайтирилди. Хулоса: кардиоген этиологияли ўткир инсультларда даволаш чора-тадбирларини барвақт бошлаш орқали касаллик фаоллигини камайтириш, юракдаги фиброз жараёнларини ривожланишини олди олиш ҳамда унинг оқибатида кузатиладиган асоратлар бартараф этилиши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни 830000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish