Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Маликабону Эркин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Халқ таълими соҳасида коррупцияни олдини олиш масалалари”, 12.00.12 – “Коррупция муаммолари” (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Yu516.
Илмий раҳбар: Астанов Истам Рустамович, юридик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Тухташева Умида Абдиловна, юридик фанлар доктори профессор; Давлятов Валишер Хакимжанович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқ таълими соҳасида коррупциянинг олдини олиш масалалари бўйича комплекс илмий-назарий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, муаммоли масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги нормалари ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга оид илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида энг тажрибали умумий ўрта таълим муассасалари директорларидан иборат бўлган Директорлар кенгашларини тузиш ҳамда мактаб директорларини лавозимига тайинлаш ваколатини мазкур Директорлар кенгашлари тавсиясига асосан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан очиқ танлов асосида амалга ошириш тартибини белгилаш таклиф қилинди;
таълим беришга мўлжалланган бинолари ва иншоотларини таълим соҳасидан ташқари бошқа мақсадлар учун юридик ва жисмоний шахсларга берилиши тақиқланиши таклиф қилинди;
халқ таълими тизимида педагог ходимларнинг мутахассислик бўйича замонавий билим ва кўникмаларни ривожлантириш ҳамда иш фаолияти самарадорлигини ошириш ва рағбатлантириш мақсадида Марказ директори ва тўгарак раҳбарларининг меҳнати уларнинг фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари (KPI) асосида директор жамғармаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълими соҳасида ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ойда қўшимча рағбатлантириш таклиф қилинди;
халқ таълими тизимидаги раҳбар, педагог ва мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг раҳбар, педагог ва мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига тингловчининг алоҳида ўқув модуллари бўйича ўқитиш ва балларда ифодаланган ўзлаштиришини ўз ичига олган таълимнинг кредит-модуль тизимини жорий қилиш орқали малака ошириш муассасаларининг мансабдор ёки ваколатли шахсларининг баҳолаш тизимига аралашиш (инсон факторини) имконини чеклашга, баҳолаш тизимини эса автоматик тарзда чиқариш имконини берувчи тизим жорий қилиш таклиф қилинди;
“Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформани юритишни ташкил қилиш, малака ошириш ташкилотлари билан биргаликда қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш курслари ўқув модуллари контенти марказлаштирилган тарзди ишлаб чиқиш ва птатформага киритиш бўйича вазифаларни юклаш орқали ўқув модулларини платформага киритиш ҳамда имтихонларни электрон тизимдан топшириш натижаларига кўра уни якунлаш имкониятини яратиш, шу орқали имтихон олувчиларнинг коррупцион ҳаракатлар амалга ошириш имкониятини чеклаш тизими таклиф қилинди.судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи билан бир қаторда терговга қадар текширув органи мансабдор шахси ҳам ишда қатнашаётган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари шартлиги ҳақидаги таклиф жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини кучайтириши, терговга қадар текширув органларининг бу борадаги мажбуриятларини принцип даражасига кўтариши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқ таълими соҳасида коррупцияни олдини олиш масалалари мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида энг тажрибали умумий ўрта таълим муассасалари директорларидан иборат бўлган Директорлар кенгашларини тузиш ҳамда мактаб директорларини лавозимига тайинлаш ваколатини мазкур Директорлар кенгашлари тавсиясига асосан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан очиқ танлов асосида амалга ошириш тартибини белгилаш билан боғлиқ таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон Фармони билан тасдиқланган Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича Йўл харитасининг 10-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 сентябрдаги 12-15-81-сон далолатномаси). Мазкур таклиф мактаб директорларини лавозимига тайинлашда коррупциянинг олдини олишга хизмат қилган;
таълим беришга мўлжалланган бинолари ва иншоотларини таълим соҳасидан ташқари бошқа мақсадлар учун юридик ва жисмоний шахсларга берилиши тақиқланиши билан боғлиқ таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 11 майдаги ПҚ–241-сон қарорининг 11-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 сентябрдаги 12-15-81-сон далолатномаси). Мазкур таклиф мактаб бино ва иншоотларини ноқонуний равишда ижарага бериш билан боғлиқ коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилган;
халқ таълими тизимида педагог ходимларнинг мутахссислик бўйича замонавий билим ва кўникмаларни ривожлантириш ҳамда иш фаолияти самарадорлигини ошириш ва рағбатлантириш мақсадида Марказ директори ва тўгарак раҳбарларининг меҳнати уларнинг фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари (KPI) асосида директор жамғармаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълими соҳасида ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ойда қўшимча рағбатлантириш билан боғлиқ таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими вазирлиги тизимида ўқувчи-ёшларни келажак касбларига тайёрлаш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 17 июлдаги 390-сонли қарорининг 7-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 ноябрдаги 12/21-84-сон далолатномаси). Мазкур таклиф халқ таълими тизимида педагог ходимларнинг мутахассислик бўйича замонавий билим ва кўникмаларни ривожлантириш ҳамда иш фаолияти самарадорлигини ошириш ва рағбатлантиришга хизмат қилган;
халқ таълими тизимидаги раҳбар, педагог ва мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг раҳбар, педагог ва мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига тингловчининг алоҳида ўқув модуллари бўйича ўқитиш ва балларда ифодаланган ўзлаштиришини ўз ичига олган таълимнинг кредит-модуль тизимини жорий қилиш юзасидан таклифидан Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими ходимларининг узлуксиз касби ривожлантириш тизимини  ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2022 йил 17 январдаги 25-сон қарорининг 1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 апрелдаги 12/21-24-сон далолатномаси). Мазкур таклиф тегишли малака ошириш муассасаларининг мансабдор ёки ваколатли шахсларининг баҳолаш тизимига аралашиш (инсон факторини) имконини чеклашга, баҳолаш тизимини эса автоматик тарзда чиқаришга хизмат қилган;
А.Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганши ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти зиммасига “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформани юритишни ташкил қилиш, малака ошириш ташкилотлари билан биргаликда қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш курслари ўқув модуллари контенти марказлаштирилган тарзди ишлаб чиқиш ва птатформага кииритш бўйича вазифларни юклаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомнинг 12-бандини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 апрелдаги 12/21-24-сон далолатномаси). Мазкур таклиф ўқув модулларини платформага киритиш орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнини имтихонларини электрон тизимдан топшириш натижалларига кўра уни якунлаш имконияти берди. Бу эса ушбу жараёнларда имтихон олувчиларнинг коррупцион ҳаракатлар амалга ошириш имкониятини чеклашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish