Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоғаймуродов Элбек Бойсоатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«Қишлоқда агротуризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш йўллари (Самарқанд вилояти мисолида)», 08.00.17. - Туризм ва меҳмонхона фаолияти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:   
Илмий раҳбар: Пардаев Мамаюнус Каршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Тухлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сафаров Баходирхон Шахриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқда агротуризмни ривожлантиришнинг ташкилий - иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий-назарий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа туристик ресурсларидан самарали фойдаланиш ва агроту-ризмни жадал ривожлантириш бўйича “Самарқанд агросаёҳат” агротуристик маршурит (зиёрат туризми, гастрономик туризм ва агротуримз) ташкил қилиш ва ушбу маршуритга инновацион технологияларни жорий қилган кўп тармоқли илғор фермер хўжаликларини киритишнинг мақсадга мувофиқлиги  асосланган;
қишлоқ ҳудудларида етиштирилган экологик тоза маҳсулотлардан тайёрланадиган маҳсулотлардан таомлар тайёрлашда агротуристлар бевосита иштироки бўйича “даладан дастурхонгача” жаҳон амалиёти қишлоқ тарихий ландшафтлари ва миллий байрамларга кўра такомиллаштирилган;
қишлоқ ҳудудларида “экоуйлар»ни жорий этишга кўра ташриф буюрув-чиларни экологик саёҳат турларига мақсадли маршуритлар бўйича кенг жалб қилишни тизимли ташкил қилиш ва агротур, эркин ёки имтиёзли гидларни жорий қилиш кабиларнинг иқциодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Самарқанд вилоятида агротуризмни ривожлантириш бўйича, жумладан фермерларнинг йиллик даромадини агротуризмга кўра ошириш, сайёҳлик агентликлари ва фермерлар алоқаларини чуқур интеграциялаш, агротуризм мавсумига мос аграр тадбирларни ташкил этиш асосланган ҳамда фермер  агротуризм самарадорлига таъсир этувчи омилларни (“Логистиc регрессион модел”) кўра аниқлаш такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ ҳудудларда агротуризмни барқарор ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган амалий таклифлар ва тавсиялар асосида:
минтақа туристик ресурсларидан самарали фойдаланиш ва агротуризмни жадал ривожлантириш бўйича “Самарқанд агросаёҳат” агротуристик маршурити (зиёрат туризми, гастрономик туризм ва агротуризм) ва ушбу маршуритга инновацион технологияларни жорий қилган кўп тармоқли илғор фермер хўжаликларини киритиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан “Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича чора тадбирлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризм қўмитасининг 2023-йил 29-августдаги 02-12-15-259-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши минтақа фермер хўжаликлари фаолиятини агротуризм орқали диверсификациялаш ва агротуризмни ривожлантиришга, қишлоқларда янги иш ўринларини яратиш ва агротуристлар сонини кўпайтиришга, агротуризм фаолияти билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятларидан тўла фойдаланишга хизмат қилган;
қишлоқ ҳудудларида етиштирилган экологик тоза маҳсулотлардан тайёрланадиган маҳсулотлардан таомлар тайёрлашда агротуристлар бевосита иштироки бўйича “даладан дастурхонгача” жаҳон амалиёти қишлоқ тарихий ландшафтлари ва миллий байрамларга кўра такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан “Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича чора тадбирлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризм қўмитасининг 2023-йил 29-августдаги 02-12-15-259-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши қишлоқ ҳудуд-ларига агротуристлар ташрифининг кўпайиши, агротуристларнинг қўшимча талабини қондириш, тарихий ландшафтлар ва миллий байрамлар моҳиятини тарғиб қилиш, агротуризм самарадорлигини ошириш ва фермер хўжалик-ларининг қўшимча даромадга эга бўлишини таъминлашги хизмат қилган;
қишлоқ ҳудудларида “экоуйлар”ни жорий этишга кўра ташриф буюрувчиларни экологик саёҳат турларига мақсадли маршуритлар бўйича кенг жалб қилишни тизимли ташкил қилиш ва агротур, эркин ёки имтиёзли гидларни жорий қилиш кабиларнинг иқциодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан “Туризмни ривожлантиришда оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризм қўмитасининг 2023-йил 29-августдаги 02-12-15-259-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянинг амалиётга жорий қилиниши мақсадли экомаршурутларни ташкил қилишга кўра агротуристлар сонининг кўпайиши ва хизмат кўрастиш сифатини оширишга хизмат қилган;
Самарқанд вилоятида агротуризмни ривожлантириш бўйича, жумладан фермерларнинг йиллик даромадини агротуризмга кўра ошириш, сайёҳлик агентликлари ва фермерлар алоқаларини чуқур интеграциялаш, агротуризм мавсумига мос аграр тадбирларни ташкил этиш асосланган ҳамда фермер  агротуризм самарадорлига таъсир этувчи омилларни (“Логистиc регрессион модел”) кўра аниқлаш каби таклифлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан “Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича чора тадбирлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризм қўмитасининг 2023-йил 29-августдаги 02-12-15-259-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида агротуристлар сонининг кўпайиши билан боғлиқ ички имкониятлар аниқланган ва улардан фойдаланиш бўйича илмий асосланган бошқарув қарорларини қабул қилишда асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish