Sayt test rejimida ishlamoqda

Имомназаров Алишер Хасановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Кўздан кечириш тергов ҳаракатини такомиллаштиришнинг процессуал ва криминалистик жиҳатлари”, “12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси” (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Yu505.
Илмий раҳбар: Астанов Истам Рустамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Пўлатов Бахтиёр Ҳалилович, юридик фанлар доктори, профессор; Рахмонова Сурайё Махмудовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кўздан кечириш тергов ҳаракати бўйича миллий қонунчилик ва амалиёт самарадорлигини ошириш ҳамда уни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
алоҳида ҳолларда кўздан кечириш тергов ҳаракатларини холислар иштирокисиз, аудио ва видеоёзувга узлуксиз қайд этган ҳолда амалга ошириши лозимлиги асослантириб берилган;
ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришни барча жиноят ишлари бўйича видеотасвирга олиш тартибини қонунга киритиш таклиф қилинган;
электрон маълумотлар ҳам кўздан кечириш тури сифатида ЖПКда акс этиши лозимлиги асослантирилган;
объектни самарали кўздан кечириш учун дастлабки кўздан кечириш шароити ноқулай бўлганда, дастлабки кўздан кечиришдан сўнг янги маълумотлар олинганда, дастлабки кўздан кечириш сифатсиз амалга оширилганда такроран кўздан кечириш ўтказилиши лозимлиги таклиф қилинган;
ЖПКда кўздан кечириш жараёнида ҳодиса содир бўлган жойдан олинадиган, ўраладиган, муҳрланадиган излар, ҳужжатлар, нарсалар қаторига электрон маълумотларни (уларни ташувчисини) ҳам киритиш лозимлиги таклиф қилинган;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси йўналишлари қаторига оналар ва болалар ўлими, қийноққа солиш бўйича терговга қадар текширув устидан назоратни таъминлашни ҳам киритиш таклиф қилинган;
прокуратура тизимида прокурор криминалист ҳамда Бош прокуратурада бошқарма катта прокурор-криминалисти лавозимини жорий қилиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кўздан кечиришни такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
ЖПКда назарда тутилган алоҳида ҳолларда кўздан кечириш тергов ҳаракатларини холислар иштирокисиз, аудио- ва видеоёзувга узлуксиз қайд этган ҳолда амалга ошириши мумкинлигига доир таклифдан “Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси янги таҳрирдаги лойиҳасининг 97-моддаси 2-қисмини шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 20 майдаги далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши кўздан кечириш тергов ҳаракатини ўтказиш сифатини ошириш баробарида тергов ҳаракатини қонунийлигини асослаш аҳамиятини оширишга хизмат қилган;
ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришни барча жиноят ишлари бўйича видеотасвирга олишга оид таклифдан “Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси янги таҳрирдаги лойиҳасининг  “Далилларни қайд этишнинг ёрдамчи усуллари” деб номланган 113-моддаси 3-қисмини шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 20 майдаги далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши кўздан кечириш тергов ҳаракатининг далилий аҳамиятини янада кучайтиришга хизмат қилган;
электрон маълумотлар ҳам кўздан кечириш тури сифатида ЖПКда акс этиши лозимлигига оид таклифдан “Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси янги таҳрирдаги лойиҳасининг  “Кўздан кечириш учун асослар” деб номланган 166-моддаси 1-қисмини шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 20 майдаги далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши кўздан кечириш жараёнида янги объект бўлган электрон маълумотларни ҳам текшириш лозимлиги бўйича тартибни жорий қилиш имкониятини берган;
объектни самарали кўздан кечириш учун дастлабки кўздан кечириш шароити қулай бўлмаганда, дастлабки кўздан кечиришдан сўнг янги маълумотлар олинганда,  дастлабки кўздан кечириш сифатсиз амалга оширилганда такроран кўздан кечириш ўтказилишига оид таклифдан “Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси янги таҳрирдаги лойиҳасининг кўздан кечиришнинг умумий қоидаларига оид 167-моддасини шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 20 майдаги далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши дастлабки кўздан кечириш жараёнида йўл қўйилган хато ва камчиликларни қонуний бартараф этиш имкониятини шакллантиришга хизмат қилган;
ЖПКда кўздан кечириш жойидан олинган ва ўралиб, муҳрланадиган нарсалар, ҳужжатлар ва излар қаторига электрон маълумотларни (уларни ташувчисини) киритишга оид таклифдан “Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси янги таҳрирдаги лойиҳасининг ҳодиса жойини кўздан кечиришга оид 168-моддаси 3-қисмини  шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 20 майдаги далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши  кўздан кечириш жараёнида ўралиб, муҳрланиши лозим бўлган ашёлар доирасини кенгайтириш ва шу орқали далилий ашёлар хавфсизлигини таъминлашни кафолатлашга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси йўналишлари қаторига оналар ва болалар ўлими, қийноққа солиш бўйича терговга қадар текширув устидан назоратни таъминлашни ҳам киритишга оид таклифдан Бош прокурорнинг 12.07.2021 йилдаги 243-сон буйруғи асосида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандини шакллантиришда инобатга олинган  (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 20 майдаги далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши оналар ва болалар ўлими, қийноққа солиш бўйича терговга қадар текширув жараёнини назоратини кучайтиришга хизмат қилган;
прокуратура тизимида прокурор криминалист ҳамда Бош прокуратурада бошқарма катта прокурор-криминалисти лавозимини жорий қилишга оид таклифдан Бош прокурорнинг 12.07.2021 йилдаги 243-сон буйруғи асосида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандини шакллантиришда инобатга олинган  (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 20 майдаги далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши кўздан кечириш тергов ҳаракатини ўтказиш сифатида амалга оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish