Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджапов Дониёр Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижро қилиш устидан прокурор назоратини такомиллаштириш”, 12.00.07 – “Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура” (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu953.
Илмий раҳбар: Одинаев Адхам Саъдуллоевич, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Джураев Ихтиёр Бахтиёрович, юридик фанлар доктори, профессор; Абдухакимов Муродулло Тогаевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан прокурор назоратини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соғлиқни сақлаш соҳасидаги прокурор назорати мазкур соҳадаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ва бажарилишини текширишга, ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш, уларга чек қўйиш ва бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи эканлиги, бу соҳада давлат назорати тиббий ёрдам кўрсатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги, дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласи соҳаларида амалга оширилиши асослантирилган;
аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг муомаласи йўналишида прокурор  назоратини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Аҳоли соғлиғини сақлаш тўғрисидаги кодекси лойиҳасига “Давлат санитария назорати” ҳамда “Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласи соҳасидаги давлат назорати” каби янги моддалар киритиш таклифи асослантирилган;
соғлиқни сақлаш соҳасидаги прокурор назорати предметига ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар соғлиғини сақлашнинг давлат, хусусий ва бошқа хил тизимлари мансабдор шахслари томонидан Конституция ва қонунларга риоя қилиш, шунингдек, улар томонидан чиқарилган ҳужжатларнинг қонунларга мувофиқ келишини назарда тутиш асослаб берилган;
дори воситалари нархларнинг сунъий ошишини олдини олиш ва соҳада қонунийликни таъминлаш мақсадида референт мамлакатларнинг дори воситаларини ишлаб чиқариш ҳажми ва нархлари бўйича маълумотлар орқали дори воситаларини даромадлар даражаси тенг бўлган давлатлар орасидан танлаш мезонларини белгилашни ҳуқуқий  тартибга солиш таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижро қилиш устидан прокурор назоратини такомиллаштириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат назорати мазкур соҳадаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига риоя этилишини ва бажарилишини текширишга, шунингдек ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, аниқлашга, уларга чек қўйишга ва бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи эканлиги, соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат назорати тиббий ёрдам кўрсатиш; аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги; дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласи соҳаларида амалга оширилишини назарда тутиш ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг Аҳоли соғлиғини сақлаш тўғрисидаги кодексини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 17 апрелдаги 08-10175-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилиниши соғлиқни сақлаш соҳасидаги прокурор назоратини амалга оширишга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга кўмаклашган;
аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг муомаласида давлат назоратини белгилашга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг Аҳоли соғлиғини сақлаш тўғрисидаги кодексини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг2023 йил 17 апрелдаги 08-10175-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг қабул қилиниши соғлиқни сақлаш соҳасида давлат санитария назорати ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласи соҳасидаги прокурор назоратига доир нормаларни шакллантиришга хизмат қилган;
соғлиқни сақлаш соҳасида қонун ҳужжатлари ижроси устидан прокурор назорати предметини аниқлаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасининг 6 ва бошқа моддаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 31 январдаги 27/2-21-23-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилиниши фуқаролар соғлиғини сақлашга масъул бўлган вазирлик, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вилоятлар, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлашни бошқариш органлари, уларнинг шаҳар ва туман бўлинмалари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар давлат соғлиқни сақлаш тизимига ва соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимларида мансуб шахслар томонидан Конституция ва қонунларга риоя қилиш, жисмоний (мансабдор шахслар) ва юридик шахслар томонидан қонунларнинг бажарилиши, назорат органлари ва мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шунингдек, улар томонидан чиқарилган ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан прокурор назоратини такомиллаштиришга кўмаклашган;
прокуратура органларининг фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Конституциявий қонуни лойиҳасининг 18-моддасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 31 январдаги 27/2-21-23-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилиниши прокуратура органларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилишининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга кўмаклашган;
дори воситаларининг референт нархларини шакллантириш орқали нархларни сунъий ошишини олдини олиш ва соҳада қонунийликни таъминлаш мақсадида дори воситаларини даромадлари даражаси тенг бўлган референт давлатлар орасидан танлаш мезонларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш таклифи Бош прокуратуранинг
2023 йил октябрдаги таҳлилий маълумотномасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2023 йил 2 ноябрдаги 7-4075358/23-сон маълумотномаси). Натижада таҳлилий маълумотноманинг ҳуқуқий асоси таъминланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish