Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимова Махруя Абдулҳаёвнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ёшлар фаоллигини оширишнинг маънавий асослари (ННТ лар мисолида)», 09.00.09 – Маънавий жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ss427.
Илмий раҳбар: Равшанов Фазлиддин Равшанович, сиёсий фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти – Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/29.12.2022.F/Ss.135.01.
Расмий оппонентлар: Мусаев Одилжон Рахматович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Холмахматов Азимжон Хазраткулович, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ёшлар фаоллигини оширишнинг ма'навий асослари борасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини ўрганиш билан богʻлиқ муаммолар ва уларнинг ечимини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нодавлат ташкилотларнинг ёшлар маънавий фаоллигини ошириш учун мўлжалланган амалий-лойиҳавий ҳаракатларини давлатнинг шу ёналишдаги фаолоияти билан интеграциялашувини таъминлаш улардаги лоқайдлик, носоғлом ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялашда самарали натижа беришлиши асосланган;
жамиятда қадриятлар трансформациясида ёшларга анъанавий тарбия усул ва воситаларини қўллаш баробарида “тенгдош-тенгдошга ойна” ижтимоий лойиҳасига кўра салоҳиятли ёшлар имкониятларидан фойдаланиш уларда маънавий-тарбиявий кўникмаларнинг шаклланишига субстансионал омил бўлиб хизмат қилиши очиб берилган;
ёшларда интеллектуал салоҳиятни ошириш, хулқий компетентлик, ижобий таъсир ва ташаббускорлик каби ижтимоий-ахлоқий мезонлар анъанавий қадриятларнинг ёшлар маънавий-ахлоқий фаоллигини оширишдаги тутган ўрнини баҳолаш ҳамда миллий маънавиятимизни ёшлар онгига сингдиришга мўлжалланган привентив лойиҳаларга кўра такомиллаштирилган;
жамият ижтимоий ҳаётида ёшлар иштирокини кенгайтириш, дунёқарашни юксалтириш, ижтимоий мослашув жараёнини жадалаштириш ҳамда оила, таълим муассасалари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро интеграциялашувига эришиш тизимда амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси самарасини белгиловчи муҳим маънавий омил эканлиги анигланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда ёшлар фаоллигини оширишинг маънавий асосларида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини такомиллаштириш доирасида ишлаб чиқилган ижтимоий-сиёсий таклифлар асосида:
ёшлар  фаоллигининг маънавий асосларини мазмун-моҳиятини ўрганишда 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясини тўртинчи йўналишида, ёшларда интеллектуал салоҳиятни ошириш, хулқий компетентлик, ижобий таъсир ва ташаббускорлик каби ижтимоий-ахлоқий мезонлар анъанавий қадриятларнинг ёшлар маънавий-ахлоқий фаоллигини оширишдаги тутган ўрнини баҳолаш ҳамда миллий маънавиятимизни ёшлар онгига сингдиришга мўлжалланган привентив лойиҳаларга кўра такомиллаштириш каби мақсадли дастурларни амалга оширишда “Жамият тараққиётида сиёсий партияларнинг ўрни”, “Коррупсиясиз жамият сари”, “Биз буюк алломалар фарзандларимиз”, “Маърифатли ёшлар – миллат фахри” мавзуларидаги тадбирларни ўтказишда фойдаланилган. (Ўзбекистон ХДП Кенгашининг 2021 йил 20 апрелдаги 89-03-2725-сон маълумотномаси). Бу тадбирлар ёшлар имкониятларидан самарали фойдаланиш жамият ривожида ижобий натижаларини бериши сифатида  манба бўлиб ҳизмат қилган;
нодавлат ташкилотларнинг ёшлар маънавий фаоллигини ошириш учун мўлжалланган амалий-лойиҳавий ҳаракатларини давлатнинг шу ёналишдаги фаолоияти билан интеграциялашувини таъминлаш улардаги лоқайдлик, носоғлом ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялаш, жамиятда қадриятлар трансформациясида ёшларга анъанавий тарбия усул ва воситаларини қўллаш баробарида “тенгдош-тенгдошга ойна” ижтимоий лойиҳасига кўра салоҳиятли ёшлар имкониятларидан фойдаланиш уларда маънавий-тарбиявий кўникмаларнинг шаклланишига субстансионал омил бўлиб хизмат қилиши каби жараёнлар давлат сиёсати даражасида эканлигини англатади. (Ўзбекистон миллий телерадио-компаниясининг 2021 йил 19 майдаги 02-40-776-сон маълумотномаси). Бу вазиятларни ёшлар томонидан ижобий қабул қилинишида ОАВ, ижтимоий тармоқлар,  “Мавзу”, “Тарихий савол” кўрсатувлари орқали таъсир этишида  манба сифатида хизмат қилган;
жамият ижтимоий ҳаётида ёшлар иштирокини кенгайтириш, дунёқарашни юксалтириш, ижтимоий мослашув жараёнини жадалаштириш ҳамда оила, таълим муассасалари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро интеграциялашувига эришиш тизимда амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси самарасини белгиловчи муҳим маънавий омил сифатида ёшлар фаоллигини маънавий асослари ривожлантириш, улар бандлигини таъминлашдаги институционал ўзгаришлар тизимини сиёсий жиҳатдан асосланган тавсифлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўзбекистонда “Ёшлар куни”ни нишонлаш тадбирларида шунингдек, Миллий ғояни ривожлантириш консепсияси тарғиботини амалга оширишда  фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 04 апрелдаги 01/07-437-сон далолатномаси). Натижада ёшлар фаоллифини оширишнинг маънавий омилларини ривоилантиришнинг самарали чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалиётга қўлланишига ҳизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish