Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлонов Обид Низомовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Компютер тармоқларида ахборотни ҳимоялашнинг такомиллаштирилган стеганографик усул ва алгоритмлари», 05.01.05 – Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3639.
Илмий раҳбар: Ганиев Абдухалил Абдужалилович, техника фанлари номзоди., доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар:  Каримов Маджид Маликович, техника фанлари доктори, профессор; Юсупов Баҳодир Караматович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: «УНИCОН.УЗ» - фан – техника ва маркетинг тадқиқотлар маркази.
Диссертация йоъналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тармоқда ахборотни хавфсиз, самарали узатишга имкон берувчи стеганографик усул, алгоритмларни ишлаб чиқиш ва таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот ҳажмини камайтириш, махфийлигини ва халалларга бардошлигини таъминлаш орқали гиперматнларни  узатиш  протоколининг  сўров  пакетига ахборотни хавсиз яшириш ва ажратиб олиш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
 симметрик ва очиқ калитли шифрлаш усулларидан биргаликда фойдаланиш орқали яширинган ахборотни конфиденсиаллигини таъминловчи, замонавий криптографик алгоритмларга асосланган крипто-стеганографик усул ишлаб чиқилган;
маълумотларни яширинганлигини  аниқлай олмаслик имкониятини тақдим этувчи ретранслация стеганографияси алгоритми яширувчи, компенсатор ва филтер ёрдамида назорат қийматларини таққослаш орқали такомиллаштирилган;
амалда фойдаланиш ва хавфсизлик даражасини аниқлаш мақсадида такомиллаштирилган ретрансляция стеганографияси алгоритми стеготаҳлил усуллари ёрдамида тармоқ кенглиги ва қайта узатиш фарқи каби омиллар бўйича баҳоланган;
стеганографик алгоритмларда маълумотни яшириш самарадорлигини ҳисоблашнинг узатишда фойдаланилган контент ҳажми ва яшириш сиғими параметрларига асосланган алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ҲТТП протоколи сўров пакетларида ретранслация стеганографияси усули ёрдамида хабарларни яшириб узатиш бўйича олинган натижалар асосида:
Такомиллаштирилган ретранслация стеганографияси усули ва алгоритми асосида ишлаб чиқилган дастурий восита “Ўзбектелеком” АК “ТТТ” филиали тармоғида ахборотни узатиш ва қабул қилиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 10-августдаги 33-8/5447-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши иккита обект ўртасида хабарларни 5% ли қайта узатиш эҳтимоли ҳолатида 9682 б/с ўртача тезлик билан яшириб узатишга имкон берган;
ҲТТП протоколи соʻров пакетига ахборотни яширишнинг ҲТТП стег дастурий воситаси “Ўзкомназорат” инспексияси Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими фаолиятида ахборотни узатиш жараёнида фойдаланувчилар маълумотларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 10-августдаги 33-8/5447-сонли маълумотномаси). Тадқиқот иши натижасида синов давомида 145-1514 байт оралиғидаги сўров пакетларига 1369 байтгача махфий хабарлар яшириб узатишга эришилган ҳамда ҲТТП стег дастурий воситаси 82% самарадорлик кўрсаткичини қайд этган;
Такомиллаштирилган ретрансляция стеганографияси дастурий воситаси “УНИCОН СОФТ” МЧЖ Самарқанд вилоят бўлимининг алоқа тармоғида фойдаланувчилар махфий маълумотларини яшириб узатиш жараёнида фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил
10-августдаги 33-8/5447-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида 3 065 675 байтли очиқ маълумотни узатиш давомида ретрансляция стеганографияси дастурий воситаси ёрдамида 6,03 секунд вақтда 61350 байт махфий маълумотни узатишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish