Sayt test rejimida ishlamoqda

Тешаев Улугбек Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юрак тож томирларининг кўп сонли зарарланиши бор ва ёндош семизликка чалинган беморларда чап торакотомия орқали минимал инвазив коронар шунтлашнинг эрта натижалари», 14.00.34 - Юрак қон-томир хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2170.
Илмий рахбар: Ярбеков Рустам Раимкулович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Dsc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Казарян Артак Варужанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиев Шерзод Махмудович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «И.М.Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат универститети» Олий таълимнинг федерал давлат автоном таълим муассасаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади: коронар ўзаннинг кўплаб зарарланишлари ҳамда ҳамрох семизлик мавжуд бўлган юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларда чап томонлама мини-торакотомия (MICSCAB-АКШ) усулини қўллаш орқали аортокоронар шунтлашнинг бевосита ва қисқа муддатли натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нисбатан ёшроқ ёш ва аёл жинси билан тана вазни индекси қийматининг ортиши ўртасида коронар ўзаннинг кўплаб зарарланишлари мавжуд бўлган юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларнинг катта гуруҳида ишончли тарзда тасдиқланган ўзаро боғлиқлик аниқланган;
флоуметрия маълумотлари ҳамда қўйилган анастомозларнинг функционаллигини баҳолашга боғлиқ ҳолда тана вазни индекси юқори бўлган беморларда коронар артериялар зарарланишининг хусусиятлари аниқланган;
қўлланилган аортакоронар шунтлаш усулларига ва тана вазни индекси қийматларига боғлиқ ҳолда асосий хронологик ҳолатлар (ташрих вақти оралиғи; реанимация шароитидаги вақт; стационар даволаниш вақти) ўртасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланган;
тана вазни индекси юқори бўлган беморларда MICSCAB аортакоронар шунтлаш усулининг ОPCАB усулига нисбатан афзалликлари ва камчиликлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ Эксперт кенгашининг 2023 йил 2 ноябрдаги 2х/18-сон хулосасига кура (Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ  томонидан илмий янгиликларни бошка согликни саклаш муассасига жорий этиш буйича Согликни саклаш вазирлигига 2023 йил 1 ноябрда 994-сонли хат юборилган):
юрак тож томирларининг кўп сонли зарарланиши бор ва ёндош семизликка чалинган беморларда чап торакотомия орқали минимал инвазив коронар шунтлашнинг эрта натижаларида коронар артериялар стенозларининг анатомик, физиологик ва морфологик хусусиятларини ҳисобга олиш, минимал инвазив коронар шунтлаш аралашувнинг тури ва ҳажмини аниқлаб, амалиёт вақтидаги, яқин ва узоқ муддатли кузатув давридаги натижаларни такомиллаштириб, юзага келиши мумкин бўлган асосий салбий юрак ҳодисалари частотасини камайтиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: юрак тож томирларининг кўп сонли зарарланиши бор ва ёндош семизликка чалинган беморларда чап торакотомия орқали минимал инвазив коронар шунтлашнинг эрта натижалари бўйича олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ ва унинг ҳудудий филиаллари бўлимлари амалиётига жорий этилди (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директорининг 2023 йил 1 ноябрдаги №993сонли буйруғи). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак тож томирларининг кўп сонли зарарланиши бор ва ёндош семизликка чалинган беморларда минимал инвазив коронар шунтлаш аралашувларидан кейин юзага келиш мумкин бўлган асоратлар сонини минималлаштириш; амалиётдан кейинги реабилитация сифатини ошириш; беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва меҳнат фаолиятига қайтариш; узоқ муддатли кузатув даврида асосий салбий юрак ҳодисалирини сезиларли камайтириш; интраоперацион асоратларнинг частотаси 1-чи ва 2-гуруҳларда мос равишда 8,4% ва 11,8% ни ташкил этганлиги аниқланган. Яъни, тана вазни индекси юқори бўлган шахсларда интраоперацион асоратлар назорат гуруҳига қараганда тез-тез кузатилиши аниқланган; сунъий қон айланиш аппаратида интраопреацион конверсия назорат гуруҳидаги шахслар орасида 2,1% ҳолатларда ва тана вазни индекси юқори бўлган беморлар орасида 5,1% ҳолатларда содир бўлган (р>0,05). Конверсия ҳолатларининг гендерли тегишлилиги билан боғлиқлигини таҳлил қилиш аёл жинси билан бевосита ижобий корреляцияни аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: коронар оқимнинг кўп томирли зарарланиши бўлган юрак ишемик касаллиги билан касалланган беморларнинг тана вазни индекси (ТВИ) даражасига қараб ўтказилган батафсил таҳлилдан шуни кўриш мумкинки, тана вазни индекси юқори бўлган гуруҳда 4 та кондуит билан анастомоз ҳолатлари назорат гуруҳига қараганда 7,5% га кўпроқ бўлган (р>0,05). Бу, ўз навбатида, 1 беморга ўртача шунтлар сони кўрсаткичида тана вазни индекси≤30 кг/м2 гуруҳдаги беморларда вазни ортишида ортиқча (ўртача 1 та) шунт кўпроқ қўйилишига сабаб бўлган. Операцияни ўтказиш вақти ОРCАВ гуруҳида узоқроқ бўлган (фарқ +65,9 дақиқа, яъни тахминан 1 соат; р<0,0001). Шунга кўра, бу ЎСВ дан узоқроқ фойдаланиш билан бирга келди (ОРCАВ ва MICSCAB гуруҳлар ўртасидаги фарқ 122,1 дақ. ни талаб қилган; р<0,0001). Шунингдек, ОРCАВ -гуруҳда беморнинг РИДБ да қолиши MICSCAB -гуруҳга қараганда кўпроқ бўлган (фарқ 15,2 соат бўлган; р<0,0001), MICSCAB -гуруҳ шахсларида стационар кузатув давомийлиги ОРCАВ -гуруҳнинг аналогик кўрсаткичидан 2,6 ётоқ-кунга (р<0.0001) ошган. Юқоридаги таҳлиллар натижасида, мазкур патологияларда тана вазни индекси юқори бўлган ва асоратланган беморларда кардиохирургик жарроҳлик амалиётининг қўлланиши учун жами умумий харажтлар 80 280 000 сўмни ташкил этади. Бу каби мураккаб патологияларда таклиф этилаётган усулни қўллаш натижасида жами ўртача 74 589 900 сўм сарфланади (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра). Демак бунда 1 нафар бемор учун: мазкур амалиётни қўллаш натижасида 5 691 000 сўм иқтисод қилинди; Бунда 1 нафар бемордан 5 691 000 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 28 455 000 сўмни ташкил этади (5 нафар бемор учун). Шунда йиллик бюджет маблағларидан 8 536 500 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 19 918 500 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: таклиф этилаётган усулдан фойдаланишни амалиётга жорий қилиниши бир бемор учун 5 691 000 сўм иқтисод қилинишига олиб келди. Тажрибада келтирилган 5 нафар бемор учун, бу иқтисодий тежаш кўрсатгичи йиллик 28 455 000 сўмни ташкил этди. Шундан йиллик бюджет маблағларидан 8 536 500 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 19 918 500 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Юрак тож томирларининг кўп сонли зарарланиши бор ва ёндош семизликка чалинган беморларда чап торакотомия орқали минимал инвазив коронар шунтлашнинг эрта натижалари” мавзусидаги диссертацион тадқиқотда олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 01.11.2023й.; №994сонли хат юборилган;
тана вазни индекси қийматлари юқори бўлган беморларда коронар артерияларнинг зарарланишида даволашнинг устувор усулни (MICSCAB ва ОРCАВ) танлаш учун кўп томирли зарарланиши бўлган юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларда аорта коронар шунтлаш операциясидан олдин тана вазни индекси ни скринингли ҳисоблаш зарурати кўрсатилган бўлиб бунда, жарроҳлик амалиётидан кейин юзага келиши мумкин бўлган қайта миокард реваскуляризациясининг оператив усулини қўлланилиш амалиётини олдини олади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: юрак тож томирларининг кўп сонли зарарланиши бор ва ёндош семизликка чалинган беморларда чап торакотомия орқали минимал инвазив коронар шунтлашнинг эрта натижалари бўйича олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ ва унинг ҳудудий филиаллари бўлимлари амалиётига жорий этилди (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директорининг 2023 йил 1 ноябрдаги №993сонли буйруғи). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тана вазни индекси қийматлари юқори бўлган беморларда коронар артерияларнинг зарарланишида кардиохирургик MICSCAB-аорта коронар шунтлаш ни ўтказиш пайтида умумий қон йўқотиш ҳажми ОРCАВ-аорта коронар шунтлаш (р<0,0001) га қараганда 2 бараварга кам бўлган; флоуметрия кўрсаткичлари таҳлилида барча шаклланган анастомозлар яхши ўтказувчанлик ва функционаллик билан ажралиб турган. Пулсация индекси ва диастолик ҳажмли қон оқими кўрсаткичлари мос равишда 0,2 бирлик (р=0.714) ва 11,2% (р=0.0000) га MICSCAB-аорта коронар шунтлаш операцияси бажарилган беморларда ОРCАВ-аорта коронар шунтлаш операцияси бажарилганларга нисбатан устунлик қилиши кўрсатилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Тана вазни индекси қийматлари юқори бўлган беморларда коронар артерияларнинг зарарланишининг табиати ва оғирлигидан келиб чиқиб таклиф этилаётган услуб ва тактика натижасида бажарилаган кардиохирургик амалиётларда умумий сарф ва харажтлар қисқаришига олиб келди. Юқоридаги кўрсатгичлар асосида қўйидаги иқтисодий натижаларга эришилди, бунда: 1 нафар беморнинг шифохондаги даври иқтисодий кўрсатгичи: Беморларнинг ушбу категориясида даволашда рационал ёндашув натижасида беморларнинг реанимацияда бўлиш даври, беморларнинг шифохонада қолиш мудатини ўртача даври, асоратлар сонини камайтириш хисобидан сарфланадиган қўшимча харажтлар ва умумий периоператив даврни қисқариши натижасида 1 беморга тўланадиган тўлов 4 000 000 сўмга камаяди (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМнинг прейскурантига кўра); Ушбу гуруҳдаги беморларни даволашдаги индивидуал рационал ёндашув натижасида одатдаги даволаш тактикасига нисбатан ҳар бир бемордан ўртача 4 000 000 сўм иқтисодий самардорликка эришиш имконини беради. Натижада янги жарроҳлик амалиётининг жорий этилиши 1 йилда ўртача (7 та бемор учун) 28 000 000 сўм иқтисод қилинишига олиб келади. Шунда йиллик бюджет маблағларидан 8 400 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 19 600 000 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: Тана вазни индекси қийматлари юқори бўлган беморларда коронар артерияларнинг зарарланишининг табиати ва оғирлигидан келиб чиқиб таклиф этилаётган ёндашув натижасида 1 йилда (7 та бемор учун) 28 000 000 сўм иқтисод қилинишига олиб келади. Шунда йиллик бюджет маблағларидан 8 400 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 19 600 000 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Юрак тож томирларининг кўп сонли зарарланиши бор ва ёндош семизликка чалинган беморларда чап торакотомия орқали минимал инвазив коронар шунтлашнинг эрта натижалари” мавзусидаги диссертацион тадқиқотда олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 01.11.2023й.; №994 сонли хат юборилган;
тана вазни индекси юқори бўлган беморларда MICSCAB усулидан фойдаланган ҳолда аортакоронар шунтлашнинг босқичлари ОРCАВ техникаси билан қиёсий жиҳатдан босқичма-босқич, интра- ва операциядан кейинги асоратларни таҳлил қилиш, шунингдек реабилитацион обсервация даврининг асосий моментларини таҳлил қилиш билан қадамма-қадам конкретлаштирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: юрак тож томирларининг кўп сонли зарарланиши бор ва ёндош семизликка чалинган беморларда чап торакотомия орқали минимал инвазив коронар шунтлашнинг эрта натижалари бўйича олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ ва унинг ҳудудий филиаллари бўлимлари амалиётига жорий этилди (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директорининг 2023 йил 1 ноябрдаги №993  сонли буйруғи). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тана вазни индекси юқори бўлган беморларда коронар оқимнинг кўп томирли зарарланишида MICSCAB усулидан фойдаланган ҳолда аортакоронар шунтлашни жорий этиш операция пайтида ҳам, ундан кейин ҳам қон қуйиш эҳтиёжини камайтиради; яра инфекцияси хавфини сезиларли даражада камайтиради, шу билан касалхонага ётқизиш муддатини қисқартиради, бунда миниинвазив аралашув бир нечта коронар артерияларда операция қилиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Тана вазни индекси келиб чиқиб танланган усуллар ёрдамида олиб борилган тактика натижасида: беморларнинг касалхонада қолишининг ўртача давомийлиги операциядан кейинги ўрин-куннинг  8,6±1,0 дан 6,0±0,8 гача қисқариши ҳисобидан ўртача 2,6±0,8 кунга камроқ стацонарда бўлишни ташкил этди (р=0,709). Бунинг натижасида 1 бемор учун 792 220 сўм иқтисод қилинади; Реанимация ва интенсив даво бўлими (РИДБ) да бўлиш вақти 35,2±14,2 соатдан 20,0±4,5 соатгача (ўртача 15 соат) қисқарган. Бунинг натижасида 1 бемор учун 699 750 сўм иқтисод қилинади; Умуман олганда гуруҳ бўйича MICSCAB техникаси бўйича операциянинг ўртача давомийлиги 179,3±41,4 дақиқани ташкил этган (ОПCАБ гуруҳида эса бу узоқроқ бўлган (фарқ +65,9 дақиқа, яъни тахминан 1 соат; р<0,0001). Бунинг натижасида 1 бемор учун 1 417 100 сўм иқтисод қилинади; Бунинг натижасида мазкур таклиф этилаётган тактика ва амалиётлар натижасида жами ўртача бир бемор учун иқтисодий тежаш кўрсатгичи 2 909 070 сўмни ташкил этса (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра), йиллик иқтисодий кўрсаткич 29 090 700 сўмни ташкил этади (10 нафар бемор учун). Хулоса: қўлланилган аортакоронар шунтлаш усулларига ва тана вазни индекси қийматларига кўра асосий хронологик моментлар (операциянинг вақт оралиғи; реанимация шароитидаги вақт; стационар даволаниш вақти) ўртасидаги корреляцион боғлиқликни ҳисобга олган холда таклиф этилаётган амалиётни жорий қилиниши натижасида 1 йилда 29 090 700 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 8 727 210 сўм бюджет маблағлари ҳамда 20 363 490 сўм бюджетдан ташқари маблағлардир. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Юрак тож томирларининг кўп сонли зарарланиши бор ва ёндош семизликка чалинган беморларда чап торакотомия орқали минимал инвазив коронар шунтлашнинг эрта натижалари” мавзусидаги диссертацион тадқиқотда олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 01.11.2023й.; №994сонли хат юборилган;
шундан иборатки, тана вазни индекси юқори бўлган беморларда коронар оқимнинг кўп томирли зарарланишида MICSCAB усулидан фойдаланган ҳолда аортакоронар шунтлашни жорий этиш операция пайтида ҳам, ундан кейин ҳам қон қуйиш эҳтиёжини камайтиради; яра инфекцияси хавфини сезиларли даражада камайтиради, шу билан касалхонага ётқизиш муддатини қисқартиради, бунда  миниинвазив аралашув бир нечта коронар артерияларда операция қилиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: юрак тож томирларининг кўп сонли зарарланиши бор ва ёндош семизликка чалинган беморларда чап торакотомия орқали минимал инвазив коронар шунтлашнинг эрта натижалари бўйича олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ ва унинг ҳудудий филиаллари бўлимлари амалиётига жорий этилди (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директорининг 2023 йил 1 ноябрдаги №993 сонли буйруғи). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: MICSCAB-аорта коронар шунтлаш ни ўтказиш пайтида умумий қон йўқотиш ҳажми ОРCАВ-аорта коронар шунтлаш (р<0,0001) га қараганда 2 бараварга кам бўлди. Шунга мос ҳолда, бу гемотрансфузиянинг паст частотасини талаб қилиши аниқланган; MICSCAB техникаси бўйича операциянинг ўртача давомийлиги 179,3±41,4 дақиқани ташкил этган (р=0.657). Операцияни ўтказиш вақти ОРCАВ гуруҳида узоқроқ бўлган (фарқ +65,9 дақиқа, яъни тахминан MICSCAB усули қўлланилган гуруҳда 1 соат (р<0,0001) қисқа кечиши аниқланган); Текширув танловидаги пациентларда операциядан кейин донор қон компонентларидан фойдаланиш частотаси 17,1% (7 киши) ни ташкил этди, шундан 71,4% 2 гуруҳ яъни тана вазни индекси ≥ 30 кг/м2 пациентлар бўлганлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: коронар оқимнинг кўп томирли зарарланиши ва қўшилиб келган семизлиги бўлган юрак ишемик касаллиги билан касалланган беморларда турли хил аорта коронар шунтлаш усулларини (MICSCAB ва ОРCАВ) бажариш самарадорлиги ўзаро таққосланганда, MICSCAB усулида: текширув танловидаги пациентларда операциядан кейин донор қон компонентларидан фойдаланиш частотаси 43,5% дан 23,8%гача (ўртача 2 бараварга) (р=0,291) камайган; реанимация ва интенсив даво бўлими (РИДБ) да бўлиш вақти 35,2±14,2 соатдан 20,0±4,5 соатгача (ўртача 15 соат) қисқарган; интраоперацион асоратлар 13,0% дан 9,5% гача камайган (р=0,914, χ2=0,012); умуман олганда гуруҳ бўйича MICSCAB техникаси бўйича операциянинг ўртача давомийлиги 179,3±41,4 дақиқани ташкил этган (ОРCАВ гуруҳида эса бу узоқроқ бўлган (фарқ +65,9 дақиқа, яъни тахминан 1 соат; р<0,0001). Текширув олиб борилган гуруҳ (MICSCAB ва ОРCАВ) беморларда қон компонентларини қўллаш 10 тадан 5 тагача (2 баровар) қисқарган. Юқоридаги маълумотлар асосида таҳлил қилинганда иқтисодий тежаш кўрсатгичлари қўйидагича бўлди, яъни: РИДБ бўлиш даврининг қисқариши ҳисобидан 1 бемор учун 699 750 сўм иқтисод қилинади; Амалиётлар қўлланилгнада юзага келган асоратлар (ўртача 1,4 баробар) қисқариши натижасида ўртача умумий сарф харажтлар иқтисодий кўрсатгичи 1 119 200 сўмни ташкил этди; MICSCAB техникаси бўйича бажарилаган амалиётларда оператив жараён вақтининг қисариши ҳисобидан 1 бемор учун 1 417 100 сўм иқтисод қилинди; Таклиф этилаётган усул натижасида қон компонентлари қўллаш камайиши натижасида ўртача 1 бемор учун 500 000 сўм иқтисод қилинишига олиб келди; Шунда умумий 1 бемор учун иқтисодий тежаш самарадорлиги 3808 850 сўмни (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра) ташкил этди; Бунда йиллик иқтисодий кўрсаткич 38 088 500 сўмни ташкил этади (10 нафар бемор учун). Хулоса: коронар оқимнинг кўп томирли зарарланиши ва қўшилиб келган семизлиги бўлган юрак ишемик касаллиги билан касалланган беморларда MICSCAB усулидан фойдаланишни амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 38 088 500 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 11 426 550 сўм бюджет маблағлари, 26 661 950 сўм бюджетдан ташқари маблағлар. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Юрак тож томирларининг кўп сонли зарарланиши бор ва ёндош семизликка чалинган беморларда чап торакотомия орқали минимал инвазив коронар шунтлашнинг эрта натижалари” мавзусидаги диссертацион тадқиқотда олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 01.11.2023й.; №994сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish