Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Нодирахон Жумабой қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Мебел саноати корхоналарида рискни бошқариш механизмларини такомиллаштириш”,
08.00.13 – Менежмент, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt2048
Илмий раҳбар: Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: Умаров Илҳом Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Баймирзаев Дилмурод Неъматович ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик – қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мебел саноати корхоналари фаолиятида рискларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мебел саноат корхоналарида рискларни баҳолашда риск харитасини шакллантиришга кўра Боғдод ва Бувайда туманларини мебел саноатига ихтисослаштириш таклифи асосланган;
корхоналар риск даражасини “паст таъсирга эга (0-0,25)”, “ўртача таъсирга эга (0,26-0,5), “юқори таъсирга эга (0,51-0,75)”, “максимал таъсирга эга (0,76-1)” чегаралар доирасида баҳолаш асосида мебел саноатига инвестицияларни фаол жалб қилиш таклифи асосланган;
мебел саноати корхоналарида рискни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизми “регламентловчи”, “ижрочи” ва “оператив” бошқарув жараёнларни уйғунлаштириш ҳамда мебел бўйича рақобатбардош бўлган миллий бренд маҳсулотларини кўпайтиришни ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
мебел саноати корхоналарининг ўртача риск коеффициентини ҳисобга олган ҳолда мебел саноати тармоғи умумий даромадлари ҳажмининг 2027-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
мебел саноат корхоналарида рискларни баҳолашда риск харитасини шакллантиришга кўра Боғдод ва Бувайда туманларини мебел саноатига ихтисослаштириш бўйича таклифидан “2022-2026 йилларда Фарғона вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-апрелдаги 221-сонли қарори 3-иловасида фойдаланилган (“Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги”нинг 2023-йил 15-июндаги 01-21/1723-сон ҳамда Фарғона вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармасининг 2023-йил 16-октябрдаги 36/4-сон маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мебел саноати корхоналари фаолиятининг истиқболли имкониятлари ҳисобига ҳудудларда мебел саноати корхоналари салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлиги 10 фоизли ижобий самарасига эришиш имкони пайдо бўлди.
корхоналар риск даражасини “паст таъсирга эга (0-0,25)”, “ўртача таъсирга эга (0,26-0,5), “юқори таъсирга эга (0,51-0,75)”, “максимал таъсирга эга (0,76-1)” чегаралар доирасида баҳолаш асосида мебел саноатига инвестицияларни фаол жалб қилиш таклифидан “2022-2026 йилларда Фарғона вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-апрелдаги 221-сонли қарори 2-иловасида фойдаланилган  (“Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги”нинг 2023-йил 15-июндаги 01-21/1723-сон ҳамда Фарғона вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармасининг 2023-йил 16-октябрдаги 36/4-сон маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ички ва ташқи рисклар ҳисобига корхоналарнинг умумий риск даражасини аниқлашга ҳамда соҳага инвестицияларни фаол жалб қилишга қаратилган рискларни бошқариш тизимида чекланган ресурслардан фойдаланишни оптималлаштиришга қаратилган қарорлар қабул қилиш аниқлиги ортган ҳамда харажатларни бошқариш самарадорлиги 5-7 % га ошишига эришилди.
мебел саноати корхоналарида рискни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизми “регламентловчи”, “ижрочи” ва “оператив” бошқарув жараёнларни уйғунлаштириш ҳамда мебел бўйича рақобатбардош бўлган миллий бренд маҳсулотларини кўпайтиришни ҳисобга олиш орқали такомиллаштириш бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-165-сонли фармонининг 5-боб 12-хатбошида фойдаланилган  (“Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги”нинг 2023-йил 15-июндаги 01-21/1723-сон ҳамда Фарғона вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармасининг 2023-йил 16-октябрдаги 36/4-сон маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида рисклар таъсирининг салбий оқибатлари ҳажмини максимал аниқлашга ҳамда рискларни бошқариш тизимида чекланган ресурслардан фойдаланишни оптималлаштиришга қаратилган рискларни бошқаришнинг кетма-кетлигини ишлаб чиқиш ва асослаш имконияти яратилди.
мебел саноати корхоналарининг ўртача риск коеффициентини ҳисобга олган ҳолда мебел саноати тармоғи умумий даромадлари ҳажмининг 2027-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилиши бўйича илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мебел саноати тармоғида фаолият кўрсатаётган корхоналар самарадорлигига таъсир этувчи омилларни бошқариш ҳамда тармоқни ривожлантириш бўйича стратегик йўналишларни аниқлаш имконияти кенгайди (“Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги”нинг 2023 йил 15 июндаги 01-21/1723-сон ҳамда Фарғона вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармасининг 2023-йил 16-октябрдаги 36/4-сон маълумотномалари).

Yangiliklarga obuna bo‘lish