Sayt test rejimida ishlamoqda

Нематуллаев Озод Эркин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хлорелла суспензиясини бройлер жўжалар ва товуқлар организмига ҳамда маҳсулотлари сифатига таъсирини ветеринария санитария жиҳатидан баҳолаш”, 16.00.04–Ветеринария фармакологияси ва токсикологияси. Ветеринария санитарияси, экологияси, зоогигиенаси, ветеринар-санитария экспертизаси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/В65
Илмий раҳбар: Салимов Юнус, ветеринария фанлари доктори, профессор, биология фанлари доктори, профессор. Юнусов Худайназар Бекназарович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019.В.12.01.
Расмий оппонентлар: Ниёзов Хаким Бакоевич, ветеринария фанлари доктори, профессор; Йўлдашов Соатбой Жиянбоевич, тиббиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хлорелла суспензиясини бройлер жўжалар ва товуқлар ратсионига қўшимча табиий биологик фаол моддалар сифатида қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги ва улардан олинадиган маҳсулотларни ветеринария санитария сифатига таъсирини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор республикамиз шароитида хлорелла суспензияси таркибидаги фаол моддалар ва уларнинг бройлер жўжалар тана вазнининг ўсиш кўрсаткичларига таъсири аниқланган;
хлорелла суспензиясининг бройлер жўжалар ва товуқлар қонининг морфологик, биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичларига ижобий таъсири тажрибаларда исботланган;
хлорелла суспензиясининг бройлер жўжалар ва товуқлар маҳсулдорлик ва сифат кўрсаткичларига таъсири илмий асосланган;
хлорелла суспензияси қўлланилган товуқларда тухум маҳсулдорлиги 16,5% га, тухумнинг оғирлиги ўртача 14,7% га, бройлер жўжалар тана вазнининг 20% ортиши  аниқланган;
хлорелла суспензиясини паррандачилик соҳасида самарали қўллашнинг мақбул дозаси ва муддати бўйича тавсиялар ишлаб чиқарилган ва амалиётга жорий этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хлорелла суспензиясини бройлер жўжалар гўшти, товуқлар тухуми ва гўшт маҳсулотлари сифатига таъсирини ветеринария санитария жиҳатидан баҳолаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
«Парранда маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларида хлорелла суспензиясини биологик фаол озиқа қўшимчаси сифатида қўллаш бўйича тавсиянома» тасдиқланган ҳамда қўллаш учун паррандачилик хўжаликлари ва ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказларига жорий қилинган. (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 05 июндаги №02/23-141-сон маълумотномаси) Ушбу тавсияларни амалиётда қўллаш орқали паррандачилик хўжаликларида бройлер жўжалар гўшти ва товуқлар тухуми ҳамда гўштининг сифат кўрсаткичларини ветеринария санитария жиҳатдан юқори даражада бўлишига эришилган;
Хлорелла яшил сув ўтидан суспензия тайёрланган, парранда маҳсулотлари сифат кўрсаткичларига таъсирини органолептик ва биокимёвий жиҳатдан баҳоланган ҳамда маъқбул бериш миқдорлари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган. (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 05 июндаги №02/23-141-сон маълумотномаси). Натижада паррандаларда гўшт сифатининг юқори даражада бўлишига ҳамда тухумдорликни 16,5-фоизгача, тухум оғирлигини эса 14,7- фоизга ошишига эришилган;
Хлорелла суспензиясини табиий биологик фаол озиқа қўшимчаси сифатида товуқлар ва бройлер жўжалар ратсионига қўшимча равишда қўллаш усули ишлаб чиқилган ва паррандачилик хўжаликларига жорий этилган  (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 05 июндаги №02/23-141-сон маълумотномаси). Хлорелла суспензиясини паррандачиликда қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги юқори бўлиб, сарфланган 1 сўм харажатлар ҳисобига 6,57 сўмни ташкил этади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish