Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзоев Акмал Аҳадовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мураккаб реологияга эга бўлган кўп фазали муҳитлар механикаси назариясини ривожлантириш”, 01.02.05 – Суюқлик ва газ механикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/FM132
Илмий маслаҳатчилар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:  ф-м.ф.д, Й.Дж.Ходжаев.
    Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги институти ва Тошкент архитектура қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.02/30.12.2019.T/FM.61.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: т.ф.д., проф. С.И.Худайкулов  – Ирригация ва сув муаммолари институти, “Сув омборлари ва уларнинг хавфсизлиги” лаборатория мудири,  ф.-м.ф.д., проф.  Ч.Б.Нормуродов – Термиз давлат университети, “Амалий математика ва информатика” кафедраси мудири,    ф-м.ф.д., проф. К.М.Федоров – Тюмен давлат университети қошидаги Физика техника институти илмий раҳбари.
Етакчи ташкилот номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Мураккаб реологияга эга бўлган кўп фазали муҳитлар механикаси (КФМ) назариясини ривожлантириш ҳамда механик ва реологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда кўп фазали оқувчан муҳитларнинг математик моделларини ишлаб чиқиш, оқим муҳитида моляр кўчиш импулсини ҳисобга олган ҳолда кучланма деформасион ҳолатни топиш.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
оқувчан муҳит тезланиш майдонининг фазовий гетерогенлигини ва унинг чизиқли зичлигининг турли қийматларида муҳитнинг нисбий ҳажм кенгайиш/қисқариш тезлигини ҳисобга олган ҳолда ҳаракат миқдорининг моляр кўчиш модели ишлаб чиқилган;
 Декарт ва цилиндрик координаталарда изотроп ҳолат учун деформация тезланиш тензорининг элементлари, ҳамда деформация тезланиши модели ўринли бўлиш шартлари аниқланган;
ички ишқаланишнинг молекуляр ва моляр кучларини ҳисобга олган ҳолда қувурда ёпишқоқ-инерт оқувчан муҳитларнинг ҳаракатланиш модели ишлаб чиқилган ҳамда Бингам масаласининг аналитик ва сонли ечимлари олинган, турли тезлик профилларини шакллантириш механизми ва унда моляр кўчиш роли аниқланган;
инерт деформасияланувчи ёпишқоқ-эластик ҳамда квази-чизиқли реодинамик муҳитлар турли релаксацион (ретардасион) янги моделлари ишлаб чиқилган, улар асосида частотага бўйича кучланишнинг критик, кучли сусайиши ва гармоник релаксацияси, ҳамда кучланиш ва бошқа реологик параметрлар  таъсирига кўра КДҲ турғун (нотурғун) зоналари аниқланган ва автотебранма деформацион ҳолат, юмшоқ (қаттиқ) деформацион режим, реодинамик тизимнинг қўзғалиши коеффициенти каби янги тушунчалар киритилган;
мойланадиган қатламларнинг Рейнолдс яқинлашишида ёпишқоқ-инерт деформацияланадиган муҳитларнинг ҳаракатланиш модели ишлаб чиқилган ва шу билан мойлаш ва КФМ назарияси ривожлантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.     
"Тоғ жинсларида оқувчан муҳитлар қатлами бор жойларида қувурларни маҳкамлаш усули" (23.12.2019 й. № ИАП 06118);
"Қудуқда пластик оқувчан тузли қатлам жойлашган оралиқда о'раб турувчи қувурларнинг эзилишини олдини олувчи усул" (31.05.2022 й. ИАП 06118);    
"Қувурда консентрацияланган гидроаралашмани гидравли  транспортировка қилишда тиқилишлар ва тўсиқларни олдини олиш усули" (15.10.2022 й. № ИАП 07140);
Ф2-ФА-0-83921/Ф2-ФА-Ф0383 «Ўтказгичлар ва магнит материалларида кучли ўзаро боғлиқлик ва уларнинг критик параметрларини ҳисоблаш» фундаментал грант лойиҳаси бажаришда ўтказгичларнинг магнит материал билан о'заро та'сир моделларини такомиллаштиришда инерция муҳитининг ёпишқоқ-инерт деформациясининг реологик модели ишлатилган. (ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 18 апрелдаги 89-03-1528-сонли ма'лумотномаси). Натижада, қўшимча фазовий гетероген анизотропияга эга бўлган кристалл панжаранинг маҳаллий деформациясига магнит майдон та'сирида кристалнинг турли нуқсонларини аниқлаш имконини берган.
Тадқиқот натижалари "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" ("ОКМК") АЖ Мисни бойитиш фабрикасида концентрацияланган гидроаралашмани горизонтал (қия) қувурларда гидротранспортировкасида тиқилиш ва тўсиқларни олдини олишни самарали усулини ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган ("ОКМК" АЖнинг 2022 йил 31 майдаги №63-184 ма'лумотномаси). Натижада реологик ва гидродинамик параметрларнинг критик қийматлари аниқланган, қаттиқ заррачаларнинг чўкишини, тиқилиб қолишини олдини олиш учун қўшимча қувурча орқали етарлича, яʼни гидроаралашма оқимини реал тезлигини критик тезликка яқинлаштиришига мос суюқлик етказиш орқали концентрацияланган гидроаралашма горизонтал (қия) қувурларда гидротранспортировка қилишнинг самарадорлигини 7% га, энергия тежамкорлигини ва ишончлилигини 10-15% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish